Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Беморларга консултация бериш тартиби



Download 1,26 Mb.
bet94/99
Sana29.03.2022
Hajmi1,26 Mb.
#516808
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
1.1-8 боблар

8.2. Беморларга консултация бериш тартиби.
ОТС – воситаларини ишлатишда рационал фойдаланиш жавобгарлиги асосан истеъмолчи зиммасида. Бунда, фармацевт қизиқтирилаётган дори воситаси ҳақида албатта тўлиқ ва объектив маълумот бериши керак. Бу тадбирда фармацевтларни асосий вазифалари сифатида қуйидагилар келтирилган:
- рецептсиз сотиладиган дори бўйича тўлиқ маълумот бериш, ишлатилиши, хусусиятлари, бўлиши мумкин бўлган ножуя таъсирлар, дори воситалари ва озиқ-овқатларнинг ўзаро таъсирлари ва бошқалар;
- маълумот берувчи варақа (йўриқнома) мавжудлигини текшириш, сақлаш, ишлатиш муддати, восита ўров материалларини бутунлиги;
- мижоз талаби бўйича дори воситаси хусусиятлари тўғрисида чуқурроқ маълумот бериш;
- рационал ишлатиш ва сақлаш шароитларини кўрсатиш;
- истеъмолчилар орасида тарқаладиган реклама буклетларини, проспектларини, брошюра, лифлетлар билан таништириш ва объектив хулоса бериш.
Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти 90 – йиллар бошида Соғлиқни сақлашни миллий тизимини ривожлантиришда янги стратегик йўналишни аниқлади. Бу ҳар бир беморга сифатли тиббий ва фармацевтик ёрдам кўрсатишдир.
Фармацевтик ёрдам – аҳоли касаллигини олдини олиш ва соғлигини таъминлаш бўйича фармацевтни ва шифокорни фаол ишга жалб қилишдир. У аниқ бемор олдида дори воситасини сотилишидан бошлаб то уни охирги таъсиригача даволаниш натижаларида фармацевт фаол иштироки ва назоратини таъминлайди.
Сифатли фармацевтик ёрдамни ўтказиш учун қуйидаги шароитлар зарурдир:
Биринчидан, фармацевтлар фармакология, патофизиология, биохимия, фармакокинетика ва кенг тарқалган касалликларни даволаш схемаси фармакодинамикасидан етарли билимга эга бўлишлари керак.
Иккинчидан, фармацевтик бозорга тушадиган маълумотларни тўғрилигини назорат қилиш тизими мавжудлиги.
Учинчидан дори воситалари ва уни ножўя таъсирлари бўйича тўлиқ ҳажмда ва профессионал билимга эга бўлишлари керак.
Тўртинчидан, компания вакиллари, шифокорлар, дорихонага келувчи беморлар билан мулоқотда фармацевт профессионал ахлоқ ва этика, деонтология меъёрларига риоя қилиши зарур.
Фармацевтик ёрдам ўз ичига қуйидагиларни олади:
- оптимал дори шаклларини ва дори воситаларни истеъмол йўлларини танлаш;
- турли дори воситаларни бир вақтда ишлатиш қоидаларини тушунтириш;
- индивидуал дозалаш хусусиятларини аниқлаш;
- дори воситаси ва озиқ-овқатни ўзаро таъсирини тушунтириш;
- дори воситани қабул қилишда керакли вақтни тўғри аниқлаш;
- инсон органлари функциясига дориларни ножўя таъсирини кўрсатиш;
- воситаларни сақлаш бўйича тегишли амалий ёрдам кўрсатиш;
- рецептсиз сотиладиган дорилар мавжуд бўлмаганда ўхшаш дорилар билан алмаштириш;
- истеъмолчиларга рецептсиз сотиладиган дориларнинг замонавий рўйҳати, нарҳи, ишлаб чиқарувчи фирма ва бошқалар ҳақида маълумотлар бериш.
Фармацевтик ёрдам миллий Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш шароитларида жавобгар мустақил ўз-ўзини даволаниш концепциясини нормал ривожланишида муҳим шароитларидан ҳисобланади.



Download 1,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish