Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet86/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

бир 
томондан
, техника ва технологиялардаги ўзгаришлар, айниқса, 
ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаш-
тириш ходимлар меҳнатини ташкил этишда туб ўзгаришлар 
бўлишига олиб келади, уларнинг касбий тайёргарлиги ва ишлаб 
чиқариш ихтисослигининг кенглигига янада юқорироқ талаблар 
қўяди. 
Иккинчи томондан
, меҳнатни яхшироқ ташкил этиш 
эҳтиёжлари техника ва технологияни такомиллаштириш ва 
замонавийлаштиришга ундайди. 
Меҳнатни ташкил этишда уни нормалаш катта рол ўйнайди. 
Меҳнатни нормаларсиз, яъни (миқдори ва сифатини) бирор 
ҳажмдаги иш ёки операцияларни бажариш учун зарур бўлган 
меҳнатни белгиламай туриб, уни ташкил этиб бўлмайди. Меҳнатни 
нормалаш энг самарали меҳнат усули ва методларини танлашда, 
меҳнат тақсимоти ва кооперациясининг энг яхши шаклларини иш 


177 
жойларини ташкил этиш ва уларга хизмат кўрсатишнинг рационал 
тизимини белгилашда қўлланилади. Меҳнатни нормалаш – бу 
ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасидаги иқтисодий фаолиятнинг 
муҳим тури бўлиб, унинг ёрдамида зарур меҳнат сарфлари белги-
ланади, унинг натижалари аниқланади, турли тоифадаги ходимлар 
меҳнатнинг кооперасияси амалга оширилади ва улар зарурий иш 
ўринларига қўйилади. Ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш 
эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меҳнат нормалари турли кўриниш 
намоён бўлади. 
Меҳнатни ташкил этишни такомиллаштиришнинг муҳим 
йўналишларидан яна бири бу меҳнат интизомидир. Ишчиларнинг 
қўйилган мақсадга эришиш йўлидаги меҳнат ҳаракатини ва хулқ-
атворини бирлаштирмасдан туриб уларнинг ҳеч қандай бирга-
ликдаги меҳнати бўлиши мумкин эмас. Меҳнат интизоми – бу 
фақат иш жойига ўз вақтида келиш ва бу эрда белгиланган вақт 
мобайнида бўлиш эмас, балки белгиланган технология риоя қилиш 
маҳсулот сифатини, ишлаб чиқаришдаги меҳнат тартибини 
таъминлаш меҳнат унумдорлигини муайян даражада сақлашдан 
иборатдир. Меҳнат интизоми ишчи-ходимларни умумий режа 
асосида ишлайдиган ва умумий мақсадга интиладиган ягона 
организм қилиб бирлаштиради (жипслаштиради), меҳнат интизо-
мисиз ҳар қандай корхонада меҳнатни бирон-бир мақбул тарзда 
ташкил этиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. 
Меҳнатни тўғри ташкил қилишнинг асосий муаммоси бу 
самарали бошқарув шаклини ташкил этишдир. Корхоналарнинг 
ишлаб чиқариш жараёнида функционал бошқарув фаолияти меҳнат 
учун хизмат қилади. Унинг асосий мақсади эса маҳсулот ишлаб 
чиқариш жараёни билан бевосита алоқадор бўлган барча ишчи-
ходимларнинг меҳнат қобилиятларидан самарали фойдаланишни 
таъминловчи шарт-шароитларни яратишга қаратилган. Барча 
тўзилма бирликлари, корхоналар ва умуман саноат тармоғида 
меҳнат жараёнининг барча иштирокчилари фаолият уйғунлиги 
мутахассислар ҳамда раҳбариятнинг бир мақсадга йўналтирилган 
якдил ҳаракатига боғлиқдир. Оқилона ташкил этилган бошқарув 
тизими нафақат барча ишчи-хизматчиларнинг биргаликдаги 
меҳнатларидан максимал фойда олишни таъминлаш, балки тез-тез 
ўзгариб турувчи ташқи муҳит таъсирларига чидамли ва мос-
лашувчан бўлиши ҳам зарур.


178 
Ташкилий омилларнинг аҳамияти маҳсулот истеъмол қийма-
тини яратиш жараёнида барча меҳнат турларини ўзаро бирлаш-
тириш йўли вужудга келиши билан боғлиқдир. Бунда меҳнатни 
ташкил қилиш омилларининг меҳнат самарадорлигига таъсири 
намоён бўлади: махсулот ишлаб чиқаришда аниқ бир мақсадга 
йўналтирилган фаолият мобайнида меҳнат воситалари орқали 
жонли меҳнатдан фойдаланиш ҳар икки турдаги меҳнат жараёнини 
қисқартириш ва тежашга олиб келади. Таҳлил қилинаётган 
ташкилий омиллар бизга ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат фао-
лиятини олиб борувчи ишчи-хизматчиларнинг меҳнат самарадор-
лигини оширишда қай даражада фойдаланилаётгани ҳамда бу 
шароитда инсон меҳнати ёрдамида мавжуд имкониятларидан келиб 
чиққан ҳолда максимал маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини 
аниқлаш ва фойдаланиш имконини беради. 
Бироқ саноат корхоналарида меҳнатни тўғри ташкил қил-
маслик (ишчи-хизматчи билан раҳбарият ўртасида) тўғридан-тўғри 
иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг ҳам тушиб 
кетишига олиб келиши ҳамда бу айнан ҳамкорликдаги меҳнат 
имкониятларидан унумсиз фойдаланишнинг асоси бўлиши мумкин. 
Оқилона ташкил этилмаган меҳнат фаолияти иқтисодий ва ишлаб 
чиқаришга зарар келтириш билан бирга ижтимоий-иқтисодий 
муаммоларни ҳам вужудга келтириб чиқариши мумкин. Меҳнатни 
ташкил этишнинг қуйи кўриниши ишчиларнинг меҳнат имконият-
ларини, уларнинг мустақил фаолияти ҳамда маъсулият меъёри 
даражасининг тушиб кетишига олиб келади. Шу орқали меҳнат 
фаолиятини бошқаришга путур етиши, жамоадаги психологик 
муҳит ўзгариши, меҳнат самарадорлиги тушиб кетишига олиб 
келиши билан бирга, якуний натижаларга ўзининг салбий таъси-
рини кўрсатади. Корхоналарда иқтисодий ва ишлаб чиқариш 
кўрсаткичларнинг тушиб кетиши (пасайиши) ўз ўрнида молия-
лаштириш учун зарурий бўлган ижтимоий-иқтисодий тадбирларни 
амалга оширишга тўсқинлик қилади, жумладан, меҳнат ҳақи ва 
рағбатлантириш маблағларини мунтазам ошириб бориш каби 
меҳнат самарадорлигини оширувчи омилларни йўлга қўйишни 
мураккаблаштиради. 
Барча йирик саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини 
умумий тарзда кўриб чиқар эканмиз, шуни таъкидлаш керакки, 
ҳозирги бозор иқтисодиёти даврида юзага келган тўлиқсиз иш 
ўринларини қисқаритириш меҳнат фаолиятига ижобий таъсир 


179 
кўрсатмоқда, аммо шунга қарамай маҳсулотнинг истеъмол қий-
матини яратишда амалда иштирок этмайдиган персоналнинг юқори 
меҳнат ҳақи олиши корхоналарнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш 
хўжалик фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Мавжуд ишчи-
ларнинг меҳнат потенциалидан оқилона фойдаланиш Қашқадарё 
вилоятнинг барча йирик саноат корхоналари учун давомий меҳнат 
самарадорлиги ошишига заҳира вазифасини ўтайди. Қашқадарё 
вилоят йирик саноат корхоналарида меҳнат қилаётган ишчилар 
меҳнати давомийлиги 2015 йилда 1,78 фоизни ташкил этган (3.3.5-
жадвал). 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish