Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “молия” кафедраси


Молия тизимининг ҳар бир соҳаси ва бўғинига пул фондлари ва даромадларини шакллантириш хусусиятлари



Download 0,79 Mb.
bet21/107
Sana08.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#645737
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   107
Bog'liq
Moliya (Молия) — копия

Молия тизимининг ҳар бир соҳаси ва бўғинига пул фондлари ва даромадларини шакллантириш хусусиятлари.
Молия тизимининг алоҳида соҳалар ва бўғинларга бўлиниши ЯИМни шакллантириш, тақсимлаш ва қайта тақсимлашда, даромадларни шакллантириш ва улардан фойдаланишда иқтисодий муносабатлар субъектларининг бир-бирларидан фарқли равишда иштирок этиши билан белгиланади. Молия тизимининг ҳар бир соҳаси ва бўғинига пул фондлари ва даромадларини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг ўзига хос бўлган шакллари ва методлари тегишлидир. Масалан, корхоналар молияси моддий ишлаб чиқаришга, ЯИМни яратишга, уни корхоналар ўртасида тақсимлашга ва ЯИМ бир қисмининг бюджет ва нобюджет фондларига қайта тақсимлашга хизмат қилади. Давлат бюджети орқали ресурслар давлатнинг марказлаштирилган фондига жалб қилинади ва улар иқтисодий минтақалар, тармоқлар ва аҳолининг ижтимоий гуруҳлари ўртасида қайта тақсимланади.


4. Суғурта, унинг иқтисодий моҳияти ва функциялари. Суғурта шакллари.
Суғурта- бу инсон фаолиятининг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар,фавқулодда ҳодисалар ва бошқа воқеалар натижасида етказилган зарар ҳамда талофатларни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта бадалларидан ҳосил қилинадиган пул фондлари ҳисобидан тўлиқ ва қисман қоплаш йўли билан жисмоний ва юридик шахслар манфаатлари суғурталанишини таъминлашга доир муносабатлардир.
Суғурта молия ва кредит тушунчалари билан боғлиқ бўлгани учун уларнинг тақсимлаш ва назорат функцияларини бажаришда иштирок этади.
Шунинг билан суғуртанинг қўйидаги ўзига хос функциялари мавжуд:
1.Хавф-хатар
2.Огоҳлантириш
3.Инвестиция
4.Омонат
5.Ахборот
Шу функцияларини кўриб чиқамиз.
1.Суғуртанинг хавф-хатар функциясининг моҳияти шундан иборатки инсон қадим замонлардан бери йирик табиий офатларнинг олдини олиш мақсадида уруғлик, ёқилғи каби моддий неъматлардан заҳира ғосил қилган ва зарарни шу заҳира фондидан қоплаган.
2.Суғуртанинг огоҳлантириш функцияси.Табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ тадбирларга кетадиган харажатлар бюджет ҳисобидан қопланади. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган огоҳлантириш хавфини олдини олиш тадбирлари эса суғурта тўловловларининг умумий тушумидан ажратма сифатида бериладиган маблағлар ҳисобига қопланади.
Бу маблағлардан 3 йўналишда фойдаланилади:
1.Ёнғиндан огоҳлантириш ва унга кўраш тадбирларини амалга оширишга;
2.Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини камайишига қарши тадбирларга;
3.Чорва молларида учрайдиган касалликларни олдини олиш ва уларни қирилиб кетмаслик тадбирларини бажаришга.
3.Суғуртанинг инвестиция функцияси – бу турган маблағлардан тижорат ишларида фойдаланиб, суғуртаташкилотининг молиявий аҳволини яхшилашга ёрдам беради.
4.Суғуртанинг омонат функцияси омонат кассада пул сақлаб фоиз олиш функциясидан фарқ қилади. Маълумки суғурталанган шахс маълум муддатга бадалларни тўлайди. Бу бадаллар суғуртаташкилотининг ихтиёрида бўлади.
Агарда суғурта даврида бирор суғурта ҳодисаси рўй берса суғуртаташкилоти етказилган зарарни ўз ҳисобидан қоплайди. Омонат кассаларида бундай хусусият йўқ.
Суғуртанинг ахборот функцияси – бу суғуртанинг янги функциясидир. Илгари суғурта монополияси мавжуд эди. Ҳозир Ўзбекистонда ўнлаб суғуртаташкилотлари ва агентликлари вужудга келди.
Қонун бўйича суғуртанинг 3 та тармоғи мавжуд:
1.Мол-мулк суғуртаси – бу шундай тармоқки, унинг ҳимоя объектлари бўлиб Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қарши чиқмайдиган эгалик қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ мол-мулк манфаатлари киради.
2.Шахсий суғурта тармоғи –- унинг ҳимоя объектлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қарши чиқмайдиган, суғуртачи ёки суғурта қилинган шахснинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнатга лаёқатлиги ва нафақа билан таъминланганлиги билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлардир.
3.Жавобгарлик суғуртаси - унинг ҳимоя объекти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қарши чиқмайдиган, суғуртачи томонидан шахсга ёки жисмоний шахс мулкига у томондан етказилган зарарни, шунингдек суғуртачи маблағлари ҳисобига юридик шахсга етказилган зарарни ўндириш билан боғлиқ мулк манфаати ҳисобланади.
Республикада суғурта билан суғуртаташкилотлари ва турли шаклдаги агентликлар шуғулланишади. Фақат давлат ва давлат акционерлик компаниялари суғуртанинг 35 тури билан шуғулланишади. Суғурта турларининг ҳар бири ўз объектига, ўз субъектига ва ҳар хил тарифларга эга.
Шунинг учун суғурта ишини ташкил этишда суғуртанинг бу турларини гуруҳлаш катта аҳамиятга эгадир.
Суғуртани гуруҳлаш қўйидагийўналишлар бўйлаб амалга оширилади:
1)ҳудуд бўйлаб суғурталаш;
2)давлат ва хусусий суғуртаташкилотлари ёрдамида суғурталаш;
3)мулк турлари бўйича суғурталаш;
4)хавф-хатар турлари бўйича суғурталаш;
5)мажбурий ва ихтиёрий суғурта.
Ана шу гуруҳларни кўриб чиқамиз.
1)ҳудуд бўйича суғурталаш – алоҳида худудда суғурта ишини ташкил этиш билан амалга оширилади.
2)Суғурта тўғрисидаги қонуннинг чиқиши билан бизнинг компанияларимизнинг суғурталаниши тўла бекор қилинди.
3)Мулкчилик турлари бўйича суғурталаниш қўйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
-мулкни суғурта қилиш;
-шахсий суғурта;
-жавобгарлик суғуртаси;
-тадбиркорлик хавф-хатарини суғурта қилиш.
Бу йўналишлар бўйича суғуртанинг ўнлаб суғуртаси амалга оширилади. Суғуртанинг бу турлари асосан ихтиёрий ҳисобланади.
4)Хавф-хатар турлари бўйича суғурта – бу асосан мулк суғуртасига тегишлидир ва улар қўйидаги йўналишларда амалга оширилади:
-оловдан суғурта қилиш;
-қишлоқ хўжалигини суғурта қилдириш;
-автотранспорт воситаларини суғурта қилиш.
5)Мажбурий ва ихтиёрий суғурта. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 914-моддасига ва суғурта тўғрисидаги қонуннинг 4,5-моддаларига мувофиқ суғурта мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин.
Мажбурий суғурта турларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
Суғуртаташкилоти фаолиятининг мақсади бошқа шахснинг манфаатлари билан боғлиқ хавф-хатарни суғуртага қабул қилишдир. Суғурта бўйича хизматлар пуллидир, суғурта қилдирувчи суғуртачига суғурта мукофотини тўлайди. Шунинг учун суғуртачи суғурта тўловлари бўйича мажбуриятларни бажариш имкониятидалигидан далолат берувчи кафолат мавжуд бўлиши керак. Шу сабабли Ўзбекистон Республикасида суғурта ишини ташкил этишнинг маълум принциплари мавжуддир:
1. Барча суғуртаташкилотлари суғурта тўғрисидаги қонунга бўйсуниши керак;
2.Суғуртачи юридик шахс бўлиши керак;
3.Суғуртаташкилотлари тўлов қобилиятига эга бўлиши ва барқарор молиявий аҳволга эга бўлиши керак;
4.Суғуртаташкилотлари ўз ишини махсус давлат суғуртаташкилотларидан лицензия олгандан кейин олиб бориши мумкин.
5.Республикада мулкчиликнинг турли шаклларида суғуртаташкилотлари ишлаши керак. Суғурта монополияси ман қилинади.
6.Барча суғуртаташкилотлари суғуртанинг янги турларини топиши керак.
7.Барча суғуртаташкилотлари кредит ташкилотлари билан алоқаси мустаҳкамланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида суғурта қоидаси ва шартномаларида суғурта тўловларини тўлаш тартиби ва шартлари бўйича қўйидаги амаллар кўриб чиқилади:
-суғурта тўловлари учун асосларни аниқлаш;
-суғурта тўловларининг асослари ва усулларини аниқлаш.
Суғурта тўловларини тўлаш тўғрисида қарор учун асос бўлиб суғурта шартномасига тўғри келадиган суғурта ҳолатининг келиши ҳисобланади. Унинг келиши ва суғурта шартларига тўғри келиши қўйидага хужжатлар билан тасдиқланади:
-суғурта қилдирувчининг суғурта холатининг содир бўлганлиги тўғрисидаги аризаси билан;
-йўқотилган мулк рўйхати билан;
-мулкнинг шикастланганлиги ёки тўлалиги тўғрисида суғурта акти билан.
Суғурта акти суғуртачи ёки унга тегишли бўлган шахс томонидан 3 кун муддатда тузилади. Зарурат туғилганда суғуртачи суғурта воқеалари билан боғлиқ маълумотларни хуқуқ тартиб органларидан, ДАН, ёнғин хавфсизлиги органларидан олиши мумкин. Суғуртачи суғурта воқеасининг ҳолат ва сабабларини ўзи аниқлаш ҳуқуқига эгадир.
Суғурта тўловлари катталигини ҳисоблаш бир неча усулларда бажарилади. Суғурта тўловларининг катталигини ҳисоблаш учун асос бўлиб қўйидагилар ҳисобланади:
-суғурта қилдирувчи томонидан кўрсатилган;
-суғуртачи томониданўрнатилган.
Бунда томонлар мулкининг суғурта қийматинирад эта олмайдилар. Суғурта тўловларини ҳисоблаш қўйидаги принципларга асосланади:
Биринчи усул. Зарарни суғурта тўловидан фарқлаш зарурдир.
Зарар – йўқотилган мулкнинг қиймати ёки зарарланган мулкнинг таъмирланган қисмидир. Асосий ишлаб чиқариш фонди бўйича зарарларга умумий ҳажмни аниқ белгилаш учун қўйидаги формуладан фойдаланилади:

У=Д-И+С-О


Бунда:
У-асосий ишлаб чиқариш фондларининг бузилиши ёки тўла йўқотилишида зарарининг умумий суммаси;
Д-суғурта баҳоси бўйича мулкнинг ҳақиқий қиймати;
И-мулкнинг жисмоний эскириш суммаси;
С-мулкни қутқариш ва уни тартибга келтириш бўйича харажатлар;
О-кейинчалик фойдаланиш учун яроқли бўлган мулк қиймати.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари бўйича зарарни аниқлаш учун қўйидаги формула қўлланилади:

У=Д-О+С
Бунда:


У-зарарнинг умумий суммаси;
Д-суғурта ҳолати даврида мулкнинг ҳақиқий қиймати;
О-мулкдан фойдаланиш учун яроқли ва қолган қимат;
С-мулкни қутқариш бўйича ва уни тартибга келтириш бўйича харажатлар.
Табиийки суғурталашдан мақсад кўрилган зарарни қоплаш ҳисобланади. Бунинг учун энг аввало тариф ставкаларини билиш керак.
Тариф ставкалари суғурта пулига нисбатан белгиланади.
Тариф ставкалари жуда кўп ва хилма хил. Уларни қўйидагича гуруҳларга ажратиш, тармоқлаштириш мумкин:
1.Саноат ва бошқа хўжалик тармоқлари бўйича. Бу тармоқлар тариф жиҳатдан 3 гуруҳга бўлинади:
1)нефть ва кимё, металлургия саноати;
2)тоғ саноати, атом энергияси;
3)машинасозлик, қурилиш, озиқ-овқат саноати.
Ставкалар тармоқлар хиллари бўйича 0,2 дан 0,15% га тармоқланади.
Ёнғинга қарши суғурталанганда яна бир фоиз қўшилади.
2.Мол-мулкнинг тўла ёки қисман суғурталаниши бўйича: Бунда мол-мулкнинг ҳаммаси эмас, балки бир қисми суғурталанса асосий тариф ставкасига 1 фоиз қўшилади.
3.Мол–мулкнинг бир неча суғурта ҳодисаларидан суғурталаниши бўйича:
Масалан: траспорт воситалари бўйича тариф ставкасига 2 фоиз ва ҳар бир бошқа суғурта ҳодисаси учун яна 0,5 фоиз қўшилади.
Ана шу ставкалар асосида суғурта ҳодисасидан кўрилган зарар учун қоплама ҳисобланади.

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish