Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари



Download 2,61 Mb.
bet31/92
Sana16.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#675936
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   92
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам

5-мисол. Компания 50.000 АҚШ долларига тенг бўлган патентни 2015 йил 1-январида харид қилиб олди. Фойдали хизмат қилиш муддати 5 йил қилиб белгиланган. Ушбу жараён қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали қайд қилинади:
Д-т Номоддий активлар / Патент..................... $50.000
К-т Пул маблағлари............................................... $50.000
2015 йил якуни бўйича ҳисобланган амортизация суммаси $10.000 ни ташкил этади ($50.000 / 5 йил = $10.000). Ушбу сумма тўғридан-тўғри патент қийматининг камайишига олиб борилади. Чунки, энди патент бошланғич қийматидаги баҳога эга эмас. Унинг баланс қиймати йил охирида $40.000 бўлади ($50.000 – $10.000 = $40.000). Ушбу баланс қийматга эришиш учун қуйидаги бухгалтерия ёзуви амалга оширилади:
Д-т Амортизация харажатлари ................. $10.000
К-т Номоддий активлар/Патент........................ $10.000
6-мисол. Номоддий активлар ҳақиқий таннархида кирим қилинади ва уларнинг қиймати амортизация ҳисобланиши натижасида камайиб боради. Чет эл адабиётларида ва компаниялари фаолиятида (Laing Alarko JV) номоддий активлар ҳаракати билан боғлиқ қуйидаги проводкаларни учратишимиз мумкин:
(1) Узоқ муддатли мулк ижараси учун олдиндан тўлов амалга оширилганда (масалан, 5 йиллик олдиндан тўлов):
Ижарага олинган мулк…………………..(5 йил учун тўланган суммага)
Пул маблағлари……………..................(5 йил учун тўланган сумма)
(2) Ижарага олинган мулк (номоддий актив) учун йиллик амортизация суммасига:
Ижара харажатлари………….(йиллик амортизация суммасига)
Ижарага олинган мулк….....………(йиллик амортизация суммасига)
(3) Корхона харид қилиб олинганда (активлар, гудвилл) тўланадиган суммаларга:
Активлар………………………………(баҳоланган суммаси)
Гудвилл (Тўланадиган сумма билан активлар қиймати ўртасидаги фарқ)
Тўланадиган счётлар………………………(тўланадиган суммасига)

Аниқ фойдали хизмат қилиш муддатига эга бўлган номоддий активлар қолдиқ қиймати қуйидаги ҳолатдан ташқари ҳолларда нолга тенг:


(а) Учинчи шахснинг фойдали хизмат муддати охирида сотиб олиш бўйича мажбурияти амал қилади;
(b) ушбу актив учун фаол бозор амал қилса:
(i) қолдиқ қийматни ушбу бозорнинг аниқ маълумотлари асосида аниқлаш мумкин;
(ii) ушбу активнинг фойдали хизмат қилиш муддати охирида бундай бозорнинг амал қилиши тўғрисида юқори эҳтимол мавжуд бўлса.
Амортизацияланадиган миқдор қолдиқ қиймат чегирилгандан кейин аниқланади.
Номоддий активларнинг амортизация муддати ва амортизация ҳисоблаш методлари энг камида ҳар молиявий йилнинг охирида таҳлил қилиб кўрилиши лозим. Агар ўзгариш юз берадиган бўлса 8-сон БҲХСга мувофиқ бухгалтерия баҳолашлардаги ўзгаришлар сифатида тан олинади ва зарур ўзгаришлар киритилади.
Аниқ бўлмаган фойдали хизмат қилиш муддатига эга бўлган номоддий активлар амортизация ҳисоблашга олинмайди. Шу боис, уларнинг баланс қиймати билан қопланадиган қиймати мувофиқлиги ҳар йили ёки уларнинг мувофиқ эмаслиги тўғрисида ахборот олинганда мунтазам тест қилиб турилади.
Номоддий активларни тан олиш тугатилади:
(а) Улар чиқиб кетганда; ёки
(b) қачонки, ундан фойдаланиш ёки чиқиб кетишидан ҳеч қандай келгусида наф олиш кутилмаса.
Номоддий активларни тугатишдан олинган даромад ёки харажатлар уларни тугатишдан келиб тушган тушумдан унинг баланс қийматини айириш орқали топилади.
Стандарт талабларига кўра корхона номоддий активларнинг ҳар бир класси бўйича қуйидаги ахборотларни мустақил яратилган номоддий активлар ва бошқа номоддий активларга ажратган ҳолда тақдим этишлари шарт:
(а) Фойдали хизмат қилиш муддати аниқ ёки аниқ эмаслиги, агарда аниқ бўлса фойдали хизмат қилиш муддати ва қўлланиладиган амортизация меъёрлари;
(b) аниқ фойдали хизмат қилиш муддатига эга бўлган номоддий активларга нисбатан амортизация ҳисоблаш методлари;
(с) тааллуқли даврнинг боши ва охирида ялпи баланс қиймати ва ҳар қандай жамғарилган амортизация (қадрсизланишдан кўрилган жамғарилган зарар билан бирлашган ҳолда);
(d) тўплам даромадлар тўғрисидаги ҳисоботда номоддий активларни ҳар қандай амортизацияси акс эттирилган моддаси;
(е) тааллуқли даврларнинг боши ва охиридаги баланс қийматининг солиштирмаси, қайсики бунда акс эттирилади:
(i) келиб тушишлар, қайсики ички ишланмалар натижасида олинган, алоҳида актив сифатида харид қилиб олинган ва бизнесни бирлаштириш бўйича битим доирасида харид қилинганлар алоҳида кўрсатилади;
(ii) сотиш учун мўлжалланган ёки чиқиб кетадиган активлар гуруҳига қўшилган 5-сон МҲХСга мувофиқ сотиш учун мўлжалланган ва бошқа чиқиб кетишларга таснифланган активлар;
(iii) ушбу кўрсатилган давр давомида 75, 85 ва 86-бандларга мувофиқ қайта баҳолаш натижасида ҳамда 36-сон БҲМСга мувофиқ бошқа тўплам даромадлар таркибида тўғридан-тўғри тан олинган ёки қайта тикланган қадрсизланишдан кўрилган зарарлар натижасида қийматининг кўпайиши ёки камайиши;
(iv) 36-сон БҲХСга мувофиқ кўрсатилган давр мобайнида фойда ва зарарлар таркибида тан олинган қадрсизланишдан зарарлар;
(v) 36-сон БҲМСга мувофиқ кўрсатилган давр мобайнида фойда ва зарарларда қайта тикланган қадрсизланишдан кўрилган зарарлар;
(vi) ушбу кўрсатилган давр давомида тан олинган ҳар қандай амортизация;
(vii) молиявий ҳисобот кўрсаткичларини тақдим қилинган ҳисобот валютасига қайта ҳисоблаш ҳамда хорижий бўлинмалар кўрсаткичларини тақдим қилинган ҳисобот кўрсаткичларига қайта ҳисоблашда юзага келадиган курс фарқи;
(viii) кўрсатилган давр давомида баланс қийматидаги бошқа ўзгаришлар.
Номоддий активларнинг класслари бу хусусияти бўйича ўхшаш ва корхона фаолиятида қандай фойдаланишига қараб ажратилган гуруҳлардан иборат. Бундай классларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
(а) Фирмали номланиши;
(b) титул маълумотлари ва нашр турлари номи;
(с) компьютер дастурий таъминоти;
(d) лицензия ва франшизлар;
(e) муаллифлик ҳуқуқи, патентлар ва бошқа саноат мулки ҳуқуқи, хизмат кўрсатиш ва эксплуатация ҳуқуқи;
(f) рецептлар, формулалар, моделлар, чизмалар, проротиплар;
(g) ишланма жараёнидаги номоддий активлар.
Юқоридаги ахборотларни қамраб олган ҳолда қуйидаги кўринишда ўзаро солиштириш (молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот билан) жадвалини тузиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади (4.9-жадвал).

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish