Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Ғазначиликнининг ташкилий элементлари



Download 0,79 Mb.
bet90/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

Ғазначиликнининг ташкилий элементлари.
Давлат бюджетини ғазна ижроси бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали ишлатишга ҳамда кредитор тўлов интизомини мустаҳкамлашга ва натижада дебитор ва кредитор қарздорликларни кескин қисқартириш, яъни Давлат бюджети ижроси жараёнини жаҳон андозаларига жавоб берадиган янги сифат поғонасига чиқаришдир.
Республикада Ғазначилик тизимига босқичма-босқич ўтишнинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат:

  • Ҳуқуқий - меъёрий база яратиш;

  • Ғазначиликнинг материал-техник базасини яратиш;

  • Ғазначилик тизими учун кадрларни тайёрлаш;

  • Информацион-ахборот Дастурлари таъминоти.

ғазначилик тизимининг энг мухим авзалиларидан бири бу давлат молиясини бошқаришда ва давлат бюджетининг ижросида ошкораликка ва шаффофликга эришилади. Бунинг асосини Ғазначилик тизимида илғор хисоботлаш тизими, ва оддийлаштирилган ва соддалаштирилган хужжатларнинг юритилишига эришиш ташкил қилади. Аммо замонавий ғазначилик ўта мурракаб тизим бўлганлиги учин ана шу иккита эришши муҳим бўлган нарсанинг асосини Ғазначилик фаолиятини бажарувчи унинг бешта асосий элементлари барпо бўлишлари ва самарали функционал бўлишлари шарт. Булар:

  • Ғазначиликнинг муассасавий таркиби ва ташкилий тузилмаси,

  • Ғазначиликнинг ягона ҳисобрақами,

  • Ғазначиликнинг бош китоби ва ҳисоб-китоб олиб бориш тизими,

  • Ғазначиликнинг ахборот тизими,

  • Ғазначилик тизимининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-хуқуқий қонунчилик.

Ғазначиликнинг муассасавий таркиби ва ташкилий тузилмаси мурракаб бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига қамраб олган: Молия вазирлиги, ғазначиликнинг бошқарув органлари – Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси, Ғазначиликнинг Қорақалпоқистон Автоном Республикаси, Тошкент шахри ва вилоятлардаги Бошқармалари, Ғазначиликнинг туманлардаги бўлимлари ва бу келтирилган муассасаларнинг ўзаро бир-бирилари билан боғлиқлиги, иерарҳик тузилиши, ва уларга юклатилган, олдиларига қўилган мақсадларни амалга ошириши билан боғлиқ фаолиятларидан иборат. Албатта Ғазначиликнинг ташкилий тузилмасига кўплаб оммилар ўз таъсирини кўрсатади. Булар қаторида хар бир вилоят ва туманларниг ўзига хос хусусиятларини, буларнинг ўз-ўзини таъмирлашга қодир, ёки дотацион ва субвенциялардан фойдаланишлари, уларнинг худудий жойлашганлиги, аҳолининг кўп ёки камлиги ва зичлиги, тармоқлар таркиби, иқлим ва бошқа хусусиятларнинг таъсир қилиши. Шунга қарамай, Ғазначилик фаолияти ягона давлатчилик шароитида, умумий тамоиллар ва умумий қонунчиликга асосланган холда фаолият юрутиши бу соханинг ташкилий тизиминин умумий ташкилий тузилмасига асос яратади.
Ғазначиликнинг муассасавий таркибида унинг Бош Бошқармаси алоҳида ўринга эга. У Молия вазирлигинг муҳим таркибий қисми бўлсада, унга бюджетнинг касса ижросига доир жуда кент масъулиятлар ва хуқуқлар юклатилган. Ислоҳотлар жараёнида бюджет ташкилотлари, юридик шахс мақомини олган ташкилотлар аниқланади. Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси бюджетнинг касса ижросига доир барча харакатларни шакллантиради ва барча бюджет ташкилотларининг молиявий фаолияти учин масъул ҳисобланади. Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси бюджетдан маблағ олувчилардан бошқариш функцияларини тортиб олмайди, бюджетнинг бажарилиш жараёнини яхшилаш учун уларни янада кенгроқ ахборотлар билан таъминлайди. Бюджет таснифи бўйича берилган харажатлар тўғрисидаги ахборотлар бутун йил бўйи харажатлар тенденциясини ва харажатларни амалга ошириш учун қўшимча керак бўладиган эҳтиёжларни аниқлашга ёрдам беради. Дармомадлар режаси бажарилмаган ҳолатда боқимандалик муаммосини ечишга харакат қилади. Шу билан баробар, қонун хужжатларига мувофиқ хукуматнинг молиявий маблағларини янада самарали ишлатилишини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг номидан давлатнинг барча молиявий маблағларини башқарувига масъул ҳисобланади.
Буладан ташқари Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга ошириш;

  • Ўзида ва вилоят ҳамда туманларда давлат бюджетида белгиланган миқторда юридик ёки жисмоний шахслар номидан ва уларнинг топшириғига биноан тўловларни амалга оширилишини таъминлайди;

  • Бюджет ташкилотларининг товарлар етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун тузадиган шартномаларини, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш учун тузадиган шартномаларини рўйхатга олишини таъминлайди;

- Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини юритади;

  • Давлат бюджети ижросининг қандай бораётганлиги тўғрисидаги ахборотларни йиғади, қайта ишлайди ва таҳлилини мутасади ташкилотларга етказиб беради;

  • Ўзбекистон Республикаси давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатади, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бажаришга оид фаолиятни амалга оширади ва хоказо.




Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish