4-мавзу. Корхоналарнннг ишлаб чиқариш фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш усуллари
Маҳсулотни (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ва уни сотишни ифодаловчи асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиш усулларининг асослари. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини ифодаловчи микдорий кўрсаткичлар: ялпи товар, сотилган ва соф маҳсулот тўғрисида тушунча ҳамда уларнинг моҳияти. Ишлаб чикарилган маҳсулот сифати, рақобатбардошлиги, ассортимент (хилма- хиллиги) ва маҳсулотни бир маромда ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг моҳияти ҳамда уларни сотиш ҳажмига таъсири. Маҳсулот ишлаб чиқариш дастурининг бажарилишига таъсир килувчи: меҳнат, меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари омилларини туркумлаш тамойиллари. Меҳнат омилларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари. Меҳнат унумдорлиги ҳақида тушунча ва унинг моҳияти. Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини аниклаш гартиби.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланишни ифодаловчи кўрсаткичлар: фонд самараси, фонд сиғими, асбоб-ускуналардан фойдаланиш коэффициснти тўғрисида тушунча ва уларнинг моҳияти. Меҳнат буюмлари омилларидан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари (материал самараси, материал сиғими) ҳақида тушунча ва уларнинг моҳияти. Маҳсулот таннархи ҳақида тушунча ва уни пасайтиришни аҳамияти. Ишлаб чиқариш самарадолигини ошириш имкониятларириии аниқлаш комплекс иқтисодий таҳлил тизимини асосий шартидир.
5-мавзу. Корхоналар молиявий натижаларини таҳлил қилиш
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларини таҳлил этишнинг аҳамияти, таҳлил вазифалари ва ахборот манбалари. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг асосий кўрсаткичлари, улар билан шуғулланувчиларнинг иқтисодий манфаатлари. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари. Маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган молиявий натижа ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таҳлили. Давр харажатлариниг таҳлили. Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан олинган даромад ва ҳаражатлар таҳлили. Операцион жараёнлардан олинган даромадлар ва йўқотишлар таҳлили. Фавқулодда фойда ва зарарлар таҳлили. Соф фойда ўзгаришининг омилли таҳлили. Рентабелликнинг кўрсаткичлар тизими. Ренгабелликка таъсир этувчи омиллар таҳлили.
6-мавзу. Аудитнинг моҳияти, унинг мақсади ва вазифалари. Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари. Аудиторлик тскширувининг турлари, хиллари ва шакллари.
Аудит ва аудиторлик фаолиятининг моҳияти. Ўзбекистон Республикасииинг молиявий назорат тизимида аудитнинг тутган ўрни Аудитнинг мақсади ва вазифалари. Аудиторлик фаолиятининг ривожланиш босқичлари. Аудит ва бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги фарклар. Аудит ва тафтиш, уларнинг ўхшашлик ва фаркли томонлари.Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизими, унинг элементлари. Ўзбекистон Республикасииинг Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудигорларининг миллий ассоциацияси (ЎБАМА) ва унинг фаолият йуналишлари. Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси (ЎАП) ва унинг фаолияти. Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари. Аудиторлик ташкилотларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари.
Операцион аудит. Мувофиклик аудити. Молиявий ҳисобот аудити. Ички ва ташқи аудит. Мажбурий аудиторлик текшируви. Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви. Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ташаббусига кўра аудит ўтказиш ҳусусиятлари. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари. Аудит ва тафтиш фарклари.
Do'stlaringiz bilan baham: |