Bog'liq Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сам
4-мисол. Корхона ишлаб чиқаришнинг янги жараёнини бошламоқда. 20х5 йилда сарфланган харажатлар 1000 п.б., шундан 900 п.б. 20х5 йилнинг 1 декабригача юз берган, 100 п.б. эса 20х5 йил 1 декабрь билан 31 декабрь оралиғида амалга ошган. Корхона 20х5 йил 1 декабрь ҳолатида ишлаб чиқариш жараёнини номоддий актив сифатида тан олиш мезонлари талабларига жавоб беради. Ушбу кўрсатилган жараёнда “НАУ ХАУ”га тааллуқли бўлган қопланадиган миқдорнинг олдиндан ҳисобдаги баҳоси (келгусида пул маблағларининг чиқиб кетишини ҳисобга олган ҳолда жараённи ундан фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатда тугатиш заруриятидан келиб чиқиб) 500 п.б. ташкил этади.
20х5 йил охирида ишлаб чиқариш жараёни таннархи сифатида 100 п.б. тан олинади (2015 й 1 декабрдан кейин, яъни номоддий активларни биринчи марта тан олиш мезонларига жавоб берадиган санасидан кейинги харажатлар). 20х5 йил 1 декабргача амалга оширилган харажатлар 900 п.б. ушбу давр харажатлари сифатида тан олинади. Ушбу харажатлар молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ишлаб чиқариш жараёни таннархи таркибига киритилмайди. 20х6 йилда сарфланган харажатлар 2000 п.б. ташкил этади. 20х6 йилнинг охирида ушбу жараёнда тайёрланаётган “НАУ ХАУ”га тааллуқли бўлган (келгусида пул маблағларининг чиқиб кетишини ҳисобга олган ҳолда жараённи ундан фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатда тугатиш заруриятидан келиб чиқиб) қопланадиган миқдорнинг ҳисобланган баҳоси 1900 п.б.ни ташкил этади.
2016 йил охирида ишлаб чиқариш жараёни таннархи 2100 п.б. (20х5 йил охирида тан олинган 100 п.б. харажатлари ва 2016 йил тан олинган 2000 п.б.). Корхона 200 п.б. қадрсизланишдан кўрилган зарарни тан олди (жараённинг баланс қиймати 2100 п.б. ва унинг қопланадиган миқдори 1900 п.б. ўртасидаги фарқ). Бу зарар кейинги йилларда 36-сон БҲХСдаги қадрсизланишдан кўрилган зарарни тиклашга доир талаблар бажарилса қайта тикланиши мумкин. Номоддий активларга қилинаётган харажатлар юз бериш моментида қуйидагилардан ташқари ҳолларда харажат сифатида тан олинади:
(а) Тан олиш мезонларига жавоб берадиган номоддий активлар таннархи таркибига киритилганда;
(b) тааллуқли моддалар бизнесни бирлаштириш бўйича лойиҳа доирасида харид қилинган ва номоддий актив сифатида тан олиниши мумкин бўлмаганда. Бундай ҳолларда у харид санасида гудвилга олиб борилган сумманинг қисмини ташкил этади.
Юз берган санасида харажат сифатида тан олинадиган харажатларга мисол қилиб киритиш мумкин:
(а) Ишлаб чиқаришнинг бошланишига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ харажатлар. 16-сон БҲХСга мувофиқ бундай харажатлар асосий воситалар таннархига киритиладиган ҳолатлар бунга кирмайди;
(b) персонални ўқитиш харажатлари;
(c) реклама ва маҳсулотни ҳаракатлантириш бўйича фаолият харажатлари (почта бўйича савдо катологи ҳам киради)
(d) бутун корхона ёки унинг бир қисмини қайта дислокация ва қайта ташкил қилиш бўйича харажатлар.
Бошланғич ҳолатда харажат сифатида тан олинган номоддий активларга харажатлар сўнги босқичларда номоддий активларнинг таннархи таркибида тан олиниши мумкин эмас.
Ҳисобга олинаётган номоддий активларга хизмат кўрсатиш ва сифатини ушлаб туриш учун амалга оширилган доимий харажатлар қайси даврда амалга оширилган бўлса ўша даврнинг харажатларига олиб борилади.
Корхона ўзининг ҳисоб сиёсатида ҳақиқий таннархи бўйича ҳисоб модели ёки қайта баҳоланган қиймати бўйича ҳисоб моделидан бирини танлаши шарт. Агар номоддий активларни қайта баҳолаш қиймати бўйича ҳисобга олса, у билан битта классдаги барча бошқа активлар учун ҳам ушбу активларга фаол бозор мавжуд бўлган ҳолатдан ташқари ҳолларда ушбу методдан фойдаланишлари шарт.