5-MAVZU: СИНХРОН ТАРЖИМАНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАЛАРИ.
СИНХРОН ТАРЖИМА БОЗОРИ
Reja:
1.
Синхрон таржиманинг қўлланилиш соҳалари.
2.
Синхрон таржима бозори.
Таянч сўз ва иборалар
:
синхрон таржима, оғзаки таржимонлик, адекват, matamat tarjima,
ketma-ket
tarjima
Синхрон таржима халқаро конференсияларда кенг қўлланишидан ташқари, яна
дипломатик фаолиятлар, музокара учрашувлар, савдо-сотиққа
оид тадбирлар, оммавий
ахборот воситалари, тайёрлаш ва ўқитиш курслари, телевидение, халқаро ҳакамликлар ва
ҳоказо кўплаб соҳаларда кенг фойдаланилади. Мазкур таржима туридан фарқли изчил
таржима усули кўлами нисбатан кичикроқ бўлган фақат
иккита ишчи тилдан
фойдаланадиган тадбирларда кўп фойдаланилади, масалан, дипломатик учрашувлар, икки
томонлама музокаралар, экспедисиялар, кичик соҳавий муҳокама
келишувлар, мухбир
интервюлари, суд жараёни, банкет нутқларида фойдаланилади.
БМТда расмий фақат олти хил тил,
араб тили, хитой тили, инглиз тили,
франсуз
тили, рус тили ва испан тиллари ишлатилади. Мазкур олтита тил ҳам тенг равишда катта
натижага эга бўлиб, делегатлар нутқ чоғида исталган битта тилни танлашлари мумкин.
БМТ котибиятининг кундалик фойдаланувчи ишчи тили эса инглиз ва франсуз тилларидир.
БМТнинг ҳар қандай расмий конференсиялари олти тилда олиб борилиб, расмий
хужжатлар, шунингдек муҳим нутқлар ҳам олти тилда нашр этилади.
Синхрон таржима бозорининг кенгайиш тенденсияси ўсиб бормоқда. Бу
бозорга
ишчи доиралар томонидан “пул етишмайди эмас, балки одам етишмайди” деб сифат
берадилар. Синхрон таржима кадрлари бутун дунёдаги камёб кадрлар қаторига киради. Яна
шунингдек, кадр тайёрлашнинг ҳам энг мушкул соҳаларидан биридир. Бутун дунёда
профессионал кадрлар сони жами 2000 дан зиёдни ташкил қилади.
Гарчи, ҳозирда инглиз тили кенг оммалавийлашиб бўлган бўлсада,
лекин асл
“синхронист” бўлувчи истеъдодлар жуда ҳам оз. Инглиз, франсуз, рус тилларидан бошқа
барча “кичик тиллар”дан синхрон таржимонларни эса учратиш амримаҳол. Халқаро
удумдаги, савдо-сотиқ, техника, сиёсат сингари турли соҳалардан билимга эга
профессионал синхрон таржимонлар эса бўшлиқ сингаридир.
Синхрон таржимоннинг даромади “ой” бўйича ҳисобланадиган “ойлик маоши”
бўлмай, балки маошнинг бирлиги “кун”, аниқроқ айтадиган бўлсак, “соат”, “дақиқа”
бирлиги билан ўлчанади. Иш вақти 8 соат ҳисобланиб, одатда конференсия бошланишидан
4 соат ўтса ярим иш куни ҳисобланади.
Мисол тариқасида ХХР синхрон таржимонларининг прейскурантини оладиган
бўлсак, инглиз тили типи бир кунига 12000-21000 юан, инглиз тилидан бошқа тиллар типи
бир кунига 18000 юан нарҳида баҳоланади. Одатда синхрон таржимонлар 2-3
кишилик
гуруҳда алмашиб ишлайдилар. Юқорида кўрсатилга нарҳ – бу битта гуруҳнинг бир кунлик
таржима баҳосидир. Шу сабабли буюртмачи гуруҳдаги таржимонларнинг қай тарзда иш ва
дам олиш вақтини бўлиштиришларига аралашишга ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ. Шундан келиб
чиқиб ХХРда синхрон таржимоннинг даромади бир кунда энг камида 4000 юанни ташкил
қилар экан. Россияда эса синхрон таржима хизмати бир соати учун 4000-7000 рубл ёки
тўлиқ бир иш куни учун 20000-30000 рублни ташкил этади.
Талабнинг катталиги туфайли керакли миқдорда синхронистларни топиш ва уларни
брон қилиб қўйишнинг ҳар доим ҳам имкони йўқ. Бундан ташқари синҳронистлар орасида
синаб кўрилмаган ҳамкасбларнинг буюртмасига дарҳол киришиш одати йўқ. Лекин бундай
вазиятда бошқа синхронистларнинг тавсияномасига кўра буюртмачи билан ҳамкорлик
қилишлари ҳам мумкин.
“Синхрон таржима фаолияти шуқадар мураккаб ва хизмати изчил таржимага
нисбатан шуқадар қиммат экан, нима сабабдан бу таржима фаолиятидан фойдаланадилар?”
деган савол туғилади.
Бунга жавобан, синхрон таржима вақтни тежайди, дейишимиз
мумкин. Изчил таржимада ҳар қандай MAVZU: -чиқишнинг вақти камида икки бараварга
ўсади. Шундай экан, конференсия ўтказиш учун жой ижараси, меҳмонларнинг яшаши ва
овқатланиши учун кетадиган ортиқча куннинг ҳаражати буюртмачи учун янада қимматга
тушади.
Мавзу юзасидан саволлар:
1. Синхрон таржиманинг қўлланилиш соҳалари қандай?
2. Синхрон таржимоннинг пул маоши қандай вақт бирлигида ўлчанади?
3. Изчил таржима билан синхрон таржима харажатлари ўртасида фарқ борми? Мазкур
оғзаки таржима турларидан қай бири камхарж?