6-MAVZU: ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНСИЯЛАРДА СИНХРОН ТАРЖИМАНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ СХЕМАСИ
Reja:
1.
Халқаро конференсияларда синхрон таржима
2.
Халқаро конференсияларда синхрон таржимани ташкил этиш схемаси
3.
Халқаро конференсияларда синхрон таржимани ташкил
этишнинг иккита схемаси
мавжуд.
Таянч сўз ва иборалар
:
синхрон таржима, оғзаки таржимонлик, адекват, matamat tarjima,
ketma-ket tarjima
Биринчи схема - тўғрида тўғри таржима схемаси –
Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти ва унинг махсус муассасаларида қўлланилади. Бу схемада кабиналар сони
йиғилиш ёки сессиянинг ишчи тиллари сони мувофиқ келади. Масалан, БМТ
органларининг йиғилишларида қабул қилинган бешта расмий тилларда қийидаги тил
кабиналари иш олиб боради: инглиз тили, франсуз тили, рус тили, испан тили ва хитой тили.
Ҳар бир кабинада ҳар йиғилишда ўз кабиналари тилига қолган тўртта тилдан таржимани
таъминлаши керак бўлган таржимонлар бригадаси ишлайди. Бундай қоида ҳар доим ҳам
амалиётда чидам бермайди деб тахмин қилинади, яъни
синхрон таржима таржимон
томонидан ўз она тилига бажарилади. Одатда кабинага 2 та таржимон бириктирилади.
Уларнинг умумий тил комбинатсияси иккисининг бирга тўртта тилдан бевосита ўз она
тилига таржимани амалга оширишлари кўзда тутилади. Бу шу демакки, олайлик, бир рус
кабинасидаги таржимон инглиз тили, франсуз тили, испан тилини, иккинчиси эса инглиз ва
рус тилини билиши керак. Бунга ўхшаш қоидалар бошқа барча кабиналарга ҳам
таалуқлидир.
Синхрон таржимани ташкил этишнинг иккинчи схемаси етакчи тил орқали таржима
ёки “бош таржимон билан” таржима схемалари номини олган. Бу схема асосан
сотсиалистик мамлакатларда қўлланилган. Бундай схемага кўра
конференсиянинг ишчи
тилларидан бири (инглиз тили деб олсак) етакчи, ўқ тили деб эълон қилинади. Бу кабиналар
сони конференсия ёки конгресс ишчи тилларининг сонига нисбатан доим биттага кам
бўлишини англатади. Бешта ишчи тил – рус, инглиз, франсуз, испан, ва
немис тиллари
бўлса, конференсияда фақат тўртта кабина: рус, франсуз, испан, немис тиллари кабиналари
бўлади. Агар нотиқ инглиз тилида чиқса, таржимонлар бригадаси (одатда уч кишили) ҳар
бир кабинада инглиз тилидан ўзининг кабинаси тилига таржимани амалга оширади, агар
нотиқ ана шу чет тилида чиқиш қилса, чет тилидан инглиз тилига таржима қилишади.
Иккинчи холатда учта қолган кабиналар ўзининг кабинаси тилига нотиқ нутқидан бевосита
эмас, балки биринчи, яъни “ўқ” ёки “етакчи” кабинаси томонидан амалга оширилган унинг
инглиз тилидаги нутқидан таржимани амалга оширадилар. Етакчи кабиналар таржимони
“асосий таржимон”га айланади. Шу тариқа барча холларда, нотиқ инглиз тилида MAVZU:
қилмаганида, бошқа чет тилларига икки поғонали таржима амалга оширилади.
Ҳар қандай кабина, яъни ҳар қандай таржимон конференсиянинг ҳар бир муддатда
“асосий таржимон”га айланиши мумкин. Бригаде ҳар қндай таржимон навбатма-навбат ё
ўзининг чет тилидан инглиз тилига, ёки инглиз тилидан чет тилига таржима қилади.
Синхрон таржимани ташкил этишнинг у ёки бу схемасини қиёсий солиштиришга
ўтишдан олдин, синхрон таржимада тил комбинатсияси тушунчасини киритамиз.
Комбинатсия йтушунчаси остида биз синхронист томонидан бир аслият тилидан бошқа
муайян бир таржима тилига бажариладиган таржимани тушунамиз. Масалан,
инглиз
тилидан рус тилига таржима. Бу холда таржимон инглиз-рус комбинатсиясида ишлаяпти
дейиш мумкин.
Яна маълум бир синхрон таржимонишлайдиган комбинатсияларнинг сони ҳақида
гапириш мумкин. Масалан, БМТда синхрон таржимонга қўйиладиган расмий талаблардан
бири бу иккитада ортиқ тил комбинатсияларида ишлай олишдир. Қоидага кўра, бу иккита
чет тилидан она тилига таржимасида комбинатсияларнинг мувофиқлиги бўлиши керак.
БМТ қабул қилган схемага мувофиқ иш кўришда таржимон конвергент комбинатсияларда
ишлайди. Иккинчи схемада эса таржимон ўзаро қайтариланувчи ёки реверсив
комбинатсияларда ишлайди.
Иккипоғонали таржима схемасининг камчиликлари сифатида А.Д.Швейсар
қуйидагиларни кўрсатади:
1.
Етказилаётган маълумотнинг ҳажм ва аниқлик жиҳатидан йўқотилиши.
2.
“Бош таржимон” томонидан бажарилган таржимадаги ҳар қандай янглишиш барча
каналларда қайтарилиши муқаррар.
3.
“Бош таржимон” қўшимча машаққат чекади, масалан, ўзининг
таржимасини
нафақат қабул қилинишга, балки таржиманинг оҳанг ва темпига жиддий таъсир
кўрсатувчи бошқа таржимонлар томонидан қайта яратилишини ҳам мўлжалга
олишнинг зарурийлиги.
4.
Бир турдаги ишдан бошқа турдаги ишга (масалан,
инглиз тилидан хитой тилига
таржимадан хитой тилидан инглиз тилига таржимага) тез-тез ўтиш қийинчилик
туғдиради.
5.
Жиддий техник қийинчиликлар гоҳида бошқарув пулътидаги каналларни тез-тез
ўтказишнинг зарурийлиги натижасида юзага келади, айниқса қисқа луқмалар билан
алмашинишда (масалан, “айлана стол” учрашувлари чоғида).
БМТ ва бошқа бир қатор халқаро ташкилотлар қабул қилган бир поғонали схема ҳар
бир синхронист икки ёки ундан ортиқ чет тилларидан ўз она тилига таржима қилишлари
учун мўлжалланган. Бу схема назарий жиҳатдан янада юқори
сифатли таржимани
таъминлаши керак. Лекин шуни кўрсатиб ўтиш керакки, бир поғонали схема фақат кам
сонли ишчи тилли конференсияларда имконийдир.
Мавзу юзасидан саволлар:
1. Халқаро конференсияларда синхрон таржимани ташкил этишнинг нечта тури мавжуд?
Уларнинг номланиши, моҳияти.
2. Тил комбинатсияси тушунчаси нима?
3. Иккипоғонали схеманинг камчиликлари нимада?