3.Давлат молияси ва маҳаллий молия ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиясининг бўғинлари Республика иқтисодиётини ислоҳ қилиш йўлидаги асосий устуворликлардан бири давлат молиясини бошқариш тизимини тартибга солиш, боор иқтисодиётига ўтиш ва ахборот технологиялари ривожланиш даврида республиканинг давлат молиясини бошқарадиган янги институтларга асос солишдир. Давлат молияси кўп жиҳати билан асосий омил кўрсаткич бўлиб келмоқда. Давлат молияси таркибидаги давлат бюджетининг моҳияти унинг даромадлилигида сезилади. Давлат молиясининг таркибий қисмларини қуйидаги жадвал орқали бўғинларини кўриш мумкин:
Давлат молияси:
1.Давлат бюджети
•Давлат бюджетининг иқтисодий категория сифатидаги моҳияти тақсимлаш ва назорат функциялари оркали амалга оширилади. Таксимлаш функциясининг амал килиш доираси бюджет билан муносабатларга ижтимоий ишлаб чиқаришнинг деярли барча иштирокчилари кириши билан белгиланади.
2.Бюджетдан ташқари бошқа мақсадли пул фондлари
• Бюджетдан ташқари фондларнинг моҳияти шундан иборатки, бошқа масалаларни ташкил этишда сарф бўлиши мумкин бўлган маблағларнинг заҳирасини барпо этишдир.
3.Давлат кредити
• Давлат кредити хўжалик юритувчи субъектлар учун қарзлар беришни англатади.
4.Давлат корхоналари молияси
• Мамлакат ҳудудида фаолият юритувчи давлат корхоналарининг молиявий аҳволи ва барқарорлигини кўрсатади
Маҳаллий бюджет – давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми, унда даромадлар манбалари ва улардан тушум миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқланган мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Маҳаллий корхоналар-бу маҳаллий ҳудудда фаолият кўрсатаётган ва маъмурий ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз таъсирини кўрсатаётган хўжалик субъектларидир. Улар фаолиятининг молиялаштирилиши жиҳатидан: ўз-ўзини молиялаштирувчи ва сметали молиялаштириш асосидаги хўжалик субъектларига бўлиниши мумкин.
Оила хўжалигининг иқтисодиёт секторида муҳим ўрин тўтиши, унинг давлат билан аралашиви бу эса ҳозирги кунда давлатнинг қай даражада ривожланган ёки ривожланмаганлигини оилаларнинг иқтисодий аҳволидан билиб олиш қийин эмас. Шунинг учун оилани ўрганиш, оилани бошқариш оила хўжалиги режаларини тўзиш, оилани иқтисодий аҳволининг яхшиланиши давлатга катта тасир кўрсатади.
Иқтисодиётнинг ижтимоийлиги биринчи навбатда оилада ифода этилганлиги сабабли, оиланинг молиявий ресурси қанчалик кўп бўлса шунчалик у тўқ ва фаравон яшайди. Оила хўжалигининг молияий муносабатларини ўрганганимизда унинг дарамадлари, ҳаражатлари ва жамғармаларини таҳлил қилишга тўғри келади. Албатта оила даромадлари манбаларининг ортиши унинг тўкинлигини таъминлайди ва маҳаллий бюджет ҳаражатларининг(ижтимоий) тежалишига олиб келади. Шунинг учун уй хўжалигида тадбиркорлик фаолиятининг турли кўринишларини амалга оширилиши бозор иқтисодиётининг талабларидан биридир.