61
2. Assibai‟, Mustapha.
Al-Istishraqwa Al -Mustashriqun: Ma Lahum Wa
A’leihum (Orientalism and Orientalists: their Pros and their Cons).Beirut,
Damascus: Al-Maktab Al-Islami. 2nd ed. 1979. Print.
3.Taj,
Mohammed
Kaddour.
Al-Istishraq:
Mahiyatuhu,
FalsafatuhuWaManahijuhu (Orientalism: Its Meaning, Its Philosophy and Its
Methods), Maktabat Al-Mujtama‟ Al-ArabiLinnashriWaAttawzi‟, 1st Ed., 2014.
Print.
ИСПАН ТИЛИДАГИ АРАБИЗМЛАРНИНГ СЕМАНТИК ВА
ЭТИМОЛОГИК ТАДҚИҚИ
Бурхонов У. Ф (СамДЧТИ)
Ўзбекистон XXI асрда жаҳонга юз тутиб, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан
ривожланиб, дунё саҳнасида ўз ўрнига эга бўлишига биз филологларнинг ҳам
ҳиссамиз каттадир. Дунёнинг илм-фан, иқтисод, санъат ва маданият ҳамда
техникавий жиҳатдан юқори поғоналарни эгаллаган мамлакатларида
тўпланган билимларни чуқур ўрганиш ва уларни таржима қилиб,
илмга
чанқоқ ёшларимизга, элимизга етказиш даркор. Мустақиллигимизнинг 27
йиллиги давомида барча соҳаларда, шу жумладан филология соҳасида ҳам
кўпгина ютуқларни қўлга киритган бўлсакда, бу йўлда изчиллик билан давом
этишимиз лозим. Ҳозирги глобаллашув замонида чет тилларини мукаммал
биладиган барча соҳа вакилларини етиштириш давр тақозоси ва замон
талабидир.
Испан тили дунёнинг 20 дан ортиқ давлатда расмий ва давлат тили
ҳисобланиб, бу тилда тадқиқот олиб бориш турли қитъаларда
жойлашган
бутун испанзабон халқларнинг маданияти билан танишишга ёрдам беради ва
бу
илмий
изланиш
натижалари
таржимашунослик,
филология,
маданиятшунослик, жаҳон тарихи каби фанлар учун испан маданияти ва
тили билан танишишга манба сифатида хизмат қилади.
Ҳар бир тилда сўзларнинг келиб чиқиши, асл шакли мавжуд бўлиб,
фанда ушбу масалалар бўйича ва сўзларнинг маъносини аниқлаш бўйича
изланишлар олиб борадиган соҳа этимология дейилади. Этимология –
тилшунослик фанининг муҳим ва мураккаб соҳаси. Этимология
(etimologiya)сўзи юнонча – этймон (
etymon) ва логос (
logos) сўзларидан
таркиб топган бўлиб, этймон (
etymon) сўзи “чин, асл моҳият” маъносини,
логос (
logos) эса “таълим” маъносини англатади. Тилшунослик бўлими
ҳисобланган этимологиянинг асосий
вазифаси шундан иборатки, қадимий
манбаларни ҳамда тил луғат таркибининг шаклланиш жараёнини ва унинг
дастлабки, қадимий ҳолатини тиклашдан иборат. Тил тарихини ўрганишда бу
соҳа муҳум аҳамият касб этади.
Тилшуносликнинг мураккаб қисми бўлган этимология дунё олимлари ва
юртимиз олимлари томонидан ўрганилган ва ўрганилмоқда. Жумладан, F.
Сorriente (1991,1992, 1996a, 1996b,1999), F. Maillo (1991), Menendez Pidal
(1956,1957,1973), Ш.Раҳматуллаев (1999,2000,2003), Э.В. Севортян (1978),
62
Asín Palacios (1940), Corominas, Joan (1991), А.А. Вержбовский (1969), С.И.
Ольгович (1984), Ҳ. Қудратуллаев (2001), Ф. Абдуллаев (1967), А.
Абдраҳманов (1975), А.К. Матвеев (1967), Ю.В. Откупщиков (1984) каби
қатор олимлар илмий тадқиқотларида этимология ва
арабизмларга турлича
ёндашганлар. Улар ўз илмий ишларида тил тарихи, этимологик грамматика,
сўзларнин семантик ва морфологик таҳлили, шунингдек, арабизмларнинг
аҳамияти борасида муайян тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Бугунги кунгача этимология тўғрисида илмий ишларда қисман тўхталиб
ўтилган бўлса-да, арабизмлар фундаментал тадқиқот сифатида чуқур
ўрганиш долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда.
Маълумки, араб тили ўз таъсирини испан тили ва Ибериа ярим
оролидаги бошқа роман тилларига милодий 711-йилдан бошлаб, XVII асрга
қадар ўтказиб келган. Араб маданиятининг маҳаллий халқлар
маданиятига
чуқур кириб бориши натижасида, у ерда араб тили муҳум аҳамият касб етди,
шу боисдан ҳам испан тили этимологиясида арабизмлар муҳим роль
ўйнайди. Шунингдек, ўзбек тили этимологиясида ҳам арабизмлар
аҳамиятлидир, чунки араб тили ўзбек тилига ҳам жуда кучли таъсир
ўтказган. Мамлакатимизда испан тилшунослиги етарлича тадқиқ этилмаган,
шунингдек, арабизмлар испан ва ўзбек тили этимологиясида бу
икки тилни
қиёслаб тадқиқ қилинмаган.
Тарихан маълумки, давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар
шаклланиши ва унинг негизида турли хил ҳамкорликни ўрнатишда, ҳамкор
мамлакат тилини, тарихини, маданияти ва урф-одатларини билиш муҳим
аҳамият касб этади ва бу яқин алоқаларни ўрнатишда ўз таъсирини
кўрсатади. Испан тилини билиш ҳам бизга испан халқи, унинг маданияти ва
тарихи билан яқиндан танишиш имконин беради. Испан ва ўзбек халқлари
ўртасида тарихий боғлиқлик мавжуд бўлиб, бу кастил қироли Генрих III нинг
элчиси Руи Гонсалез де Клавихонинг
буюк саркарда Амир Темур
бобомизнинг сарҳадлари пойтахти бўлмиш Самарқандга келишидан олдин,
яъни VII – VIII асрларда араб халифаликларининг ислом динини дунёга
ёйиш учун Ўрта Осиё ва Европа бўйлаб юришларига бориб тақалади.
Араблар ушбу юришлар орқали нафақат ислом динини тарғиб қилиш билан
бир қаторда араб тилини ҳам ўргата бошлашган ва натижада маҳаллий аҳоли
сўзлашадиган тилга арабча сўзларнинг кириб келиш жараёни бошланган, бу
ўз навбатида “арабизм” терминини шаклланишига олиб келган. Ўзбек
тилидаги арабизмлар ўрганилиб тадқиқ этилган бироқ, испан тилидаги
арабизмлар ўзбек тилидаги арабизмлар билан чоғиштирма-қиёсий жиҳатдан
тадқиқ этилмаган. Ушбу терминологияни фундаментал тадқиқ этиш ва чуқур
ўрганиш икки мамалакат ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга бир
кичик манба бўлиб ҳизмат қилиши мумкин. Зеро, бугунги кунда юртимизда
чет давлатлар билан ҳар жабҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини
шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.