6 - АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
ЦИТРУС ЎСИМЛИКЛАРИНИ ИССИҚХОНАДА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.
Цитрус ўсимликлари тропик минтақалардан келиб чиққанлиги сабабли совуққа чидамсиз. Шунинг учун қишда плёнкалардан фойдаланиб иссиқхоналарда цитрус ўсимликлари ёпиқ холда ўстирилади. Иссиқхоналарда итруслар жумладан лимон экилганда октябрь ойининг иккинчи ярмидан ёпилади. Агар март ойининг иккинчи ярмига қадар кутилмаганда кунлар исиб кетганда иссиқхонанинг усти очилмай, уни икки томони деразалари очилиб шамоллатиб турилади, апрель ойининг биринчи ярмида плёнка олиниб, иссиқхона усти очилади. Иқлимнинг ҳар йили бир хил бўлмаслиги баъзи йилларда бахорнинг кеч келиши сабабли иссиқхона плёнкаларининг очилиши кечиктирилиши мумкин. Бундай шароитда ҳам плёнкани очмай икки томонлама шамоллатиш мақул хисобланади. Иссиқ кунлар бошланиши билан плёнка очилади ва яхши натижа беради, чунки эрта очилган иссиқхоналарда ёмғир, совуқ туфайли ўсимликларнинг чангланиши қийин кечади, Ҳандакларни барпо этиш учун экилиши режалаштирилаётган цитрус ўсимликлари талабига жавоб берувчи жой- тупроқ танланади. ёмғирларнинг оталик чангларини ювиб кетиши туфайли мевалар сони кескин камайиб кетиши мумкин.
Иссиқхонани плёнка билан ёпганда плёнка қалинлигига эътибор берилади. Бунда плёнканинг қалинлиги 1 мм дан кам бўлмаслиги керак, бундай плёнкалар бўлмаган тақдирда икки қаватли қилиб ёпиш тавсия этилади. Одатда иссикхона 180 кун гача ёпиқ холда туради. Иссиқхоналарда агротехника шундай ташкил этиш лозимки, барча бажариладиган чоралар цитрус ўсимликларининг талабларига тўла жавоб бериши керак. Усимлик талаб қиладиган муҳит, шароит яратилмас экан улардан юқори хосил олиб бўлмайди. Иссиқхоналарда намликни сақлаб туриш мухим тадбир бўлиб, унга ўсимликларни ёмғирлатиб суғориш натижасидагина эришиш мумкин. Иссиқхонапарда қиш даврида маълум иссиқликни сақлаб туриш мухим хисобланади. Бунда иситишнинг қуйидаги иситиш усулларини қўллаш мумкин.
Иситиш печкалари, батареялардан фойдаланиш.
Электр манбаларидан фойдаланиш
Тошкўмирдан фойдаланиш
Нефтдан фойдаланиш
Газдан фойдаланиш
Қуёш батареяларидан фойдаланиш
Шуни қайта-қайта эслатиш лозимки қиш мавсумида иссиқхоналарда ҳаво ҳароратини + 8-9 °С пастга тушишига йўл қуймаслик зарур, акс холда хосил камайиб кетиши мумкин. Лимон етиштиришда ҳавонинг ҳарорати + 3-5 °С га тушганда ўсимлик ўсишдан тўхтайди, ҳарорат - 9-3 °С бўлганда мевасини, - 3- 4 °С да баргини ва етилмаган новдаларини, 5-6 °С да эски новдаларини, -8-9 “С да дарахтни бутунлай нобуд қилади. Цитрус ўсимликларининг янги ўсимталари +10 “С ва ундан юқори бўлса яхши ривожланади, +20-25 °С да яхши гуллайди, ундан камайиб кетса гуллаш тўхтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |