Ўкув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги
“Иқтисодий таҳлил ва аудит” фани умумкасбий фани ҳисобланиб, 5- семестрда ўкитилади.
Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар “Иқтисодиёт назарияси”, “Бухгалтерия ҳисоби”, “Макроиқтисодиёт”, “Статистика”, “Менежмент” фанларидан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида иқтисодиёт субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини тўғри бошқариш, уларнинг маҳсулот (иш, хизмат) лар ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмини белгилаш, меҳнат ресурслари билан таъминланганлиги ва улардап самарали фойдаланиш кўрсаткичларини аниқлаш, ишлаб чиқариш ва давр ҳаражатларини камайтириш йўлларини ишлаб чиқиш бевосита улар фаолиятини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади. Шунингдек, иқтисодиёт субъектлари фаолиятидан манфаатдор томонлар уларнинг тўловга лаёқатлилиги, молиявий барқарорлиги, маблағлар айланувчанлиги, рентабеллик кўрсаткичлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолатидаги ўзгаришларни баҳолаш орқали зарурий қарорлар қабул қилади.
Фанни ўқитишдаги замонавий ахборот ва педагогик технологиялар ҳамда ўкув машғулотларини лойиҳалаш
Талабаларнинг “Иқтисодий таҳлил ва аудит” фанини ўзлаштиришлари учун илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-таълим технологияларини тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир.Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар ҳамда виртуал стендлардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларда мос равишда илғор таълим технологияларидан фойдаланилади.
“Иқтисодий таҳлил ва аудит” фани ўқув машғулотлари фан ўқитувчиси томонидан педагогик ва мавзули технология тамойиллари асосида лойиҳалари ишлаб чиқилади.
АСОСИЙ ҚИСМ
Ўкув фанинннг назарий машғулотлари мазмуни
Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлили хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини яхшилашда ва уларни самарадорлигини оширишда муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. У хўжалик юритувчи субъектларни молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш даражасини, фойдаланмаган ишлаб чиқариш резервларини аниклашда, хўжалик юритувчи субъектларни келгусида молиявий ҳолатини янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини яратади. Аудиторлик ташкилотлари олдига хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятининг самарадорлигини ошириш, хусусий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, субъектлар ўртасида ҳисоб-китобларни йўлга қўйиш ҳамда дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш, бюджет билан солиқ ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоблашишларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан маслаҳатлар бериш ва бошқа малакали хизматлар кўрсатиш масаласини долзарб қилиб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |