Тадқиқотлар босқичидаги ишларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Янги билимларни олишга қаратилган фаолият;
тадқиқот натижаларини ёки бошқа билимларни қўллашга оид усулларининг қидируви, баҳоланиши ва танлаб олиниши;
альтернатив материаллар, қурилмалар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизим ёки хизматларнинг қидируви;
янги ёки яхшиланган материаллар, қурилмалар, маҳсулотлар, жараёнлар, тизим ёки хизматлар учун мавжуд альтернативаларни шакллантириш, конструкциялаш, баҳолаш ва охирги ишлов бериш;
Тадқиқотга оид бўлган харажатлар улар амалга оширилган даврдаги харажатлар сифатида тан олинади ва номоддий актив сифатида тан олиниши мумкин эмас.
Ишланмаларни яратиш босқичидаги тажриба-конструкторлик ишланма харажатларига қуйидагилар киради:
• Ишлаб чиқариш фойдаланиш бошлангунга қадар намуна ва моделларни лойиҳалаштириш, конструкциялаш ва синовдан ўтказиш;
• инструментлар, шаблон, шакл ва штампларни, жумладан, янги технологияларни лойиҳалаштириш;
• альтернатив сифатида танланган материаллар, қурилмалар, маҳсулотлар, жараён, тизим ёки хизматларни лойиҳалаштириш, конструкциялаш ва синовдан ўтказиш.
Ушбу босқичда харажатлар капиталлашиши, яъни номоддий активлар таннархида акс эттирилиши учун қуйидаги мезонларнинг барчасига жавоб бериши керак:
Номоддий активларни яратилиши техник жиҳатдан якунланганлиги ва унинг фойдаланишга ёки сотишга тайёр ҳолга келтирилиши;
компанияда номоддий активларни яратилиши якунланганлиги бўйича ҳаракатларининг амалга оширилиши;
номоддий активлардан фойдаланиш келгусида иқтисодий наф келтириши аниқлигининг мавжудлиги;
номоддий активлар ишланмаларини якунлаш, ундан фойдаланиш ёки сотиш учун техник, молиявий ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
номоддий активлар ишланмаларига тааллуқли харажатларни ишончли баҳолаш имкониятининг мавжудлиги.
Агарда компания тадқиқот босқичини ишланмаларни яратиш босқичидан ажрата олмаса, барча харажатлар капиталлаштирилмасдан давр харажатларига олиб борилади.
3-сон МҲХС “Бизнесни бирлаштириш” стандартига мувофиқ номоддий активлар бизнесни бирлаштириш бўйича битим доирасида харид қилинган бўлса, ушбу номоддий актив қиймати харид қилиш санасидаги адолатли қийматига тенг бўлади. Номоддий активларнинг адолатли қиймати корхона томонидан активда мужассамланган келгусида иқтисодий нафнинг олиниши эҳтимолига нисбатан бозорнинг кутилишини акс эттиради. Агар актив бизнеснинг бирлашиши натижасида харид қилинса ва ажратиладиган ёки шартномавий ва бошқа юридик ҳуқуқларнинг натижаси ҳисобланса, у ҳолда адолатли баҳолашни амалга ошириш учун етарли даражада ахборотлар мавжуд бўлади. Ушбу ҳолатларда стандартнинг 21 б-бандида келтирилган шартлар ҳар доим бажарилган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |