1-MAVZU: “СИНХРОН ТАРЖИМА МАСАЛАЛАРИ” ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ. СИНХРОН ТАРЖИМА
ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Режа:
1.
Синхрон таржима системаси
2.
Синхрон таржиманинг афзалликлари
3.
Синхрон таржиманинг камчиликлари
Таянч сўз ва иборалар
:
синхрон таржима, оғзаки таржимонлик, адекват, matamat
tarjima,
ketma-ket tarjima
Ривожланган мамлакатлар қаторида она тилимизнинг ҳам халқаро тиллар сафига
қўшишга катта умид боғлаб, бошқа чет тиллардан ўз она ўзбек тилимизга ва аксинча ўзбек
тилидан чет тилига бевосита, яъни ҳеч бир ўзга тил восичалигисиз таржима қилиш
фаолияти жадал суратлар билан тараққий топмоқда. Хусусан, узоқ даврлардан буён
мамлакатимизда асосан ёзма таржима соҳаси кенг иш олиб борар эди. Лекин сўнгги
йилларда давр талаби билан оғзаки таржиманинг, жумладан айнан синхрон таржиманинг
салмоғи ортиб бормоқда. “Синхрон таржима масалалари” фанининг
мақсади
ҳам талабада
ўзбек
тилидан чет тилига, чет тилидан ўзбек тилига тезкор, бехато, адекват, мантиқий
таржима қила олиш маҳоратини шакллантиришдир. Бу йўлда фаннинг
вазифалари
, аввало
оғзаки таржимонлик қобилияти юқори бўлган талабаларни синхрон таржима фаолияти,
унинг принсиплари,
стратегиялари, назарий консепсиялари билан таништириш, амалий
кўрсатмалар беришдан иборат.
Фаннинг
предмети
синхрон таржима ва у билан боғлиқ
назарий, амалий масалаларда ўз ифодасини топади.
Авваламбор фаннинг предмети бўлмиш “синхрон таржима” тушунчасига келсак,
синхрон таржима –
бу оғзаки таржима турлари орасида энг мураккаби бўлиб, мазкур
турдаги таржимада махсус жиҳоздан фойдаланиб таржима амалга оширилади. Бу нотиқ
нутқ сўзлаётган чоғида таржимоннинг уни бўлмасдан узлуксиз нутқ
мазмунини
тингловчиларга етказиб беришнинг оғзаки таржима усулидир.
Синхрон таржима системаси.
Махсус ускуна-жиҳоз синхрон таржиманинг системаси бўлиб у одатда стасионар ёки
йиғма кабина кўринишида бўлиб, бу ерда икки жуфт қулоқликлар ва таржимон учун
микрофон, яна шунингдек таржимага эҳтиёжи бор иштирокчиларнинг сонига қараб
қулоқликлар тўплами ёки кўчма приёмниклардан ташкил топади. Конференсия
ўтказилаётган чоғида синхрон таржимонлар алоҳида кичик бир хонада ўз овозлари нотиқни
овозини босиб қолмаслиги учун товушларни изолятсияловчи қулоқликларни тақиб
ўтирадилар. Овозни кучайтирувчи аппарат ёрдамида
таржима тингловчилар
қулоқликларига етказилади. Технологиядан фойдаланилган синхрон таржима одатга кўра
катта миқдордаги одамлар иштирокидаги ва катта конференс-зал ёки аудиторияда
ўтказиладиган тадбирлар,
яъни конференсия, семинар, презентатсия кабиларда
уюштирилади.
БМТнинг расмий фойдаланадиган тиллари олтита бўлиб, улар араб тили, хитой тили,
инглиз тили, франсуз тили, рус тили ва испан тилидир. БМТнинг конгресс зали ва ҳар бир
конференс-залларида синхрон таржима системаси ўрнатилган. Ҳар бир тил учун биттадан
иш кабинаси мавжуд. Олтита тил учун жами алоҳида олти нафар кабина бўлиб, ҳар бир
кабинада одатда учта таржимон ўтиради.
Синхрон таржиманинг афзалликлари.
Синхрон таржиманинг изчил таржима усулидан фарқли қуйидаги афзалликлар
мавжуд:
Нотиқнинг нутқи узилишларсиз амалга оширилади. Бу эса ўз ўрнида нотиқнинг
аудитория диққатини ушлаб туришига, тингливчиларнинг реаксияси ва кайфиятини
сеза олиш имкониятини беради.
Тадбирни ўтказиш вақти изчил таржимадан фойдаланишга нисбатан деярли икки
баравар қисқаради.
Иштирокчилар учун қулайлик томони, ҳозирги пайтда чет тилини ўрганиш камёб
бўлмай, кўпгина иштирокчилар докладларни чет тилида асл ҳолида
тинглашни
афзал биладилар. Изчил таржимада нотиқнинг тўхтаб қолиб таржима билан давом
этиши бундай иштирокчиларнинг асабига тегади.
Синхрон таржиманинг камчиликлари.
Ўз ўрнида синхрон таржиманинг ҳам бир оз камчиликлари бўлиб, улар қуйидагилардан
иборат:
Синхрон таржиманинг баҳоси кетма-кет таржимага нисбатан анча баланд бўлиб, бу
нарҳга синхрон таржимонлар хизмати тўлови ва махсус жиҳознинг ижара тўлови
киради.
Тадбирнинг тематикасини бир хилда яхши билувчи минимум 2-3 нафар синхрон
таржимонларни жалб этиш керак бўлади.
Синхрон таржимада юқори даражада маълумотни йўқотиш ва оз даражада
маълумотнинг тингловчига етиб бориши кузатилади.
Мавзу юзасидан саволлар:
1. Синхрон таржима нима?
2. “Синхрон таржима масалалари” фанининг предмети нима?
3. “Синхрон таржима масалалари” фанининг мақсади нима?
4. “Синхрон таржима масалалари” фанининг вазифалари нималардан иборат?
5. Синхрон таржима системаси қандай таркибий қисмлардан ташкил топган?
6. Синхрон таржиманинг афзаллик ва камчиликлари нимада?