Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


  қилади (С-софлик, Аҳ-ахборотлар ҳаққонийлиги, Тх - тўғри хулоса,  ОБ-одилона бошқарув).  3. Лойиҳанинг молиявий самарадорлигини фойда



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/141
Sana19.02.2022
Hajmi1,6 Mb.
#457380
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   141
Bog'liq
22-Инвестицион-лойиҳалар-таҳлили.-Ўқув-қўлланма.-С-2019

189 
қилади (С-софлик, Аҳ-ахборотлар ҳаққонийлиги, Тх - тўғри хулоса, 
ОБ-одилона бошқарув). 
3. Лойиҳанинг молиявий самарадорлигини фойда 
баланси ёрдамида аниқлашнинг оддий усули 
Лойиҳани 
биринчи 
ҳисобда 
ҳисоб-китоблар 
билан 
самарадорлигини ҳисоблашда содда фойда ҳисоботи моделидан 
фойдаланишимиз мумкин.
 
Фойда ҳисоботи моделидан фойдаланиб, лойиҳанинг оддий 
усулда самарадорлигини аниқлаш 
 
Кўрсаткичлар 
Халқаро 
стандарт бўйича 
Маҳаллий 
стандарт бўйича 
Товар сотилишидан тушум 
100$ 
60$ 
Сотилган товарларнинг таннархи 
40$ 
40$ 
Умумий фойда (3=1-2) 
60$ 
20$ 
Бошқарув харажатлари 
Маркетинг харажаталри 
Бошқа харажатлар 
15$ 
15$ 
Солиқ ва кредит фоизини тўлашдан 
олдинги фойда (7=3-4-5-6) 
45$ 
5$ 
 
Бу жадвалдан кўриниб турибдики лойиҳанинг фойдалилик 
даражаси солиқ ва кредит фоизини тўлашдан олдинги фойда 
кўрсаткичида кўринади. Кўп ҳолларда тижорат банклари 
лойиҳанинг самарадорлик даражасини ҳамда кредитни қайтариб 
бериш қувватини аниқлашда бу кўрсаткич 30% дан юқори 
бўлишини хоҳлайди. Бу кўрсаткич қанча юқори бўлса, кредитни 
қайтариш коэффициенти шунча юқори деб тушунилади. Шу билан 
биргаликда умумий фойда кўрсаткичининг коэффициенти ҳам 50% 
дан юқори бўлса, мақсадга мувофиқ деб тушинилади. 
Ўзбекистондаги тижорат банклари лойиҳа харажатларининг 
камида 25%и мижозлар тамонидан қопланишини талаб этади. Агар 
мижозлар 30-35 ва ундан кўп фоизда лойиҳани молиялаштирса, 
унда лойиҳалар тижорат банклари тамонидан янада енгилроқ 
молиялаштирилиши мумкин. 
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, ушбу лойиҳада 
халқаро стандарт бўйича кутилаётган соф фойда 60%ни, солиқ ва 
кредит тўлашдан олдинги фойда 45% ни ташкил этади. Демак, бу 


190 
лойиҳани биринчи содда усул билан таҳлил қилганимизда унга 
ижобий баҳо беришимиз мумкин. Жадвалдан яна қўйидаги хулосага 
келиш мумкин: лойиҳадаги солиқ ва кредит фоизини тўлашдан 
олдинги фойда 45% ни ташкил этгани учун корхона умумий 
тушумнинг 45% гача миқдорида инвестиция олиш мумкин. 
Бошқача сўз билан айтганда, агар корхонанинг умумий тушумлари 
бир млн.доллар миқдорда кутилаётган бўлса, корхонага максимум 
450 минг доллар миқдорда кредит бериши мумкин. Бунда тижорат 
банкининг кредитлаш коэффициенти умумий фойдага нисбатан 
1:0,5 қилиб белгиланган. Шуни айтиш керакки, ривожланган 
мамлакатларда бу коэффициент 1:1, 1:3,1:4, ва ҳоказо қилиб 
белгиланган. Амалиётда кредит олиш ҳатто ривожланган 
мамлакатларда ҳам осон эмас. Шунинг учун ғарб мамлакатларида 
шундай муҳит мавжуд: инвестицияни олиш инвестиция керак 
бўлмаган компаниялар учун осон, чунки уларнинг активлари ва соф 
фойдаси юқори, банклар учун эса уларнинг кафолати етарли, аммо 
уларнинг кредитга зарурати йўқ. Ўрта ва кичик бизнес корхоналари 
учун тузилган лойиҳалар юқори миқдорда қўшилган қиймат яратса, 
уларнинг инвестиция олиш икониятлари кўпаяди. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish