Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Қашқадарё вилоят йирик саноат корхоналарида асосий



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet82/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

Қашқадарё вилоят йирик саноат корхоналарида асосий 
фондларнинг таркиби ва умумий қиймати таҳлили
166
 
 
№ 
Асосий фонд 
элементлари 
2011 
2012 
2013 
2014 
2015 
1. 
Жами асосий 
фондлар 
қиймати, 
млн.сўм 
5887749,8 
6930013 
10481905,9 
12100552,7 
14108225,0 
 
шундан: 
 
 
 
 
 
1.1. 
Бино 
453550 
512700 
601000 
720400 
947600 
 
асосий фонд-
лардаги сал-
моғи, фоиз 
7,70 
7,40 
5,73 
5,95 
6,72 
1.2. 
Иншоотлар 
(узатиш уску-
налари билан 
бирга) 
3696670 4420300 7390700 8835500 9690200 
 
асосий фонд-
лардаги 
салмоғи, фоиз 
62,79 
63,78 
70,51 
73,02 
68,68 
1.3. 
Технология ва 
ускуналар 
1641790 1884100 2355900 2394800 3306100 
асосий фонд-
лардаги 
салмоғи, фоиз 
27,88 
27,19 
22,48 
19,79 
23,43 
1.4. 
Транспорт 
воситалари 
90388 
105300 
123800 
136300 
146300 
166
Қашқадарё вилоят статистика бошқармасининг 2010-2015 йиллардаги бюллетен тўпламларидан муаллиф 
ҳисоб-китоби. 


169 
асосий фонд-
лардаги сал-
моғи, фоиз 
1,54 
1,52 
1,18 
1,13 
1,04 
1.5. 
Бошқа асосий 
воситалари 
5351,8 
7613,0 
10505,9 
13552,7 
18025,0 
асосий 
фондлардаги 
салмоғи, фоиз 
0,09 
0,11 
0,10 
0,11 
0,13 
 
3.3.1-жадвалда йирик саноат корхоналарининг асосий фондлари 
ҳисобида асосий маҳсулот ишлаб чиқаришда ва билвосита хизмат 
қилувчи технология ҳамда ускуналар, бино ва иншоотлар, турли 
қўшимча фаолиятларни амалга оширишда кўмак берувчи транспорт 
воситалари, бошқа кўринишдаги турли фондлардан иборат эканлиги 
ифодаланган. Ушбу асосий фондларни модернизациялаш, техник ва 
технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш натижасида умумий 
фондлар 2015 йилда 2011 йилга нисбатан 2,4 мартага, бинолар 2,1 
марта, иншоотлар 2,6 марта, технология ва ускуналар 2 марта, 
транспорт воситалари 1,6 марта ва бошқа асосий воситалар 3,4 мар-
тага кўпайган. Шубҳасиз бу асосий фонд элементларининг барчаси 
турли ишлаш (фаолият) муддатига эга. Масалан, бино ва иншоотлар 
узоқ муддат давомида фойдаланиладиган воситалар бўлиб бир неча 
ўн йиллик, ҳатто юз йиллик фойдаланишга ҳам хизмат қилиши 
мумкин. Ишлаб чиқаришда бевосита ва билвосита иштирок этадиган 
ускуналар ва узатиш қурилмалари ҳамда воситалари асосий фонд 
элементлари сифатида камроқ муддатга мўлжалланган бўлиши 
мумкин. Бу албатта улардан фойдаланиш даражасига ҳам бевосита 
боғлиқдир. Умуман саноат ишлаб чиқаришда асосан энг кўп зарар 
кўриши мумкин бўлган асосий фонд элементлари – бу асосий ишлаб 
чиқариш ускуналари ҳисобланади. У бевосита маҳсулот исътемол 
қийматини яратишга хизмат қилади ҳамда ўзининг қийматини 
тайёрланаётган маҳсулотга аста-секинлик билан ўтказиб боради. 
Асосий фонд таркибидаги ишлаб чиқариш ускуналардан юқори 
интенсив фойдаланиш натижасида ялпи инвестиция камайишига 
ҳамда корхонанинг асосий фондлар улушида ускуналарнинг қиймати 
қисқаришига олиб келади. Бу эса ишлаб чиқариш ускуналарининг 
қиймат ўзгаришида ифодаланади. Бу ҳолатни умумий асосий фонда-
ги технология ва ускуналарнинг салмоғи ўзгаришида кўриш мумкин.
Саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ускуналари билан 
қуролланиши унинг моддий омилларидан бири ҳисобланишини 


170 
ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, бу технология ва ускуна-
ларнинг ишдан чиқиши корхоналарнинг ишлаб чиқариш маҳсулот 
сифатига ҳамда меҳнат самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. 
Шундай қилиб, агар ишлаб чиқариш ускуналарининг ишдан 
чиқиши меҳнат самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи энг 
асосий омиллардан ҳисобланса, унинг ишлаши (фаолият кўрса-
тиши) якуний натижага тўғридан-тўғри таъсир қўрсата олади, 
чунки ускуна техник жиҳатдан ўз имкониятларини йўқотиб бориши 
ва вақт ўтиши билан дастлабки максимал даражадаги унумдорлик 
билан ишлай олмаслиги мумкин. Бундай ҳолатда яроқсизлик омили 
ишлаб чиқариш фондларининг сифатига бевосита таъсир кўрса-
тади. Яроқсизликнинг умумий таъсирини камайтириш яроқсиз 
ускуналарни янгилари билан алмаштириш муаммоси ҳозирги кунда 
мамлакатимиз саноат иқтисодиёти учун ниҳоятда долзарб аҳамият 
касб этади. Бу мантиқан олганда тўғри, чунки ишдан чиққан ёки 
таъмир талаб ускуналар ишлаб чиқариш жараёнинг сустлашишига 
олиб келиб, қўшимча сарф-харажат ва таъмирлаш ишлари учун 
вақт талаб этади ҳамда кучли ҳалокат (авария) хавфини туғдиради. 
Техник жиҳатдан эскирган ускуна унумдорлиги эса янги 
технология наъмуналари билан солиштирганда ниҳоятда паст 
бўлади ҳамда катта миқдордаги харажат талаб этади. 
Саноат тармоғида фаолият кўрсатаётган корхоналарда техно-
логик янгиланиш ва модернизация қилишни тубдан амалга ошириш 
заруратга айланиб бормоқда. Мазкур долзарб масала юзасидан 
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғание-
вич Каримов таъкидлаганларидек: “Юртимиздаги 500 дан ортиқ 
реал сектор корхонасида ишлатилаётган 160 мингдан зиёд ускуна 
бўйича ўтказилган техник аудит натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 
ана шу ускуналарнинг 30 фоиздан ортиғи эскириб кетган. 
Жумладан, электр техника саноатида ускуналарнинг 44 фоизи, 
машинасозлик тармоғида 37 фоизи, кимё саноатида 21 фоизи, 
қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 20 фоизи, озиқ овқат 
саноатида 19 фоизи, енгил саноатда 8 фоизи эскирган”
167
. Агар 
ушбу масала бўйича МДҲ давлатларидан Россия ва Ғарбий Европа 
мамлакатлари иқтисодиётига бир назар ташлайдиган бўлсак, “Рос-
сия саноат корхоналарида машина ва асбоб-ускуналарнинг ўртача 
167
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизни 2013 йилда 
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг 
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси”. // “Халқ 
сўзи” газетаси, 2014 йил 18 январь, № 13 (5943). 


171 
хизмат муддати 19 йилни, Ғарбий Европа мамлакатларида эса 8 
йилни ташкил этади. Сўнгги 20 йилда машина ва асбоб-уску-
наларнинг ўртача хизмат муддати 12-13 йилдан 19 йилгача 
ортган”
168
ҳолатни кўриш мумкин. 
Ўзбекистон саноат тармоқларида асосий ишлаб чиқариш 
фондларининг эскириш коэффициенти 2015 йилда 36,7 фоизни 
ташкил этди, бу кўрсаткични 2008 йилга нисбатан таққослайдиган 
бўлсак 10,4 бандга қисқарганлигини кўриш мумкин. “2015 йилда 
йирик корхоналарда 162,4 миллион долларлик салкам 4 мингта 
маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналарни алмаштириш, 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ўртача 10,5 фоизга 
пасайтириш, шунингдек, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг 
820 тадан ортиқ тўрини ўзлаштириш натижасида тармоқлар 
рақобатдошлигини ошириш имкони яратилди”
169
. Ушбу тармоқда 
асосий ишлаб чиқариш фондларининг янгиланиш коэффициенти 
эса 17,3 фоизга ёки таҳлил даврига мос ҳолда 6,1 бандга ошган 
(3.3.2-жадвал). 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish