Боғлов материаллари. Боғлов материалларининг асосий функционал аҳамияти яранинг иккиламчи инфекциядан ҳимоя қилиш, тезроқ битиб кетиши учун шароит яратишдир. Асосий боғлов материалларига дока, докали бинт ва пахта киради.
Тиббиёт докаси - ноёб тўрсимон газлама бўлиб, икки тури чиқарилади: гигроскопик ва таранг оқартирилган. Дока тоза пахта, қоғоз толали ва сирғалувчи толали (50% ёки 30%) бўлади.
Докали тиббиёт бинти – фиксация ва қўйиш учун, яна боғлов материалларини тайёрлаш учун ишлатилади. Бинтлар стерил ва ностерил бўлади. Стерил бинтлар эни 5, 7, 10, 14 ва 16 см ли ва узунлиги 2, 5, 7 ва 10 м, ностерил бинтлар эни 3 дан 16 см гача ва узунлиги 2 дан 10 м гача бўлади. Бинтларда чок бўлмаслиги керак.
Бинт қадоғидаги маркировкаси: ишлаб чиқарган муассаса номи, бинт тури ва ҳажмлари, стандарт кўрсаткичлари (ГОСТ), стерил ёки ностериллиги, чиқарилган вақти. Стерил бинтларда стерилизация муддати (яроқлилик муддати) ва қадоқни очиш тартиби кўрсатилади.
Тиббиёт пахтаси – мақсадга кўра гигроскопик ва компрессли бўлади. Компрессли пахтага сув кам сингади, у шиналарни қўйишда, иситиладиган компрессларда ишлатилади. Гигроскопик тиббиёт пахтаси 3 турга бўлинади: кўз учун, хирургик ва гигиеник. Гигроскопик пахта боғловлар учун ишлатилади. Пахта стерил ёки ностерил бўлади, рулонларда 25, 50, 100 ва 250 г дан ва КИП ҳолида 20, 30, 40, 50 кг дан чиқарилади. Ностерил пахта рулони оддий қоғоз ёки полиэтилен билан қопланади. Стерил пахта рулони 2 қават – ички ва ташқи бўлади.
Ҳар бир ўрамдаги пахтани маркировкаси бўлиши шарт. Ундан ишлаб чиқарувчи номи, товар белгиси, пахта тури, оғирлиги, стерил ёки ностериллиги, чиқарилган йили, стандарт кўрсаткичи (ГОСТ) кўрсатилади.
Дока, докали бинт ва пахта асосида: тиббиёт боғлов пакетлари, стерил тиббиёт боғловлари, салфеткалар, тиббиёт докали бўлаклар ва бошқалар ишлатилади.
Тиббиёт трубкасимон докаси трикотаж енг кўринишида бўлиб, таранг сирғалувчи бойламдан иборат. Эластикли трубкасимон тиббиёт докалари – сеткали тузилишга эга ва эластомерли ипдан ишланади. Энига қараб 7 хил ўлчами бор: 10, 20, 25, 30, 35, 40, 75 мм.
Беморларни парвариш қилишда ишлатиладиган буюмлар.
Уларга қуйидаги воситалар киради:
1. Резинали грелкалар, эсмарх кружкаси, компрессли клеёнкалар, белбоғлар, бандажлар, тиббиёт банкалари, кўзни ювиш учун ванналар ва бошқалар.
2. Ётиб қолган касалларнинг хожати учун зарур буюмлар.
3. Беморнинг шахсий гигиенаси учун зарур буюмлар (санитария-гигиеник матраслар, чойшаблар, санитария-гигиеник резина матоли буюмлар.
4. Дори воситасини қабул қилиш учун идишлар.
Парафармацевтик воситалар
Гигиена ва косметика воситалари. Бу гуруҳга: атир совун, паста, тиш порошоклари, суюқ парфюмерия воситалари, косметик кремлар ва бошқа товарлар киради.
Атир совун – ёғ кислоталарининг натрийли тузларидан иборат, бўёвчи моддалар қўшилган, оқартириладиган ва ҳид берувчи моддалар, пластифиқатор, антиоксидантлар ва бошқа компонентдан иборат. совунлар: экстра, болалар учун, I, II турлари бор. Атир совун қобиқ ёки қобиқсиз 300 г гача фасовка қилинади. 300 г гача бўлган совунда фақат ишлаб чиқарган муассаса товар белгиси қўйилади. Атир совун қуруқ, ёпиқ ва яхши шамоллайдиган жойларда 2000С дан паст ва 75% ҳаво намлигидан юқори бўлмаган жойларда сақланади.
Тиш пасталари ва порошоклари. Тиш пастаси деб гел ҳосил қилувчи ва юза фаол моддаларнинг сув-глицерин эритмасидаги суспензиясига айтилади. Гигиеник ва даволовчи – профилактик турлари бор. Пасталарни таги ёпишган пластмасса қопқоқ билан ёпиладиган идишларга қадоқланади. Кўрсатилган тартибда тасдиқланган форма, ҳажм ва устки томони кўриниши берилган намуна ва чизмаларга мос бўлиши керак. Пасталар футлярда ва футлярсиз чиқарилади.
Тиш порошоги деб фаол қўшимчалар ёки қўшимчасиз бўлган кимёвий чўктирилган чўкмага айтилади. Ёқимли таъм берувчи ароматизаторлари бор (масалан: ялпиз ёки анис, ментол таъми). Тиш пастаси ва порошоги қадоқланган идишда: тури, товар белгиси, ишлаб чиқарган корхона номи ва жойлашган жойи, ишлаб чиқарган вақти, стандарт кўрсаткичи, стандарт белгиси (ГОСТ) кўрсатилган бўлиши керак.
Сақланадиган жойда хаво намлиги 70% дан ошмаслиги, температура 00С дан паст +250С дан юқори бўлмаслиги керак. Тиш порошогига қуёш нурлари тушмаслиги керак, одатда уларни сақланиш муддати чиқарилган кунидан бошлаб 12 ой белгиланади.
Суюқ парфюмерия воситаларига одеколон, атир, спиртли ёки сув – спиртли эритмалар билан парфюмер – композициядан иборат. Флакон ёки пробиркаларда чиқарилади. Уларни қадоқлаш жараёнида этикеткасида товар белгиси, ишлаб чиқарган корхона номи ва жойлашган жойи, маҳсулот тури, ҳажми, стандарт кўрсаткичи кўрсатилади.
Атирларни яхши шамоллатувчи ускуналари бўлган жойларда сақланади. Сақланиш муддати чиқарилган кундан бошлаб одекалон, атир, туалет сувлари учун 12 ой.
Косметик кремлар – терини парваришлаш учун қўлланилади, улар ёғли ёки эмульсион бўлади. Эмульсион кремлар сув/ёғ, ёғ/сув типдаги ёки аралашган типдаги бўлиб, қўйилишига қараб: суюқ ва қуюқ бўлади. Сақланиш шароити: намлик 70% дан кам, температураси +50С дан паст ва +200С дан юқори бўлмаслиги керак. Сув/ёғ типдаги эмульсион кремлар сақланиш жараёнида табиий ёғлар 50% дан кўп бўлганлиги сабабли устида юпқа кислотали қатлам пайдо бўлиши мумкин. Косметик кремларни сақланиш муддати – 12 ой, суюқ кремлар ва биокремлар учун – 6 ой.
Минерал сувлар деб таркибида ноорганиқ минерал тузлар ва ионлар мавжуд инсон организмига шифобахш хусусияти бўлган, ион бўлиб, газ билан бойитилган, биологик фаол, специфик хусусиятлари мавжуд бўлган табиий сувга айтилади. Минераллаштириш даражасига қараб (1 дан 10 г/л) ва (10 дан 15 г/л) га бўлинади. Фаол компонентлар сақланишига қараб сувлар: углерод сақловчи (“Боржоми”, “Нарзан”, “Ессентуки”), темир моддали (“Арман”), мишьякли (“Вайхир”), борли (“Лазаревская”), кремнийли (“Джава”), бромли (“Юрмала”), органик моддалар сақловчи (“Нафтуся”) турлари мавжуд.
Минерал сув идишларининг маркировкасида: ишлаб чиқарган корхона номи, унинг товар белгиси, сув тури, унинг гуруҳи, булоқ номи ёки номланиши, минерализацияси (г/л), ишлатилиши, қўйилган вақти, сақланиш муддати, стандарт кўрсаткичи кўрсатилади.
Минерал сув идишини горизонтал ёки вертикал равишда сақланади. Сақланиш тартиби пробка тагидаги материалга нисбатан олинади. Агар аниқ кесилган пробкадан иборат бўлса яшикларда горизонтал ҳолда 18 қатор баландликдан кўп бўлмаган ҳолда, вертикал шароитда ишлаб чиқарилган корхонада 5 кундан ортиқ сақланмайди.
Кронен пробкали идишларда ҳам горизонтал, ҳам вертикал равишда сақланади. Минерал сувлар бутилкаларда яхши шамоллайдиган жойларда, намлик сақланмайдиган, температура +50С дан 200С гача ҳароратда сақланади. Қўйилган кунидан бошлаб темир сақловчи сувларнинг яроқлик муддати минерал сувларга 4 ой, бошқа сувлар учун 1 йил.
Кўзойнакли оптика буюмлари. Асосий кўз коррекцияси ва химояси учун қўлланиладиган воситалар кўзойнаклар ҳисобланади. Давлат стандартига биноан 4 та асосий кўзойнакли линзалар тури мавжуд: А – афокал, О – бир фокалли, Б – бифокал, Т – трифокал.
Афокал линзалар тасвирни иккиламчи тарзда кўрсатмайди, ғилайлик асоратли мавжуд ҳолда фойдаланилади.
Бир фокал – бир фокалли линзалар миопияда, гиперметропияда, астигматизмда, анизометропияда кўз рефракцияси бузилганда ишлатилади. Конкар номли қайтарувчи линзалар миопияда ишлатилади. Гиперметропияда мусбат йиғувчи конвенкс номли линзалар ишлатилади.
Бифокал линзалар деб юқори қисми бошқа, пастки қисми бошқа рефракцияга эга бўлган линзаларга айтилади. Юқори қисми (асосий линза) узоқни кўриш учун, пастки (қўшимча линза) яқинни кўриш ва ўқиш учун мўлжалланган.
Трифокал линзалар кучли пресбиопияда (қариликдаги узоқни кўрмаслик) ишлатилади.
Кўзойнаклар турли қиррасиз шаклда ишланади. Ҳар бир линзада оптик маркази қора ўчиб кетадиган нуқта билан белгиланади ва белгиси рефракция катталиги этикеткада ёпиштирилган бўлади.
Амалиётда қуйидаги турдаги контакт линзалар бор:
- газ ўтказувчи ва ўтказмайдиган қаттиқ линзалар;
- газ ўтказувчи гидрофил, эластик юмшоқ линзалар;
- юқоридаги 2 турдаги линзаларнинг ўртасидаги эгилувчан линзалар;
- УФ – нурланишдан сақловчи юмшоқ линзалар.
Контакт линзалар бевосита кўзга тақилгани учун алоҳида талаб ва парваришга эга. Қуйидаги гуруҳ воситалари парваришлаш учун қўлланилади:
- линзаларни тозалаш учун эритмалар;
- дезинфекция системаси (иссиқлик таъсири, пероксидли, кимёвий);
- контакт линзалар тақувчилар учун кўз томчилари;
- сақланиш муддати 2 йил бўлган линзаларни хона ҳароратида сақлаш учун эритмалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |