Ўғитлар
|
Апельсин ёши, йил
|
1-5
|
5-10
|
10-15
|
16 дан юқори
|
Чириган гунг кг,
|
10
|
15
|
20
|
25
|
Азот(соф модда)г,
|
30
|
50
|
100
|
150
|
Фосфор(софмодда)г
|
80
|
100
|
200
|
250
|
Кали й( софмодца)г
|
30
|
50
|
80
|
100
|
Эслатма: ўғит меъёрлари икки муддатда (апрел, июнь) тақсимланиб берилади.
Органик ва минерал ўғитлар майдаланган холатда бир текис қилиб кўчатлар атрофига берилади. 2-3 кўчатларга илдиздан 15см узоқликда, 4 йиллик кўчатларга 20см узокликда, 5 йиллик кўчатларга 25см, 6 ва ундан кейинги кўчатларга 30-35см узоқликда бериш лозим. Ўғитлар берилгандан сўнг суғориш ишлари олиб борилади. Бир апельсин дарахтига бир мавсумда органик ва минерал ўғитларни бериш меъёрлари:
5-жадвал
Ўғит
|
Лимон ёши, йил
|
1-5
|
6-10
|
11-15
|
16 дан юқори
|
Чириган гўнг кг
|
1У-5 У1-5
|
1У-7
У1-8
|
1У-10 У1-Ю
|
1У-12
У1-13
|
Аммоний сульфат
|
1У-75
|
IV-100
|
1У-200
|
ГУ-350
|
г
|
У1-75
|
VI-100
|
У1-20
|
У1-350
|
Мочевина г
|
1У-30
У1-30
|
1У-50
У1-50
|
1У-Ю0
У1-100
|
1У-150
У1-150
|
Аммофос г
|
IV-80 У1-80
|
IV-! 00 VI-100
|
IV-200 У1-200
|
ГУ-250
У1-250
|
Суперфосфат г
|
1У-200
У1-200
|
1У-250
У1-250
|
1У-500
У1-500
|
ГУ-600 У1-600
|
Калий хлорид г
|
1У-25
У1-25
|
IV-40 У1-40
|
1У-60
У1-60
|
IV-80 У1-80
|
Калий сульфат г
|
1У-30 У1-30
|
1У-50
У1-50
|
1У-70
У1-70
|
IV-100 У1-100
|
Апельсинни замонавий озиқлантириш усулларидан фойдаланиб яхши натижаларга эришиш мумкин.
Апельсинни замонавий озиқлантириш усули ( суюқ органик, минерал ва микроўғитлар)
6-жадвал
Ойлар
|
Бериладиган ўғитлар
|
1л сувга г хисобида
|
Март
|
суюқ органик ўғит суперфосфат ёки аммофос
|
100
5-4
|
Апрел
|
суюқ органик ўғит калий сульфат суперфосфат ёки аммофос
|
100
3
5-4
|
Май
|
Микроэлемент аралашмаси ўғити мочевина ёки аммоний сульфат, калий сульфат
|
1
1-2
3
|
Июнь
|
Суперфосфат ёки аммофос Микроэлемент аралашмаси ўғити мочевина ёки аммоний сульфат калий сульфат
|
5-4
1
1-2
3
|
Июль
|
Суперфосфат ёки аммофос мочевина ёки аммоний сульфаг
|
5-4
1-2
|
Август
|
суюқ органик ўғит калий сулфат
|
100
3
|
Сентябр
|
Микроэлемент аралашмаси ўғити
|
1
|
4 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
МАНДАРИН ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Мандарин португалча “хитой зодагони” деган маънони англатади. Мандариннинг хам етиштириш технологияси лимон етиштириш технологиясига ўхшаш. Лекин унинг дарахти морфологик тузилиши жихатдан ўсимлик бўйи, мевасининг таркиби, витаминлар,кислоталар, қанддорлиги жихатдан лимон ва апелсиндан бирмунча фарқ қилади. Шунингдек апельсин каби мандарин ҳам қаламчасини илдиз оттириб кўпайтиришнинг қийинлиги туфайли лимонга чатиштириб кўпайтириш мумкин.
Мандарин фақат тропик ва субтропик иқлимга эга бўлган жойларда очиқ ҳавода ўстирилиб, ундан юкори хосил олиш мумкин. Грузияда очиқ ҳавода бир туп лимодан 5000 тагача хосил олинганлиги ҳақида маълумотлар бор. Совуқ кескин континентал минтақаларда фақат ёпиқ холда ўстирилади. Ёпиқ холда ўстирилганда иссиқхоналар ва хонадонларда уни етиштириш технологияси ишлаб чиқилган. Мандаринзор учун ер танлаш. Мандарин етиштириш агротехникаси ер танлаш ва ерни экишга тайёрлашдан бошланади. Мандаринни вилоятнинг шўрланган, тошлоқ ва ер ости сизот сувлари юза (1-1,5м) жойлашган ерлардан ташқари барча суғориладиган тупроқларда ўстириш мумкин. Танланган ер сифатли, суғориш учун бироз қия бўлиши керак, ер бегона ўтлардан, тош, шағал, темир-терсак, ғишт, ёғоч қолдиқлари ва бошқа унсурлардан тозаланади, сўнг еркузда 35-40см чуқурликда плуглар билан хайдалади. Ер хайдалгандан сўнг узунасига ва кўндалангига чизел билан юмшатилади ва текисланади. Хайдашдан олдин гектарига 80-100тонна чириган гўнг 500-600 кг суперфосфат ёки 250-300 кг аммофос, 150 кг калий хлорид ёки калий сульфат берилади. Баҳорда лимон кўчатларини экиш учун тупроқ шароитига ўртача унумдорликка эга бўлган тупроқларда 2x2,5м, 2,5-Зм, унумдор тупроқларда 3-4м схемада квадрат усулда ер тақсимланади. Сўнгра даланинг ўртасидан сув йўналиши бўйича ва кўндалангига ингичка мустаҳкам иплар тортилиб, узуна ип бўйича схемага асосан биринчи рақамлар яъни 2, 2,5, 3 метрда қозиқчалар ўрнатилади. Узуна ипдан ёнига 2,5, 3, 4 метрда паралел иплар тортилиб, уларда ҳам танлаб олинган схема бўйича қозиқчалар ўрнатилиб чиқилади. Кейин ўрнатилган қозиқчалар ўрнида эни ва бўйи 50-60см ли чуқурчалар ковланади. Чуқурчанинг устки тупроғи бир томонга, пастки тупроғи бошқа томонга ташланади, чуқурчаларнинг икки томонидан суғориш эгатлари олинади. Мандарин кўчатларини экишдан 7-10 кун олдин эгатлар орқали чуқурчаларга сув оқизилади ва чуқурчалар яхшигина захлатилади. Сўнгра 2-3 йиллик шакл берилган кўчатлар экилади. Экиладиган кўчатлар қазиб олишдан 3-4 кун илгари суғорилади. Кўчатлар февралнинг охиридан мартнинг ўрталаригача илдиз атрофи тупроғи билан қазиб олинади ва келтириб экилади. Бунда илдиз атрофидаги тупроқнинг тўкилиб кетишига йўл қўймаслик керак. Шу сабабли кўчатлар мустаҳкам плёнка пакетларга солиниб, скочлаб олиб келинади. Кўчатлар хар чуқурчага ўтқазилиб, эхтиёткорлик билан пакетлар олибташланади. Кўчат ўтказилганда унинг илдиз бўғзи тупрокдан 2см юқори бўлиши керак. Кўчат илдизи тупроғи ва чуқурчадаги бўшлиқ озиқали аралашма билан тўлдирилиб қўлда зичланади, чуқурчага қўлда сув қуйилади, кейин намли тупроқ қотиб қолмаслиги учун қуруқ тупроқ сепиб қўйилади. Сўнгра эгатларнинг икки томонидан олинган олинган эгатлар орқали шу куниёқ суғорилади, иложи бўлмаса эртасидан қолдирмай суғорилади. Икки томонлама эгатлардан суғориш ўрнига узуна лимон кўчатлари ўртасидан эгатлар олиниб мандарин кўчати атрофида диаметри 40-45см да айлана эгатлар олиб суғориш ҳам мумкин. Кўчатлар яхши тутиб, хосилга киргандан сўнг айлана эгатлар зонасини кенгайтириб 80-100см эгатлар орқали суғориш мумкин. Суғоришда лимон пояси ёнидан сув оқишига йўл қўймаслик керак, акс холда кўчат ёни сурункали захлаши оқибатида мандариннинг гоммоз касапига чалиниш эхтимоли пайдо бўлади. Сўнгра 1 ой давомида ёмғирлатиб суғориб турилади. Биринчи ва иккинчи ёмғирлатиб суғоргандан сўнг, олдини олувчи чора сифатида кўчатларга 10 л сувга 5г “Вертимек” препаратини аралаштириб сепиш зарур. Иил давомида кўчатлар тупроғининг нисбий намлиги 65-70% атрофида бўлиши керак. Шу сабабли биринчи ҳафтада хар 2 кунда, сўнгра хар 5-6 кунда эгатлардан сув оқизилади. Октябр ойидан суғориш ва тупрокни юмшатиш ишлари тўхтатилади. Об-ҳаво шароитига қараб октябр ойида кўчатларга енгил сув оқизиш мумкин. Мандаринга гўнг шарбатини бериш яхши натижа беради. Бунда 1 м2 ерга 1л шарбат бериш тавсия этилади. Бунинг учун 10л сувга 1 челак мол гўнги қўшиб арлаштирилиб 2-3 кун ачитилиб шарбат тайёрланади. У ёз давомида 3-4 марта 1 квадрат ерга 1литр меъёрида берилади. Сўнгра эгатлар орқали суғорилади. Қишда икки марта январ ва февралда яхоб суви берилади. Анъанавий эгатлаб суғориш ўрнига махсус шланглар орқали. томчилатиб суғориш ҳам мумкин, бунда сув тежалади, бегона ўтлар кам бўлади, илдиз атрофида намликни бир хил ушлаб туриш имкони яратилади. Мандарин кўчатлари экилгандан сўнг биринчи йилда ўсабошлаши билан унинг атрофи юзаси 3-4см да юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади. Иккинчи йили март ойининг ўрталарида органик ва минерал ўғитлар берилиб чуқур юмшатилади. Шуни эсда тутиш лозимки мандарин хосилга киргандан сўнг унинг атрофи тупроғининг қуриб қолишига йўл қўймаслик керак. Мандарин кўчатлари ёшига қараб вегетация даврида икки марта қуйидаги тартибда озиқлантирилади, кг хисобида, минерал ўғитлар г хисобида берилади, лекин микроўғитлар хар кўчатга 10л сувга 1г аралаштириб май ойидан сентябргача 5 марта берилади.
7-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |