4.9-жадвал
Номоддий активларнинг ҳаракати тўғрисидаги ички ҳисобот5
|
Сатр
|
Ишланмаларга харажат-лар
|
Гуд-вил
|
Патентлар, савдо маркалари ва лицензия-лар
|
Дас-турий маҳсу-лот
|
Жами
|
01.01.2013 да бошланғич қиймат
|
010
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
Харид
|
020
|
ХХХ
|
-
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
Чиқарилиши
|
030
|
-
|
-
|
(ХХХ)
|
(ХХХ)
|
(ХХХ)
|
Шўъба компанияларнинг харид қилиниши
|
040
|
-
|
ХХХ
|
-
|
-
|
ХХХ
|
Шўъба компаниянинг чиқиб кетиши
|
050
|
-
|
(ХХХ)
|
-
|
-
|
(ХХХ)
|
31.12.2013 (010+020-030+040-050)
|
060
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
01.01.2013 да жами жамғарилган амортизация
|
070
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
Йил учун амортизация
|
080
|
ХХХ
|
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
Чиқарилган
|
090
|
|
|
(ХХХ)
|
(ХХХ)
|
|
Қадрсизланишдан зарар
|
100
|
|
ХХХ
|
|
ХХХ
|
ХХХ
|
Шўъба компаниянинг чиқарилиши
|
110
|
|
(ХХХ)
|
|
|
(ХХХ)
|
31.12.2013 (040+080-090+100-110)
|
120
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
31.12.2013 да баланс қиймати (060-120)
|
130
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
ХХХ
|
Бундан ташқари, стандартда корхона очиқлаши шарт бўлган бошқа ахборотлар туркуми, активлар қайта баҳолаш қиймати бўйича ҳисоб моделидан фойдаланган бўлса очиқлайдиган ахборотлар, тадқиқот ва ишланмаларга оид ахборотлар, талаб этилмайдиган, лекин очиқланиши олқишланадиган ахборотлар қатори ҳамда стандартни қўллаш ва кучга кириш тартиби тўғрисидаги моддалар келтирилган.
3-МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ХАЛКАРО СТАНДАРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА МУВОФИҚ ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
Маъруза режаси:
2-сон БҲМС “Захиралар” стандартининг мазмуни ва қўлланилиши
Таянч атамлар:
1. Захира бу – актив:
(а) нормал фаолият давомида сотишга мўлжалланган (тайёр маҳсулотлар, қайта сотишга мўлжалланган товарлар);
(b) ушбу сотиш учун ишлаб чиқариш жараёнида (тугалланмаган ишлаб чиқариш);
(с) ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланишга мўлжалланган хом-ашё ва материаллар шаклида.
2. Реализациянинг бўлиши мумкин соф қиймати бу – нормал иш кетишида бажариладиган ишларнинг бўлиши мумкин бўлган харажатлари ҳамда реализациянинг бошқа бўлиши мумкин харажатларини чегириб ташлагандан кейинги мўлжалдаги соф сотиш қийматидир.
3. Адолатли қиймат бу – шу соҳа бўйича яхши тажриба ва билимга эга ҳамда ушбу битимни амалга оширишга хоҳиш-истаги мавжуд бўлган ва бир-бирига боғлиқ бўлмаган томонлар ўртасида битимни рўйобга чиқаришда активни алмаштириш ёки мажбуриятларни тартибга солиш мумкин бўлган суммадир.
4. Захиралар ўз ичига олади:
1) Қайта сотиш учун харид қилинган ва сақланаётган товарлар;
2) тайёр маҳсулотлар;
3) тугалланмаган ишлаб чиқариш;
4) ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун хом-ашё ва материаллар;
5) сотилиши тан олингунга қадар сервис компаниялари хизмати таннархи.
2-сон БҲМС “Захиралар” стандартининг мазмуни ва қўлланилиши
2-сон БҲХСнинг мақсади – захираларни ҳисобга олиш тартибини белгилаш бўлиб ҳисобланади. Захиралар ҳисобининг асосий масаласи бўлиб, актив сифатида тан олинадиган таннархи ҳамда тааллуқли тушумни тан олгунга қадар келгуси даврларга ўтказиладиган суммасини аниқлаш ҳисобланади.
2-сон БҲХС қуйидаги операцияларни тартибга солади:
Хом-ашё ва материалларни келгусида қайта ишлаш учун харид қилиш;
ярим фабрикантлар ва тайёр маҳсулотлар таннархини баҳолаш;
сарфланган хом-ашё ва материаллар таннархини ўз ичига олган ҳолда тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини баҳолаш;
товарларни харид қилиш, уларни сотишда таннархини аниқлаш.
2-сон БҲХСлари қуйидаги захираларга нисбатан қўлланилмайди:
(а) Пудрат шартномаси бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш;
(b) молиявий инструментлар;
(с) қишлоқ хўжалик фаолияти билан боғлиқ биологик активлар.
2-сон МҲХСда захираларга қўйидагича таъриф берилган:
Захира – бу актив:
(а) Нормал фаолият давомида сотишга мўлжалланган (тайёр маҳсулотлар, қайта сотишга мўлжалланган товарлар);
(b) ушбу сотиш учун ишлаб чиқариш жараёнида (тугалланмаган ишлаб чиқариш);
(с) ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланишга мўлжалланган хом-ашё ва материаллар шаклида.
Стандартда реализациянинг бўлиши мумкин соф қиймати ҳамда адолатли қиймат атамаларига ҳам таъриф келтирилган.
Реализациянинг бўлиши мумкин соф қиймати бу – нормал иш кетишида бажариладиган ишларнинг бўлиши мумкин бўлган харажатлари ҳамда реализациянинг бошқа бўлиши мумкин харажатларини чегириб ташлагандан кейинги мўлжалдаги соф сотиш қийматидир.
Захиралар харид қилиб олинган ва қайта сотиш учун сақланаётган товарларни ўз ичига олади. Буларга чакана сотувчилар томонидан харид қилиб олинган товарлар ёки қайта сотишга мўлжалланган ер ва мол-мулклар киради. Захираларга ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ёки тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида келгусида фойдаланишга мўлжалланган хом-ашё ва материалларни ҳам қамраб олади. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларда захиралар таркибига стандартнинг 19-бандида кўзда тутилган ҳолда ҳали сотилмаган, яъни тушум деб тан олинмаган хизматлар таннархи ҳам киради.
Захиралар мажбурий тартибда қуйидаги миқдорлардан энг кичиги бўйича баҳоланиши шарт:
(а) Таннархи ёки
(b) реализациянинг бўлиши мумкин бўлган соф қиймати.
2-сон МҲХСда захиралар бошланғич (тарихий) таннархига (historical cost) улар хариди бўйича барча харажатлар (cost of purchase) ва қайта ишлаш харажатлари (cost of convertion) ва харид харажатларига захираларни жорий ҳолатга ва жорий жойлаштириладиган жойига келтириш билан боғлиқ бошқа устама харажатлар (other overhead) киритилган.
2-сон МҲХСда келтирилган ушбу қоида асосида захираларнинг таннархи қуйидаги элементлардан ташкил топишини кўрсатиш мумкин:
1. Захираларнинг хариди билан боғлиқ барча харажатлар (cost of purchase);
Do'stlaringiz bilan baham: |