Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 10,17 Mb.
bet33/54
Sana23.02.2022
Hajmi10,17 Mb.
#151858
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54
Bog'liq
Туризмда геоахборот тизими

Визуализация (лотинча, “visualis”- “кўришга оид”, “томоша”) – кузатиш ва таҳлил қилиш учун мос келадиган рақамли ёки физик ҳодисани ифодалаш усулларининг умумий номи.
Туристик ГАТда картографик визуализация (инглизча – “visualizatsion”, “viewing”, “display”, “displaying”, яъни, “намойиш қилиш”, “графикли такрорлаш”) – қоидалар ва алгоритмларга асосланиб, рақамли маълумотлардан ва мавжуд (асосан, экрандаги дисплейда мавжуд) асбоблардан фойдаланган ҳолда картографик тасвирларни ва бошқа графикларни лойиҳалаштириш ва яратишдир.
Визуал моделлаштириш туризм картографиясининг бошқа йўналишлари синтези сифатида пайдо бўлди. Туристик ГАТда картографик визуаллаштириш масалалари бўйича Тсветков В.Я., Матвеев С.И., Левин Б.А., Ниязгулов У.Д., Масленников А.С., Берлант А.Н., Тикунова В.С., Капралов э.Г., Март А.А., Кошкарев А.В., Журкин И.Г., Коулия В.А., Кулагин В.П. каби профессорлар илмий изланишлар олиб борган бўлиб, айниқса, Бондур В.Г., Кондратова К.А., Журкина И.Г.нинг қўшган ҳиссаси ва асарлари эътиборга лойиқдир.
Фойдаланувчи геоахборот тизимига қуйидагича саволлар билан мурожаат қилиши мумкин: «Менинг шаҳримдан 100 км масофада қандан аҳоли турар жойлари ва нечта туристик объектлар мавжуд?», «Шаҳар атрофида қандай экологик объектлар бор? », «Мен турган ҳудудда энг яқин жойлашган овқатлантириш корхоналари қайсилар?» ва шу каби кўплаб саволлар. У ўз саволларига картографик ва жадвал кўринишларида жавоб топа олади.


2.ГАТда визуал моделлаштиришнинг параметрлари ва ўзига хос функциялари

Маълумотни қайта ишлаш тизимида сиз фақат картографик маълумотларни намойиш қилиш блокини эмас, балки визуал моделлаштириш блокини ҳам танлашингиз мумкин. Бунга 3Д моделлаштириш, эвристик моделлаштириш, анимация, жараёнларни визуал моделлаштириш, визуал мақбуллаштириш кабиларни киритиш мумкин. Бундан ташқари картографик тақдимот визуал моделлаштиришнинг бир қисми сифатида қаралади. ГАТда визуал моделлаштириш турли параметрлар асосида таснифланади, жумладан:



  • Реализация қилиш бўйича: статик (электрон туристик хариталар, ўзгармас тасвирлар) динамик (анимация, интерактив тасвирлар, ўзгарувчан расмлар);

  • Ҳажми бўйича: текис (2Д) кваз-хажмли (2.5Д) ва уч ўлчовли (3Д);


3-расм. 2Д, 2.5Д, 3Д ўлчовлар



  • Тасвирни ишлаш аспектлари бўйича: аналог ва рақамли:

  • Ранглардан фойдаланиш бўйича: чегара қийматлар назорати, объектларни рангли кўрсатиш ва ранг хусусиятлари.

Визуал моделлар статик тасвирлардан фарқли ўлароқ, учта асосий функцияларни бажариши мумкин:

  • Жойлаштириш (позицион) функцияси

  • Кўрсаткич (индикатив) функцияси

  • Ишора функцияси

Жойлаштириш (позицион) функцияси тадқиқот олиб борилаётган ёки тахлили қилинаётган жойни аниқлашдан иборат.
Кўрсаткич (индикатив) функцияси бу туристик объектнинг мавжудлигини ёки мавжуд ҳолатини (ўзгаришини) ифодаловчи кўрсаткичдир.
Ишора функцияси мавжуд визуал моделда қандай туристик объект акс эттирилганлигини кўрсатиш учун ишлатилади. Бу функция герменевтик тамойилни акс эттириди. Ушбу принцип, тадқиқотчи таҳлил ёки ўрганишлар орқали ўрганилаётган визуал моделни маъносини тушунишга қаратилган.
Визуал моделларнинг асосий ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у жараён ва ҳодисаларнинг ўзгариш динамикаси, уларнинг ҳолати ҳамда кўринишидаги ўзгаришларни намойиш этиш мақсадида тасвирларни такрорлаш имкониятини беради.
Туристик ГАТда дастлабки маълумотлар ҳар хил кўринишга эга бўлиши мумкин: мониторда тасвир бўлиши; оптик-магнитли воситаларда кўриниши; интернет тармоқларида эълон қилиш; принтер, плоттер ва шу каби воситаларда босиб чиқарилиши; видео (анимация) каби бошқа ахборот тизимлари ёрдамида узатилиши мумкин. Визуализация жараёнини фаоллаштириш учун ахборотни ўз ичига олган маълумотлар базасига эга бўлиш талаб этилади: ахборотни намойиш қилиш учун аппарат (монитор, принтер, плоттер ва бошқалар), инсоннинг визуал тизими; инсон миясида мавжуд тасвирни қайта ишлаш имконияти (1-расм).

4-расм. Харитада туристик обектларни картографик визуаллаштириш йўллари
Туристик картография ёрдамида маълумотларни визуал намойиш этиш векторли ва растерли картографик моделларга асосланган. Тасвирлар, одатда рақамлар ва матнлардан кўра кўпроқ маълумотга эга ва уларда мавҳумлик даражаси нисбатан камроқ. Айнан шунинг учун, географик маълумотларни хариталаш жараёни, визуал кузатиш ва таҳлил қилиш учун ахборотни яхшироқ тақдим этиш имконини беради. Картографик режим ёрдамида ҳар қандай маълумотни таҳлил қилиш мумкин. Бундан ташқари, масштаб ва проекцияларни, ранглар ва бошқа хусусиятларни ўзгартириш имконияти мавжуд.



Download 10,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish