5. Кичик ва хусусий корхоналар молияси
Умуман олганда тадбиркорликнинг қуйидаги шаклари мавжуд:
-якка тартибдаги тадбиркорлик;
-жамоа тадбиркорлиги;
-микрофирма ва кичик корхоналар.
Якка тартибдаги тадбиркорлик – юридик шахс ташкил этмаган ҳолда жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши.
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркор томонидан ходимларни ёллаш ҳуқуқисиз мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида, шунингдек мол-мулкка эгалик қилиш ва (ёки) ундан фойдаланишга вўл қўядиган ўзга ашвовий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли бўлган мол-мулк негизида мустақил равишда амалга оширилади.
Якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириш учун эр-хотиндан бири эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мол-мулкидан фойдаланадиган ҳолларда, агар қонунларда, никоҳ шартномасида ёки эр-хотин ўртасидаги ўзга келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эрнинг (хотиннинг) розилиги талаб қилинади.
Жамоа тадбиркорлиги. Жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятидир. Тадбиркорликнинг бу шакли эр-хотиннинг умумий мол-мулки негизида улар томонидан амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик, оддив ширкат, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжалигини назарда тутади.
Эр-хотинга умумий биргаликдаги мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мол-мулк негизида оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, иш муомалаларида эр-хотин номидан эрнинг ёки хотиннинг розилиги билан улардан бири иштирок этади. Бу розилик якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилаётганда тасдиқланиши лозим.
Тадбиркорлик фаолияти обекти сифатида уй-жойдан фойдаланиш билан боғлиқ оилавий тадбиркорлик амалга оширилаётганида, уй-жой мулкдорларидан бирининг иш муомалаларига киришиши оиланинг вояга етган бошқа азоларининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда амалга оширилади.
Жисмоний шахслар фақат якка тартибдаги тадбиркорлар тариқасида давлат рўйхатидан ўтганларидан кейин улар биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномаси тарафлари бўлишлари мумкин.
Деҳқон хўжалиги ва оддий ширкатни тузиш, уларнинг фаолият юритиши ва фаолиятини тугатиш билан боғлиқ муносабатлар қонун ҳужжатлари билан тарлибга солинади.
Юридик шахс ташкил қилмай, ўз фаолиятини амалга оширадиган тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахсга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади ва у жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш реестрида қайд қилинади. Ушбу гувоҳнома банкда ҳисоб-китоб варағи очиш, солиқ органларидан рўйхатдан ўтиш, .рнуҳр ва бошқа реквизитларни тайёрлаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш жараёнида хусусий корхоналар асосий ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистон Руспубликасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги»ги Қонуни14га мувофиқ тадбиркорлик даромад ёки фойда олиш учун ўз мулкий жавобгарлиги асосида, амалдаги қонунлар доирасида амалга оширилувчи ташаббускор хўжалик фаолиятини англатади.
Хусусий тадбиркорликнинг мулки унинг ўз мол-мулки асосида ёки давлат, кооператив ёхуд бўлак корхона мулкининг ҳаммаси ёхуд бир қисми фуқаронинг мулки сифатида унга ўтиши ёки сотиб олиниши, ижара мулкини сотиб олиш ёҳуд уни қонунда кўзда тутилган бошқа усуллар билан шахсий жамғармалар, банк қарзлари асосида, давлат мулки важамоат ташкилотлари мулкидан тадбиркорликнинг фойдаланиш ёхуд юқорида кўрсатилган усулларини ўйғунлаштирилган ҳолда қўлга киритиш оқибатида юзага келади.
Хусусий корхоналар юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, муҳрига ва ҳисоб рақамига эга бўлади. Ўзи жойлашган ердаги туман шаҳар ва шаҳардаги туман ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бослилаб юридик шахс мақомини олади. Юридик шахс мақомини олмасдан фаолият юритиш истагини билдирган тадбиркор ўз турар жойидаги туман, шаҳар ва шаҳардаги туман ҳокимлигига ариза беради. Хусусий корхоналар ўз фаолиятларида тармоқ корхоналарига ва ваколатхоналарига эга бўлиши мумкин. Хусусий корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади.
Хусусий корхоналар ходимларни ёзма равишда ўзаро тузилган ҳамда томонларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари баён этилган меҳнат шартномаси асосида ишга ёллайди. Меҳнат шартномаси қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
-малака ёки муайян мутахасислик, лавозим бўйича вазифаларини бажариш мажбурияти:
шартнома амаи қиладиган муддат:
-меҳнат шароитлари ва иш ҳақи. ижтимоий ва тиббий суғурта ижтимоий таъминот тартиби;
-ходимни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш;
-меҳнат шартномасини бузганлик учун жавобгарлик:
томонлар розилиги билан белгиланадиган бошқа маълумотлар.
Асосий ва айланма маблағлар, шунингдек корхонанинг мустақилбалансида қиймати ифодаланган бошқа бойликлар хусусий корхона мулкини ташкил этади.
Мулкдорнинг пул ва моддий ажратмалари, хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар, банклар ва бошқа қарз берувчидан олинган қарзлар, қимматли қоғозлар ҳаракатидан ёхуд уларни сотишдан олинган даромадлар; мерос тариқасида. алмаштириш ва совға қилиш йўли билан. шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан таъқиқианмаган бошқа манбалардан тушган мол-мулк хусусий корхона мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин.
Хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича мулкдорга хусусий ва шахсий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мулк билан жавобгар бўлади.
У ўз ишлаб чиқариши ва капитал қурилишини иҳтисослашган таъминот- савдо ташкилотлари, биржалар, ярмаркалар, кимошди савдолари хизматидан фойдаланиб ёки бевосита ишлаб чиқарувчилар билан муносабатга киришиб, шунингдек четдан келтириш йўли билан моддий-техника жиҳатидан мустақил таъминлайди.
Давлат хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди, эркин ҳолда рақобат учун шарт-шароитларни яратади, моддий-ашёвий. молиявий, ахборот ва бошқа ресурсларга эришувнинг тенг имкониятларини таъминлайди, бунда уларнинг бозорга якка эгалигига йўл қўймайди. Давлат ёки бошқа идоралар томонидан ўз ваколатига ёхуд қонун талабларига номувофиқ қарорлар қабул қилинган ва бу хусусий тадбиркор ҳақ-ҳуқуқларини чеклашга сабаб бўлган ҳолларда у бундай ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб эътироф этилишини сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Давлат идоралари ёхуд уларнинг мансабдор шахсларининг кўрсатмаларини амалга ошириш ва унинг ҳуқуқларига дахл қилиш натижасида тадбиркорга етказилган зарарлар бу идоралар томонидан қопланиши керак.
Банк билан хусусий корхона ўртасидаги муносабатлар шартномавий характерга эга. Хусусий корхона мижоз сифатида ўзига кредит ҳисоб-китоб ва касса хизматини кўрсатадиган банкни мустақил танлайди.
Банклар кредитнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш борасида мижозларнинг гаровларини, кафолатларини, ишончномаларини ва бошқа шаклдаги мажбуриятларни қабул этади.
Хусусий корхона ва якка тартибда фаолият кўрсатаётган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси асосида (2008 йил) солиқлар тўлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |