Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 10,17 Mb.
bet54/54
Sana23.02.2022
Hajmi10,17 Mb.
#151858
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Туризмда геоахборот тизими

ФИДEЛИО ФО тизими қуйидаги асосий модуллардан таркиб топади: бронлаш модули, порте модули, кассир модули, бухгалтер модули.
Бронлаш модули мижозларни бронлашни расмийлаштириш учун мўлжалланган. Мазкур модул қуйидаги оператсияларни бажариш имкониятини беради:
- мижоз учун брон юритиш;
- группавий брон юритиш;
- бронни бекор қилиш;
- бронга тузатиш киритиш;
- бронни кутувчилар рўйхатига ўтказиш;
- илгари бажарилган бронлаш бўйича конкрет номерларни тайинлаш;
- бронлашга тасдиқномани чоп этиш;
- бронлаш учун депозитни қабул қилиш.
Порте модули бронга эга бўлган мижозларни меҳмонхонага жойлаштириш учун мўлжалланган. Бу модул вазифалари жиҳатидан бронлаш модулига ўхшаб кетади. У қуйидаги оператсияларни бажариш имкониятини беради:
- бронни излаш;
- номерларни тайинлаш ва жойлаштириш;
- бронни ўзгартириш;
- бронлашни бекор қилиш;
- тасдиқномаларни чоп этиш;
- бошқа мижоз билан бир номерга жойлаштириш;
- келаётган ёки келган меҳмонлар учун хабарларни қабул қилиш;
- бронлаш учун депозитни қабул қилиш;
- бронни кутувчилар рўйхатига ўтказиш;
- кутувчилар рўйхатидан бронни чиқариш;
- меҳмонхонанинг хизмат ҳисоб-китоб варақларини юритиш.
Кассир модули ФИДEЛИО ФО тизимининг энг мураккаб модули ҳисобланади. Мазкур модулда ишлайдиган фойдаланувчи қуйидаги асосий функцияларни бажариши мумкин:
- мижозларнинг ҳисоб-китоб варақлари билан жорий иш олиб бориш;
- оралиқ ҳисоб-китоб варақларини тақдим этиш;
- мижозни бошқа номерга кўчириб киритиш;
- рўйхатдан ўчириш;
- бош кассани юритиш;
- айирбошлаш шохобчаси операцияларини юритиш;
- бронлаш учун депозитни қабул қилиш;
- кассирлар учун ҳисоботларни чоп этиш;
- мижоз бронини тузатиш;
- тўловларни қабул қилиш;
- ёзилган суммаларни бир ҳисоб-китоб варағидан бошқа ҳисоб-китоб варағига ўтказиш;
- ёзилган суммаларни ажратиш ва бирлаштириш;
- мижозларнинг ҳисоб-китоб варақларига суммаларни қўлда киритиб қўйиш.
ФИДEЛИО ФО тизимида меҳмонхонанинг операцион куни тунги аудит ўтказиш йўли билан ёпилади. Мазкур аудит одатда эрталаб соат олтида ўтказилади. Тунги аудит ўтказиш бир нечта мақсадларни кўзлайди:
- дастурий санани кўчириш;
- фойдаланувчининг тизимдаги ҳаракатларини таҳлил қилиш;
- айрим операцияларнинг тугалланмаганлигига ишора;
- меҳмонхонанинг бир кунлик иши ҳақидаги ҳисоботларни раҳбарият ва бухгалтерияга топшириш учун чоп этиш;
- номер қийматини меҳмонларнинг ҳисоб-китоб варағларига ўз - ўзидан киритиш;
- бир кунлик маълумотлар ва статистикани сақлаш;
- тизим амалларини бажариш.
Тунги аудитни ўтказиш ўтган кун учун барча операциялар тугалланганидан кейингина амалга оширилиши мумкин, уни ўтказиш вақти айни шу ҳол билан белгиланади. ФИДEЛИО ФО тизими турли-туман ҳисоботлар ва прогнозлар тузиш имкониятини беради. Бу ҳисоботлар ва прогнозлар меҳмонхонанинг бўлғуси фаолиятини режалаштириш учун зарур. Прогнозлаштириш меҳмонхона бронлаш хизматининг муҳим функцияси ҳисобланади, чунки прогнозни тўғри тузиш меҳмонхонанинг қолган хизматлари ишини тўғри мувофиқлаштириш имкониятини беради. Меҳмонхонанинг барча хизматлари бир-бири билан яқин алоқада иш олиб боради. Шу туфайли ҳам меҳмонхона номерларининг юкланиш даражаси кўпайиши ёки камайиши барча хизматлар иш графигининг ўзгаришига олиб келади. Прогнозлар асосида хўжалик хизмати, ресторан хизмати ва бошқалар ходимларнинг иш жадвалини тузадилар, шунингдек ресторанда тахмин қилинаётган юкланиш даражасига мувофиқ истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми прогнозлаштирилади.



1И.С. Тухлиев., Е.Я. Голышева ААКловарь современных терминов применяемых в сфере туризма. Самаркандский институт экономики исервиса.-Ташкент. 2016,-215 с.

2 Самарқанд вилоят табиатни муҳофаза қилиш қумитасининг 2016й. маълумотлари асосида ҳисобланди.

3 Самарқанд вилоят паспорти 2016 й. маълумотлари асосида ҳисобланди.

4Лавров А.М.,СурнинБ.К. Реформирование экономики: региональные аспекты.- 4.2.-Региональный маркетинг и тенденции его развития.- Кемерово: «КУЗБАССВУЗИЗДАТ», 2006.-С. 138.



5 туроператорлар, туристик агентлар ва меҳмонхона хизматларини ўз ичига олади.

6Магнит дискларнинг бугунги кунда 3,5” ва 5,25 ўлчамдаги эгилувчан турлари амалда қўлланилмайди, асосоан флеш диск ва оптик дисклардан иборат

7 Booking.com сайти кўрсаткичларидан.


Download 10,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish