Беруний тумани 3-сектор ҳудудидаги Озод ОФЙ ҳоким ёрдамчиси фаолияти бўйича амалга оширилган
ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Беруний тумани Озод ОФЙ ҳудудида 1396 та хонадонда
1529 та оила истиқомат қилади. Жами аҳоли сони 6742 нафарни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори асосида маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлиб фаолиятни бошладим.
I. Хонадонбай хатлов натижалари
Навоий маҳалласидаги 1396 та (оила сони 1529 та) хонадон
100 фоиз хатловдан ўтказилди.
“Онлайн маҳалла” электрон платформасига 519 та хонадон
(100 фоиз) базага киритилди.
Ўрганиш ўтказилган хонадоннинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи 4 та тоифага бўлиб олинди.
1 тоифа бўйича – 320 та ёки 23 фоиз хонадонлар даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган хонадонлар.
2 тоифа бўйича – 747 та ёки 53 фоиз доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истаги бор хонадонлар.
3 тоифа бўйича – 51 та ёки 3,6 фоиз ногиронлиги бор ва касал аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар.
4 тоифа бўйича – 278 та ёки 20 фоиз иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонларга бўлиб ўрганилди.
Ўрганиш натижасида ишсиз аҳоли сони 182 нафарни, шундан ишлаш истаги мавжуд аҳоли сони 177 нафар (97 фоиз),
касб-ҳунарга ўқиш истаги мавжуд аҳоли сони 22 нафарни, тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги мавжуд аҳоли сони 37 нафарни ташкил этмоқда.
Ишлаш истагини билдирганларнинг 86 тасини ёшлар, 18 тасини аёллар ва 73 тасини бошқалар ташкил этади.
Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганларнинг 21 нафари 30 ёшгача, 16 нафари 31-40 ёш оралиғида ва ташкил этган.
II. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари орқали кредитларни ажратиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 20 декабрдаги ПҚ-55-сон қарори ижроси юзасидан 2022 йилда Тошкент шаҳрида Давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларни кредитлашнинг мақсадли параметрлари тасдиқланган.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида Озод ОФЙ да 20 нафар фуқароларга 484,6 млн.сўмлик тавсияномалар берилди. Шундан, 15 нафар фуқароларга
394,6 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилган.
III. Ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича;
Бугунги кунга келиб Озод ОФЙда 86 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 8 нафар фуқаролар доимий иш жойларига, 1 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 77 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди яъни 3 та иссикхона 3 та кишлок хужалиги мото култиваторлар, 4 та паррандачилик, 1 та пеноблок ишлаб чикариш ускунаси, 4 та тикувчилик бўйича, 2 та ёшларимизга биагомист чувалчанги, 3 та ёшларимизга чорвачилик билан шуғулланишлиги учун куй кузилар хамда томоркада ер чопиш фаолиятлари билан бандлиги таъминланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |