Иссикхона трипслари. Ушбу ҳашаротлар сўрувчилар бўлиб, ўсимлик шираси ва гулининг нектари билан озикланади. Улар учиб юради. Шунинг учун хам вирусларни тез тарқатади. Уларнинг ҳавфлилик томони хам айнан шундадир.
Курашиш чоралари: ўсимликни катта сув окими (душ)да ювиб, теплили кимёвий моддалар билан хар икки-уч кунда ишлов бериш керак.
Окканотлар. Ун сепиб куйилгандек тўрт қанотли бу хашарот майда парвоналарга ҳам ўхшаб кетади. Яшил личинкалари япрок остига жойлашадилар. Етилишнинг илк даврида ҳаракатсиз, кейинрок эса серҳаракат бўлишади. Шу япроқнинг ўзида зараркунанда тухумларининг чиройли ўзуксимон қўринишини кўзатиш мумкин. Капалаклари хам, личинкалари хам ўсимлик ширасини сўриб, ўзидан кейин шакарсимон модда қолдиришади. Оққанотлардан қутулиш учун кўпрок харакат талаб қилинади. Ҳатто учиб юрган биргина капалак хам катта ташвишларни келтириб чикариши мумкин. Шунинг учун ҳам тезда бунинг олдини олиш лозим.
Шира. Узунлиги 1-3 мм ни ташкил қиладиган сариқ-яшил рангли юмшоқ қашаротлар. Биргина ёз мавсумида 14 тадан 20 тагача авлод қолдиришади. Ушбу зараркунандалар япроқларнинг пастки қисмига жойлашиб, унинг ширасини сўради ва ёш япрокдарнинг букланишига олиб келади.
Курашиш чоралари: кир ювиш кукуни, марганцовканинг қуюқ арапашмаси ёки совунли ёғ эмульсияси (1л иссиқ сувга 1 ош қошиқ кир ювиш кукуни, ярим ош кошиқ машина мойи билан аралаштирилади) ёрдамида бартараф этиш мумкин. Каналар ва ширани оддий ош тузи (80 г/1 л илиқ сувда) эритмаси билан уч-тўрт марта пуркаш орқали тўлиқ йўқ қилиш мумкин.
Ёмғир чувалчанглари. Аслида, ёмғир чувалчанглари ўсимликка зарар келтирмайди. Хдтто оз микдордагиси фойдали хамдир. Тувакда кўп микдордаги чувалчанглар ўсимликнинг холсизланишига олиб келади. Улардан қутулиш учун горчицанинг (1 чой кошиқ 1 л сувга аралаштирилади) сувдаги эритмаси билан тупроқ суғорилади. Бунда чувалчанглар юзага ўрмалаб чиқишади. Шу тариқа уларни териб чиқариб ташлаш мумкин.
Усимлик хашаротларига кимёвий ишлов беришда жуда дам эҳтиёткор бўлиш лозим. Бунинг учун қуйидаги қоидаларни ёдда тутмоқ керак:
ҳалат киймок;
бошга рўмол ўрамоқ;
юзга докали ниқоб тутмоқ;
қўлга резинка қўлқоп кийиш;
дарчаларни очиб қўймоқ.
Ёзда ўсимликларга очиқ хавода ишлов бериш керак.
Иш жараёнида тамаки чекиш, сув ичиш ёки бошқа суюкликларни, озиқ-овкат моддаларини истеъмол қилиш мумкин эмас. Иш жараёнидан сўнг, халат ва рўмолларни ювиш, оёқ кийимларни алмаштириш, қўлни илиқ сувда совунлаб ювиш, иложи бўлса иссиқ душ қабул килиш керак. Зараркунандаларга қарши ишлатиладиган барча препаратларни қулфланадиган шкафларда сақлаш зарур. Уларга ёш болалар ва уй хайвонлари тегмаслигига апоҳида эътибор қаратмок лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |