Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Валюта оператсиялари жорий халқаро оператсиялар ҳамда капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта оператсияларига бўлинади



Download 6,32 Mb.
bet87/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Валюта оператсиялари жорий халқаро оператсиялар ҳамда капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта оператсияларига бўлинади.
Қонуннинг 7-моддасига биноан жорий халқаро оператсияларга:
− Ташқи савдо, бошқа жорий фаолият олиб борилиши, шу жумладан хизматлар кўрсатилиши муносабати билан, шунингдек одатдаги қисқа муддатли банк ва кредит механизмлари ишлаши муносабати билан тўланиши зарур бўлган тўловлар;
− Фоизлар ва бошқа даромадлар кўринишида, шу жумладан банк омонатлари, кредитлар ҳамда лизинг бўйича олинадиган фоизлар ва бошқа даромадлар шаклида, шунингдек бошқа инвеститсиялардан олинган соф даромад шаклида тўланиши зарур тўловлар.
Кредитларни, қарзларни узиш учун ёки тўғридан тўғри инвеститсиялар амортизатсияси учун мақбул суммаларни тўлаш;
− Савдо билан боғлиқ бўлмаган пул жўнатмаларининг мақбул суммалар ва уларга қуйидагилар киради:

  1. Иш ҳақи, степендиялар, пенсиялар, алиментлар тўлаш:

  2. Ходимларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юбориш билан бўғлиқ харажатларни тўлаш;

  3. Таълим ва даволаниш учун ҳақ тўлаш:

  • Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатия ва бошқа ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро ва ҳукуматлараро ташкилотлар ҳузуридаги доимий ваколатхоналари таъминоти учун ҳақ тўлаш;

  • Нотариал ва тергов ҳаракатлари билан боғлиқ тўловлар, шунингдек бундай ҳаракатларни амалга ошириш ва шуларни судларда кўриш муносабати билан давлат божини тўлаш;

  • Суднинг, арбитражнинг, шунингдек тергов ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қарорлари асосида пул маблағларини тўлаш;

  • Халқаро конгресслар, симпозиумлар, конференсияларда, спорт ва маданий тадбирларда, шунингдек бошқа халқаро учрашувлар, кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этганлик учун тўловлар, инвеститсия билан боғлиқ ва моддий харажатлар бундан мустасно;

  • Дафн қилиш билан боғлиқ тўловлар;

  • Муаллифлик ҳақини тўлаш, патент божларини тўлаш ва интелектуал мулк соҳасидаги литсензия шартномаларининг мажбурияти бўйича ҳақ тўлаш;

  • Халқаро нотижорат ташкилотларига бадаллар;

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа оператсиялар.

Жорий халқаро оператсиялар ва чет эл валютасини улар билан боғлиқ ҳолда сотиб олиш ёки сотиш чекловларсиз амалга оширилади.
Қонунинг 8-моддасида мувофиқ капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта оператсияларига қуйидагилар киради:
Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта оператсиялрига жорий халқаро оператсиялар ҳисобланмайдиган барча оператсиялар, шу жумладан :
− Инвеститсия фаолиятини амалга ошириш;
− Кредитлар олиш ва бериш, лизинг оператсияларини амалга ошириш;
− Кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш;
− Хорижий давлатлардек маблағларни ҳисобварақлар ва омонатларга жалб этиш ҳамда хорижий давлатларда маблағларни ҳисобварақлар ва омонатларга жойлаштириш.
Ўзбекистон Республикасига тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни жалб этиш ва уларни репотпутсия қилиш, шунингдек тўғридан тўғри хорижий инвеститсияларни амалга ошириш муносабати билан олинган ҳуқуқлардан фойдаланиш чекловларсиз амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ва бошқа ваколатхоналари эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарида кўчмас мулк обектларини олиш ва уларни қуриш бўйича капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта оператсиялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси худудида Норезидентлар томонидан кўчмас мулкни олиш ва сотиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республикамизда валютани тартибга солувчи давлат органи бўлиб у ўз ваколатлари доирасида:
− Ўзбекистон Республикасида чет эл валютасининг ҳамда чет эл валюталаридаги тўлов ҳужжатларининг муомиласи тартибини белгилайди
− Миллий валютанинг чет эл валютасига нисбаттан курсини аниқлаш механизмини белгилайди;
− Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда норезидентлар томонидан миллий валютада ҳамда резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасида ҳисобварақлар очиш ва уларни юритиш тартибини белгилайди;
− Резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги банкларда ҳисобварақлар очиш тартибини белгилайди;
− Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида барча турдаги валюта оператсияларини амалга оширади;
− Жорий халқаро оператсияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган одатдаги қисқа муддатли банк ва кредит механизмлари муддатининг чегарасини белгилайди;
− Ваколатли банклар реестрини юритади ва эълон қилади;
− Ваколатли банклар учун очиқ валюта мавқейи лимитларини белгилайди;
−Валютани тартибга солиш масалалари бўйича юридик ва жисмоний шахслар бажариши мажбурий бўлган меъёрий ҳужжатлар қабул қилади, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Юқоридагилар асосидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта сиёсати миллий валюта курси барқарорлигини таъминлаш, инфлатсияни мақбул даражасида ушлаб туриш ва экспортни рағбатлантиришга, мамлакатимиз олтин валюта захираларини самарали бошқаришга қаратилгани ўзининг ижобий натижасини берди.
Мамлакатимизда 2000 йилдан бошлаб валюта сиёсати янада эркинлаштирилиб, биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валюталар савдоси йўлга қўйилди. Ваколатли банклар ўз мижозларидан бўш валюта маблағларни, унга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқган ҳолда, эркин курс бўйича сотиб ола бошладилар.
Республикамиз 2003 йилда халқаро валюта жамғармаси келишув моддаларининг 8-моддаси бўйича мажбуриятлар қабул қилиб, миллий валютани халқаро жорий оператсиялар бўйича эркин конвертатсия қилишни амалга ошира бошлади. Бунга ташқи маблағларни жалб этмай, ички ресурсларга таяниб эришилди. Бу эса мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада жадал ривожлантиришга сезиларли туртки бўлди.
Мамлакатимизда валюта муносабатларини либераллашувида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2017 йилнинг 6-декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари муҳим аҳамиятга эга.
Қонунда валютани назорат қилувчи органлар жумласига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси киритилган.
Қонунинг 21-моддасига мувофиқ валюта оператсиялари бўйича ҳисобот тақдим этиш тартибини, ҳисоботнинг турлари, шакли ва уни тақдим этиш муддатларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани назорат қилувчи бошқа органлар билан биргаликда уларнинг ўз ваколатлари доирасида белгилайди.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish