Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


 Аниқ социологик тадқиқотларда асосий танлов турлари



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

2. Аниқ социологик тадқиқотларда асосий танлов турлари 
Мутлақ тасодифий танлов. Танловнинг ушбу тури умумий 
мажмуанинг исталган элементига танланиш учун тенг имкониятлар 
яратилишини кўзда тутади. Бунинг учун умумий рўйхат (фамилия, 
алфавит, рақам бўйича) тузилади. Сўнг муайян ижтимоий ёки ижтимоий-
демографик белги бўйича рўйхатга кирувчи элементларни гуруҳлаб, 
умумий мажмуанинг турли структураларига эга бўламиз, масалан жинс, 
ёш, маълумот бўйича. 
Мутлақ тасодифий танловни ташкил этишнинг икки асосий усули 
мавжуд: тадқиқот бирлигини танлашнинг тасодифий қайтарилувчи ва 


191 
қайтарилмайдиган усули. Улар қуръа қутиси (лотарея) моделига 
асосланган бўлиб, қуйидагича амалга оширилади: ягона рўйхатда умумий 
мажмуанинг ҳар бир элементига ҳосилавий рақам тамойили бўйича тартиб 
рақами берилади ва ҳар бир рақам “чипта”га ёзилади, улар қутида обдан 
аралаштирилгач, танлов мажмуасига қанча миқдорда кузатув бирлиги 
лозим бўлса, шунча дона чипта ажратиб олинади. Бунда танлаб олинган 
чипталардаги рақамлар сўров ўтказилиши лозим бўлган респондентни 
кўрсатади. 
Мутлақ тасодифий танлов социологик тадқиқотларда жуда кам 
қўлланилади, чунки умумий мажмуанинг ҳажми жуда катта. 
Механик танлов. қўллаш осонлиги туфайли танловнинг бу 
усулидан кенг фойдаланилади. Механик танловнинг моҳияти қуйидагича: 
танлов мажмуаси қанча элементдан ташкил топиши керак бўлса, умумий 
мажмуа шунча гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан биттадан кузатув 
бирлиги танлаб олинади. Умумий мажмуадан респондентни ажратиб 
олишда кузатув бирлигининг умумий рўйхатидан фойдаланилади. Бундай 
рўйхатлар сифатида алфавитли рўйхат, сайловчилар рўйхати, тасодифий 
рақамлар жадвали ёрдамида рақамланган рўйхатларни келтириш мумкин. 
Сўнг танлов процедураси амалга оширилади. Бунинг учун кузатув 
бирлиги орасидаги масофани ифодаловчи ҳисоб қадами қуйидаги тенглик 
орқали аниқланади: 
n
N
R


Бунда: N - умумий мажмуа ҳажми; n - танлов мажмуаси ҳажми. 
Типик танлов. Типик танлов тамойили қуйидагича: умумий 
мажмуа айрим белгилар бўйича типик гуруҳларга бўлинади ва тадқиқот 
кузатув бирлиги ҳар бир гуруҳдан алоҳида танлаб олинади. 
Типик танловда асосий вазифа умумий мажмуани типик гуруҳларга, 
масалан, маълумот, ёш, меҳнат стажи ва ҳоказо ажратиладиган ижтимоий-
демографик тавсифларни тўғри танлаб олишдан иборат. Тоифалаш асоси 
сифатида умумий мажмуани кўпроқ вариациялайдиган белгини танлаш 
мақсадга мувофиқ. Бу ҳолда тоифалаш орқали нисбатан турдош гуруҳлар 
олинади ва шу тариқа танловнинг аниқлиги ошади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish