Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Мавзуни мустақил ўрганиш бўйича саволлар



Download 6,32 Mb.
bet57/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Мавзуни мустақил ўрганиш бўйича саволлар

  1. Банклар ва уларни пайдо бўлиши.

  2. Бир поғонали ва икки поғонали банк тизими.

  3. Бозор иқтисодиёти шароитида банкларни ўрни ва аҳамияти.

  4. Жаҳон амалиёти банк тизимининг тараққиёт босқичлари.

  5. Жаҳоннинг энг қадимий банклари.

  6. Ўзбекистон Республикаси банк тизими тараққиётининг И, ИИ, ИИИ босқичлари.

  7. Ўзбекистонинг замонавий банк тизимини яратиш бўйича қўйилган вазифалар.

  8. Ўзбекистон Республикаси банк тараққиёсининг ИВ босқичи хусусиятлари.

  9. Ўзбекистон Республикасида валюта муносабатларини либераллаштириш бўйича кейинги йилларда амалга оширилган ишлар.

  10. Ўзбекистон Республикасида банкларнинг турлари.

  11. Банклар фаолиятининг иқтисодий ва ташкилий асослари.

  12. Банклар фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари.

  13. Молия-кредит институтлари.

  14. Нобанк кредит ташкилотлари ва улар фаолиятининг хусусиятлари.

  15. Хорижий давлатлар банк тизими.

  16. Айрим хорижий мамлакатлар банклари фаолиятининг хусусиятлари.



14-мавзу. Марказий банк ва унинг функсиялари
Режа
14.1. Ўзбекистон Республикасининг банк тизими
14.2. Марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари ва шартшароитлари.

Марказий банк - кредит тизимининг бош банки бўлиб, мамлакатда пул-кредит сиёсатини, эмиссия жараёнларини олиб боради.


Биринчи марказий банклар бундан қарийб уч юз йил олдин тижорат банкларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Буларга 1668-йилда ташкил бўлган Швед Рикс банки, 1844-йилда ташкил қилинган Англия банклари ва бошқалар киради.
Европа мамлакатларида Марказий банклар анча кечроқ, асосан ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган. АҚШда Марказий банк функсиясини 12 федерал резерв банкидан иборат федерал резерв тизими бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1992-йилнинг сентабр ойидан собиқ СССР давлат банкининг Республика бўлими заминида пайдо бўлган.
Жаҳон амалиётида Марказий банклар вужудга келишининг икки асосий йўли мавжуд:
Биринчи ёъл – узоқ давр мобайнида тижорат банкларининг ривожланиши натижасида уларни Марказий банкга айланиши. Шу ҳолат 1844-йилда Англияда, 1848-йилда Франсияда, 1874-йил Испанияда, 1875-йилда Германияда (Рейхсбанк), 1893-йилда Италия Марказий банклари ташкил бўлиши билан боғлиқ.
Иккинчи йўл – бир ёъла Марказий банк – эмиссион марказ сифатида ташкил қилинган банклар. Бундай банкларга АҚШнинг федерал банклари, 1913-йилдан ташкил этила бошланган Лотин Америкаси мамлакатлари банклари, Австрия Марказий банки ва бошқаларни киритиш мумкин.
Марказий банк иқтисодиётни бошқаришда ва банк тизимини назорат қилишда муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам унинг фаолияти унинг Уставига нисбатан юқори кучга эга бўлган қонун билан тартибга солинади. Марказий банк алоҳида статусга эга бўлган ҳолда бутун банк тизимини, давлат органларини назорат қилиб унинг фаолияти, вазифалари ва юклатилган мажбуриятлар уни тижорат фаолияти чегарасидан чиқади.
Умуман, Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси Қарорлари, 1995-йил 21-декабрида қабул қилинган ва 2002-йилда ўзгартиришлар киритилган. “Маркзазий банк тўғрисида”ги қонун ва бошқа айрим қонунлар билан тартибга солинади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясининг 124-моддасида – “Ўзбекикистон Республикаси банк тизимини Республика Марказий банки бошқаради” – дейилган.
Марказий банк ўз фаолияти натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига ҳисоб беради ва у Марказий банк тўғрисидаги қонуннинг 5-моддасида акс этган бўлиб, унга кўра Олий Мажлис:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Марказий банк Раисини тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

  • Йиллик ҳисоботни, шунингдек, аудиторлик хулосаларини кўриб чиқади.

Марказий банк шу каби пул-кредит соҳасидаги мавжуд вазият ва монетарй сиёсатнинг асосий ёъналишлари тўғрисидаги ахборотларни ҳар йили матбуотда эълон қилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юридик шахс сифатида давлат мулкига асосланган бўлиб, иқтисодий жиҳатдан мустақил ташкилот сифатида ўз харажатларини даромадлари билан қоплайди.

Кредит - банк тизимининг шаклланиши ва ривожланиши - иқтисодий ислохатларни амалга оширилишининг ажралмас белгиларидан (хусусиятларидан) биридир. Бу шу билан таъкидланадики, банк тизими хар қандай турдаги иқтисодиётнинг марказий тизимини ташкил қилувчи унсурларидан ҳисобланади. Банк тизими вақтинчалик бўш турган пул маблағларини аккумулятсия қилиш функсиясини амалга оширади. Банк тизимининг мувоффақиятли ишидан иқтисодиётни самарали фаолият кўрсатиши, умуман олганда мамлакатдаги иқтисодий ўсиш боғлиқ бўлади. Банк деб пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит ҳисоб ва бошқа хар-хил воситачилик оператсияларини бажарувчи муассасаларга айтилади.


Агар мамлакатда этарли даражади банк фаолиятини кўрсатаётган банклар, кредит ташкилотлар хамда иқтисодий ташкилотлар мавжуд бўлса у холда банк тизими мавжудлиги тўғрисида гап юритса бўлади. Ушбу шароитда банклар ва кредит ташкилотлари турли шаклларида хамда доимо ўз мижозлари- иқтисодиёт субъектлари, Марказий банк, бошка органлар, давлат хокимиятлари ва давлат бошкарув органлари, ўзаро ёки ёрдамчи ташкилотлар билан мулокотда (муносабатда) бўлиб турадилар.
Банк тизими - ташкилий тузилма сифатида йирик тизим бўлиб – мамлакатнингиқтисодий тизимига киради. Бу шуни билдирадики, банкларнинг фаолияти ва ривожланишини моддий ва номоддий неъматларни ишлаб чиқариш, муомала ва истеъмол қилиш билан боғлиқ холда кўриб чиқиш зарурдир. Ўзининг амалий фаолиятида банклар хўжалик хаётини тартибга солиш механизми билан ўзвий равишда боғлиқ.
Тижорат банкларини белгиларига қараб қуйидаги турларга бўлиш мумкин. Мулкчилик шаклига қараб банклар: давлат банкига, актсиядор банкларга, кооператив, хусусий, минтакавий, аралаш мулкчиликка асосланган банкка бўлинади. Аксиядор банклар актсиядор жамият каби очик турдаги ёки ёпиқ турдаги актсиядор банклар бўлиши мумкин. Аксиядорлар сафига кириш актсияларни сотиб олиш юли билан амалга оширилади. Ҳуқуқий ва жисмоний шахслар банкларнинг актсияларини сотиб олиши ва актсиядорлар бўлиши мумкин.
Баъзи тижорат банклари пайлар (бадаллар) хисобидан ташкил қилиниши мумкин. Бу турдаги банкларнинг қатнашчилари хам хуқуқий ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин.
Хусусий банклар - жисмоний шахснинг пул маблағлари хисобидан ташкил қилинган банклар хисобланади.
Жойлашиш белгисига қараб тижорат банклар: халкаро, республика, минтакавий, вилоят банкларига бўлиниши мумкин.
Бажарадиган оператсияларига қараб тижорат банклар - универсал ва махсус банкларга бўлинади.
Универсал банклар хилма-хил оператсиялар бажариш, хар хил хизматлар амалга ошириш хусусиятига эга бўлади. Махсус банклар маълум ёъналишларга хизмат кўрсатиб, ўз фаолиятини шу ёъналишларда ютукларга, самарадорликка эришишга бағишлайди. Бундай банкларга тармоқларга хизмат кўрсатувчи банклар, экспортимпорт оператсияларини олиб борувчи банклар, инвеститсия банклари, ипотека-замин банклари кириши мумкин.
Сегментланган банк тузилмаси тижорат ва нобанк кредит ташкилотларига фаолият муҳитини (оператсияларини) қатъий қонуний томонидан чегаралаб қўйилишини билдиради. Бундай ҳолат ҳозирда АҚШ, Япония, Канада каби давлатларда мавжуд бўлиб уларда корпаратив мижозларнинг қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш оператсиялари билан шуғулланишлари тақиқланади. Бироқ, бугунги кунда АҚШ 1933 йилда қабул қилинган Гласс-Стегал қонуни бекор қилиниши кутилмоқда. Аммо, ривожланган мамлакатларга бир ёки икки поғонали банк тизими хосдир. Бир погонали банк тизими варианти мамлакатда ягона марказий банк хали мавжуд бўлмаса ёки битта марказий банкдан иборат бўлсагина реал (хақиқатда) мавжуд бўлиши мумкин.
Аммо сивилизатсия даражасидаги бозор иқтисодиёти шароитига икки поғонали банк тизими хос. Бунда биринчи поғона банклари-бу Марказий банк, иккинчи қуйи поғона эса-тижорат банклари ва кредит ташкилотларидир. Марказий банк-банк тизими мавжуд бўлган барча давлатлар пул-кредит тизимининг асосини ташкил килади. Марказий банкнинг молия бозоридаги ўрни мамлакатда бозор муносабатларининг ривожланиш даражасига ва хусусиятига боғлиқ.
Бу эса ўз навбатида икки погонали банк тизимини шаклланишига асосий омил бўлиб хисобланади. Чунки бунинг тепасида Марказий банк бўлади. Икки погонали банк тизимининг зарурли бозор муносабатларининг қарама-қаршиликларидан келиб чиқади. Бир томондан, бу хусусий молия маблағларидан эркин фойдаланиш хуқуқини талаб қилади. Бу қуйи поғона банклар-тижорат банклари орқали амалга оширилади. Иккинчи томондан, бу муносабатларни маълум миқдорда тартибга солиш назорат килиш максадли ёъналтириш зарур. Бундай махсус институт сифатида Марказий банк юзага чиқади.
Банк фаолиятини махсус литсензия асосида амалга ошириладиган фаолиятдир. Биз айтганимиздаги Ўзбекистон Республикаси Тижорат банклари Марказий банк томонидан бериладиган литсензия асосида фаолият олиб борадилар. Бозор иқтисодиёти ва жахон хўжалиги ривожланиши билан банк тизими хам ривожлана борди. Хозирги шароитда банклар тобора кўпроқ фақат соф банк оператсияларини бажарадиган эмас.
Тижорат банклари қуйидаги оператсияларни бажаради:

  • пассив оператсиялар;

  • актив ссуда оператсиялари;

  • банк хизматлари ва воститачилик оператсиялари;

  • банкнинг ўз маблағлари хисобидан амалга оширадиган оператсиялар ва бошқалар.

Шу билан бирга банклар молиявий хизматлар кўрсатадиган молиявий муассасаларга айланмокда, бу банк балансида акс эттирилмайди, лекин жуда катта даромад келтиради. Масалан: банклар валюта оператсияларини бажарганда саррофлар-брокерлар сифатида майдонга чиқадилар ва катта миқдорда воситачилик хақи оладилар. Лекин бу оператсиялар банк балансида акс эттирилмайди. Хозирги пайтда йирик тижорат банклари қарийиб 350 турдаги молиявий хизмат кўрсатмокда.
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунда тижорат банкларининг қуйидаги оператсиялари қайд қилинган:

      1. Мижозларнинг хисоб варақаларини олиб бориш:

      2. Мижозларга касса хизмати кўрсатиш:

      3. Мижознинг топшириғига биноан накд пулсиз хисобкитобларни бажариш:

      4. Қисқа ёки узок муддатли кредитлар бериш:

      5. Шартнома ёки пуллик асосида буюртмачининг топшириғига биноан капитал қуйилмаларни маблағ билан таъминлаш:

      6. Бўш пул маблағлари-депозитларини муомалага жалб қилиш:

      7. Ахолидан омонатларни қабул қилиш:

      8. Факторинг оператсияларини амалга ошириш:

      9. Лизинг оператсияларини амалга ошириш:

      10. Тижорат банки давлатнинг ҳамда бошқаларнинг қимматли қогозларини харид қилиш ва сотиш:

      11. Хорижий валюта ва қимматли металларни харид килиш ва сотиш:

      12. Ўз мижозлари учун кафолат ва мажбуриятлар бериш:

      13. Бюджетнинг касса ижросини бажариш:

      14. Банк оператсиялари бўйича маслахатлар бериш ва бошқа оператсиялар.

Улар орасида энг кўп таркалгани векселларни хисобга олиш усулидир. Банк вексел сакловчидан накд хисоб-китоб килиш ёъли билан вексел сотиб олади. Унда қайд этилган суммадан хисобга олиш фоизини - кўрсатилган хизмат учун хақ ушлаб қолади. Вексел бўйича тулов муддати келганида банк уни векселни сотган векселъ сакловчига эмас, балки векселни берган шахсга такдим этади.
Қимматли қоғоз гаровга олиниб, бериладиган ссудалар, шунингдек мана шундай қоғозларни харид қилиш бўйича оператсиялар фонд оператсиялари деб юритилади.
Товар эвасига бериладиган ссудалар омборлар ёълдаги ва савдо айланмасидаги бўлган товарларни гаровга олиб такдим этилди. Ссудалар ўз муддати тўланмаган ҳамма холларда гаровга қўйилган қимматли қоғозлар ва товар моддий бойликлари банк ихтиерига мулк бўлиб ўтади. Тўлов қобилиятига шубха ёъқ йирик мижозларга банк хеч қандай таъминотсиз ссудалар эки банк кредитлари деб аталадиган қарзлар беради.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish