асосий
ва
қўшимча
.
Асосий сарфларга
меҳнатга ҳақ тўлаш киради.
Қўшимча
сарфларга
ижтимоий (ижара ҳақи, ёрдам пули, тиббий кўрик ва
бошқалар) ва кадрларни бошқаришга (персонални танлаш, меҳ-
63
натини баҳолаш, малакасини ошириш ва бошқалар) йўналтирилган
сарфлар шулар жумласидандир.
Меҳнатга ҳақ тўлаш
. Ишлаб чиқаришда банд бўлган
персонал меҳнатига ҳақ тўлаш ягона таъриф ставкасига асосан
амалга оширилади, ушбу асосга мувофиқ меҳнатнинг аниқ
шароитини ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўловлар амалга
оширилади, жумладан, таътил пули, иш ўринлари қисқариши, иш
тартиби (иш ҳафтасида иш куни давомийлиги, сменалиги, шанба ва
якшанба кунлари ишлаганлиги). Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил
этишда таъриф ставкаси асосида амал қилиниши (меҳнат ҳақи
миқдорини белгилашда касаба уюшмаси ва иш берувчиларнинг
эркинлиги) сўнгги йилларда Германияда меҳнат унумдорлигининг
сезиларли даражада ошишини таъминлади.
Меҳнат натижасини Германияда моддий ва натурал кўри-
нишда рағбатлантириш ривожланиб бормоқда. Масалан, “Volks-
wagen” концернда ишчилар ҳар йил 30 фоизга арзонлаштирилган
автомобил олиши мумкин. Қоида бўйича, кўп ҳолларда бозор
нархидан 20 фоиз паст нархга сотилади, 10 фоизли қўшимча
чегирма эса улар учун аниқ қўшимча рағбатлантириш бўлади
96
.
Тадқиқотларимиз натижасида персонал меҳнатидан самарали
фойдаланишнинг хориж тажрибаларини ўрганиш бўйича хулоса
қиладиган бўлсак, Японияда персонални бошқариш модели “Бизлар
бир оила” деган фалсафий қарашга асосланади. Япония компа-
нияларида персонал манфаати юқори ўринда туради. Шу боисдан
персонал меҳнат потенциалидан самарали фойдаланишнинг тамо-
йил ва рағбатлантириш тизимлари амал қилади. АҚШда персонал
меҳнатини бошқариш ривожланган бошқарув инфатузилмасига
таянади. Бошқаришнинг энг самарали замонавий ёндашув ва
персонал билан ишлаш услублари, меҳнатни рағбатлантириш тизим
ҳамда ахборот технологияларни қўлланилиши амал қилади. Хи-
тойда персонал меҳнатини ташкил этиш жамоавийликка асос-
ланади. Меҳнатни рағбатлантиришда меҳнат натижаси инобатга
олинади. Германияда персонални бошқариш кенг қамровли таъсир
кўрсатувчи омил ва тамойиларга асосланади. Ушбу омил ва
тамойилларга мувофиқ компанияларда персонал меҳнатидан
самарали фойдаланиш йўллари амалга оширилади.
96
Манба:
http://www.volkswagen.de
Концерн расмий сайтидан. “Volkswagen” концерни 1933 йилда Берлин
шаҳрида ташкил этилган ва Германияда йирик автомобил ишлаб чиқарувчи концерн ҳисобланади (йилига 9
млн.дан зиёд автомашина ишлаб чиқаради, 2015 йил). Концерн фаолияти: автомобилсозлик саноати.
64
Хорижий ривожланган давлатларда персонал меҳнатидан
фойдаланиш ва ижтимоий-меҳнат муносабатларини самарали
тартибга солишнинг бой тажрибаларига эга. Бироқ ҳар бир
давлатнинг ўзига хос шаклланган анъана ва фарқли жиҳатлари амал
қилади, шу боисдан бирон давлатнинг тажрибасини жорий
қилишда мавжуд анъаналарни инобатга олмай бўлмайди. Улар бир
давлатда ижобий натижа берган ва яхши ўз ўрнини топган бўлса,
бошқа давлатларда ҳам яхши натижа бериш кафолатини бермайди.
Шу боисдан мамлакатимиз корхоналарида персонал меҳнатини
самарали ташкил этиш мақсадида хорижий тажрибасини тадқиқ
қилдик. Ушбу хориж тажрибасининг айрим услубларини персонал
меҳнат самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқариш
корхоналарида тадбиқ этишни таклиф этамиз:
Тўпланган хориж мамлакатлари тажрибасини ишлаб чиқариш
корхоналарида қўллаш истиқболлари:
1.
Персонал малакасини ошириб бориш, узтоз-шогирд
анъаналарига мувофиқ меҳнатни ташкил этиш.
Юксак билим ва
малакага эга бўлган ҳамда устоз-шогирд анъаналарига содиқ бўлган
рақобатбардош персонални шакллантириш имконони беради.
2.
Раҳбарият ва персонал ишчилари ўртасида самимий
дўстона алоқа ўрнатиш
. Корхона ва персонал мақсадларига
эришишида ўзаро муштараклик таъминланади.
3.
Мансаб лавозимини ошириш ёки меҳнат вазифасини
ўзгартириш тизимини жорий қилиш.
Персонал ходимлари
малакасини ошириш ва етук малакали кадрларни етиштириб
чиқишни таъминлайди.
4.
Корхонада ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун
сифатни назорат қилиш тизимини ташкил этиш.
Корхонада
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва меҳнат сифатини назорат қилиш
ҳамда ошириш имконини беради.
5.
Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор ва узлуксизлигини
таъминлаш мақсадида прогрессив ташкилий технологиялар
тизимини босқичма-босқич жорий қилиш.
Ишлаб чиқариш
самарадорлигига эришиш имконини беради.
6.
Персонал меҳнатини баҳолаш, ишлаган меҳнат стажи ва
малака даражасини ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш
тизимини ташкил этиш.
Персонал меҳнат мотивациясини,
потенциалини, меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини оширишга
эришилади.
65
7.
Меҳнатни рағбатлантиришда тизимли рағбатлантириш
ва қўшимча рағбатлантириш усулларидан фойдаланиш.
Пер-
соналнинг аниқ меҳнат натижасини аниқлаш ва муносиб
рағбатлантириш имконини беради.
8.
Корхона даромадида иштирок этиш тизимини қўллаш.
Корхона даромадида қатнашиш тизимини жорий килиниши,
ишчиларда корхона ривожланишига бўлган қизиқиши ошади.
Натижада, мехнат унумдорлиги ошиши, харажатлар қисқариши,
кадрлар қўнимсизлиги камайиши ва маҳсулот сифати яхшиланиши
таъминланади.
66
Do'stlaringiz bilan baham: |