Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари ва шартшароитлари



Download 6,32 Mb.
bet58/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

14.2. Марказий банкларнинг юзага келиш сабаблари ва шартшароитлари.
Кредит молия-тизимининг барқарорлигининг таъминлаш, унинг алохида бўғинларининг биринчи навбатда тижорат банклари фаолиятини барқарорлигини таъминлаш мамлакат марказий банкнинг асосий вазифаси хисобланади. Марказий банкнинг яна бир асосий вазифаларидан кредит органларини (тизимини) фаолиятини тартибга солиш ва умумлаштиришдан иборатдир.
Узок йиллар мобайнида тижорат банклари ва эмиссион банкларининг бажарадиган функтсиялари қўшилиб кетди. Булар қаторига банкнотларни эмиссия қилишнинг марказлашуви бир қўлда ёки бир неча банкларнинг қўлида яъни давлатнинг махсус қонуний далолатномалари билан қўллаб-қувватланадиган банклар қўлида ушлаб туриши, кейинчалик эса улар орасидан йирикларини ажратиб сўнг эмиссия чиқариш хуқуқини берилишини, ёки алохида марказий эмиссион банклар деб номланувчи банкларнинг пайдо бўлиш жараёнларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Замонавий икки поғонали банк тизими кўп сонли тижорат банклари ва ягона Марказий банкга асосланган банк тизими шу ёъл билан вужудга келди. Одатда Марказий банк - бу давлат балки, масалан, Англия банки, Франтсия банки, Бундес банк, Япония банки, Шветсария миллий банки, Финляндия банки ва хакозо ягона банклардан ташкил топади. Бирок АҚШ Марказий банк 12 худудий Федерал банклардан, яъни федерал захира тизими (ФЗТ) бошкарув кенгаш томонидан бошкариладиган бўлимлардан иборатдир. Марказий банк капиталига бўлган мулк шаклига кўра улар Давлат (капитал давлатга тегишли) актсионер ва аралаш капиталли турларига бўлинади.
Баъзи Марказий банклар Давлат банклари кўринишларида шаклланадилар. Уларга Немис Федерал Банки (Германия Бундес банки). 1957 йилда Рехс банкнинг давомчиси (1975 йилда пайдо бўлган ) сифатида шаклланди. Баъзи Марказий банклар- олдин хусусий банк масалан, Англия банки ( 1694 ), Франтсия банклари (1800й.) сифатида кейинчалик эса миллийлаштирилиб давлат банкига айлантирилган. Актсионер туридаги Марказий банк қаторига АҚШ ФРТ (Федерал Резерв тизими) киритиш мумкин. ФРТ 1913 йилдаги Федерал Резерв асосида пайдо бўлган аралаш турдаги Марказий банклар жумласига капиталида давлат, актсионер ва хусусий ва капитал иштирок этган банклар киради. Бу гурухлар каторига кирувчи Япония банклар (1882й.) мисол қилиниб келтирилиши мумкин. Конун буйича 1942йилда 55% устав капитали давлатга тегишлидир. Деярли барча мамлакатларда Марказий банк хуқуқий меъёрларини тартибга солувчи, аникловчи (белгиловчи) қонунлар мавжуддир. Турли мамлакатларда Марказий банкларга турли функтсияларни белгилаб берилиши мумкин. Лекин Марказий банк доимо Давлат ва банк белгиларини ўзида мужассамлаштирилган ўзида Давлатнинг тартибга солувчи органи бўлиб қолади. Мамлакатнинг Марказий Банки - шу давлат банк тизимининг асосий қисми бўлиб хисобланади. Марказий банк- биринчи уринда давлат ва иқтисодиёт ўртасида воситачи бўлиб хизмат килади. Аммо Марказий банк ўз олдига фойда олишни мақсад қилиб кўймайди.
Марказий банкларнинг пайдо бўлиши қуйидаги сабаблар билан белгиланади:

  1. Нақд пулларни емиссия қилишнинг битта марказда

тўпланишининг зарурлиги

  1. Тижорат банкларининг инқироз пайтида нақд пул эмиссияси бўйича мажбуриятларини таминлай олмасди. Бунга мисол қилиб , 1907йилда АҚШдаги инқирозни айтиш мумкин.

  2. Давлатни молиявий танг, оғир аҳволдан қутқариш. Англия Марказий банкининг монарз Карл ИИ ни давлат молия мажбуриятларини бажариш учун ташкил этилган.

  3. Хусусий тижорат банкларининг ўзи ҳам пул эмиссия қилишдан безиб қолишди. (Сенвораж-нақд пул эмиссиясидан олинадиган даромад) Лекин, умуман олганда Марказий банклар томонидан бажариладиган оператсиялар қуйидаги турт гурухга (турга) бўлинади:

  1. Банкнотларнинг монопол эмиссиясини амалга ошириш;

  2. Марказий банк- банклар банки ҳисобланади;

  3. Марказий банк- хукумат банкири ҳисобланади;

  4. Марказий банк пул- кредитни тартибга солади ва банк назоратини амалга оширади.

Марказий банкларга давлат вакили сифатида қонуний тарзда банкнотларни монопол равишда эмиссия килиш бириктирилган, яъни умуммиллий кредит пулларини босиб чиқариш юклатилган. Таъкидлаш керакки, саноати ривожланган мамлакатларда банкноталар пул массасининг сезиларсиз қисмини ташкил этади, шунинг учун Марказий банкнинг монопол эмиссия функтсияси бирмунча пасайтирилган. Бироқ, банкноталарни чиқариш функтсияси мамлакатдаги пул захираларини ташкил килувчи, чакана пул муомаласини накд банкноталар билан таъминлаш ва кредит тизимини ликвидлилигини таъминлаш воситаси хисобланади. Бу функтсиялар накд пул муомаласи улуши сезиларли бўлган мамлакатларда катта ахамиятга эгадир.
Марказий банк бевосита тадбиркорлар ва аҳоли билан хеч қандай фаолият олиб бормайди. Унинг асосий мижозлари бўлиб тижорат банклари хисобланади. Тижорат банклари иқтисодиёт ва Марказий банк орасида (ўртасида) воситачи сифатида фаолият кўрсатадилар. Марказий банклар банки сифатида тижорат банкларининг захираларини сақлайди, жумладан, мажбурий захира талаблари шаклидаги пул маблағларини сақлайди, уларнинг кредиторлари сифатида иштирок етади, тижорат банкларининг Марказий банкда очадиган хисоб варақлари орқали (Ўзбекистон Республикаси- хисоб-касса маркази) мамлакат миқёсида нақкд пулсиз хисоб-китобларни амалга оширадилар; банклар ва бошқа кредит институтлари устидан назоратни олиб борадилар.
Капиталидаги мулк шаклидан қатъий назар Марказий банк давлат билан ўзвий боғлиқдир. Хукумат банкири сифатида- Марказий банк хукумат ғазиначиси ўрнида ва кредитори сифатида, вакили (агенти), Молиявий маслахатчиси сифатида фаолият олиб боради.(иштирок этади).
Бу ўринда Марказий банк хукумат ташкилотларининг ва корхоналарнинг хисоб рақамларини юритади, солиқларни ва бошқа тушумларни йиғади, тўловларни амалга оширади. Марказий банк, қоидага биноан, давлат бюджетининг касса ижросини амалга оширади. Давлатга солиқлар ва заёмлардан (облигатсиялардан) тушган даромадлар хукумат харажатларини қопловчи Марказий банкдаги казначейликликнинг фоизсиз рақамига ўтказилади. (Молия вазирлиги).
Хукуматнинг кредитори сифатида, Марказий банк давлат заёмларини янгиларини муомалага чиқариш, жойлаштириш, ўзининг портфелини тўлдириш учун давлат қоғозларини сотиб олиш, давлатга (хукуматга) тугри газна кредитларини бериш билан шугулланади. Давлат бюджетининг дефитсити шароитида кўпгина мамлакатларда Марказий банкнинг хукуматни кредитлаш ва давлат қарзини бошқариш функтсиялари кучаяди. Марказий банк давлат қарзини бошқариш учун усуллардан фойдаланади. Масалан, давлат мажбуриятларининг курсларига таъсир кўрсатиш мақсадида уларни сотади ва сотиб олади, сотиш шартларини ўзгартиради, турли ёъллар билан хусусий инвесторлар учун уларни жозибадорлигини оширади.
Давлатнинг вакили (агенти) функтсиясида, Марказий банк мамлакатнинг олтин-валюта захираларидан фойдаланади, миллий пул бирлиги курсини ушлаб туриш учун валюта бозорларида валюта интервитсияси каби воситалардан фойдаланади. Марказий банк халқаро валюта-кредит ташкилотларда ўз мамлакати номидан қатнашади.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish