Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

Биринчи шарт – фуқаро меҳнатга қобилиятли бўлиши ва амалдаги 
қонун ҳужжатларига биноан пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлмаслиги 
керак. Ҳуқуқий жиҳатдан меҳнат қилиш қобилиятининг қуйи даражаси 
(фуқаронинг жинсидан қатъи назар) «Меҳнат кодекси»нинг 77-моддасига 
мувофиқ 16 ёш деб белгиланган. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, «Меҳнат кодекси»нинг ушбу
моддасига мувофиқ тегишли шартларга риоя этилган ҳолда 15 ёки 14 ёшга 
тўлган ёшларни ҳам ишга қабул қилишга йўл қўйилсада, «Аҳолини иш 


52 
билан таъминлаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ улар ишсиз шахс деб 
эътироф этилишлари мумкин эмас. 
Икинчи шарт – фуқаро ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга 
бўлмаслиги лозим. қонун ҳужжатларига мувофиқ иш билан банд бўлган 
шахслар тоифасига мулкчилик шаклларидан қатъи назар ҳар қандай 
корхоналарда, шу жумладан, республикамиз ҳудудида ва хориждаги 
халқаро ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётганлар: 
бетоблиги, меҳнат таътилида, касбга қайта тайёрлашда, малака оширишда 
эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан
шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойи сақланиб 
турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар: 
ўзини иш билан мустақил таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан, 
юридик шахс ташкил қилмаган ҳoлдa тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг аъзолари, фермерлар ва 
бошқалар (мазкур қонуннинг 2-моддасига ва унга берилган шарҳларга 
қаранг) киради. 
Учинчи шарт — фуқаро ишлашга тайёр бўлиши лозим. Фуқаронинг 
ишлашга тайёр эканлигини унинг маҳаллий меҳнат органига иш қидириб 
расмий мурожаат қилиши, белгиланган муддатларда меҳнат органида 
қайтадан рўйхатдан ўтиб туриши ва меҳнат органлари томонидан таклиф 
қилинган мақбул ишни қабул қилиш ҳолатлари тасдиқлайди. 
Ҳомиладор аёллар, агарда уларнинг ҳомиладордик даври йигирма 
саккиз ҳафтадан ошмаган бўлса, улар меҳнатга қобилиятли деб 
ҳисобланадилар ва ҳомиладорликнинг бу даврида улар ишсиз шахс деб 
эътироф этилишлари керак. 
Тўртинчи шарт — фуқаро барча тегишли ҳужжатларни тақдим 
қилган ҳолда маҳаллий меҳнат органида иш қидирувчи шахс сифатида 
рўйхатдан ўтиши лозим (мазкур модда шарҳларининг 3-параграфига 
қаранг). 
Зарур ҳужжатларни тақдим этмаган фуқаро меҳнат органига 
маслаҳат сўраб мурожат этган деб ҳисобланади. 
Ишсизликни яқиндан ўрганиш, иқтисодий табиатни билиш учун 
унинг синфлашувини билиш мақсадга мувофиқдир. Келиб чиқиш 
мазмунига кўра, ишсизликни қуйидаги асосий турларга ажратиш мумкин: 

табиий ишсизлик; 

мажбурий ишсизлик. 
Табиий ишсизлик дейилганда ишчи кучи ҳаракати ва унинг маълум 
бир жамият аъзоси сифатидаги меҳнат ҳулқига алоқадор бўлган иш билан 
банд бўлмаганлик ҳолатига айтилади. Аниқроқ қилиб айтиладиган бўлса, 
табиий ишсизлик гуруҳларига кирувчи ишчи кучи унинг эгаси – 
фуқаронинг истак-хоҳишларига муайян маънода боғлиқ ҳолда ишсизлик 
ҳолатида бўлишига табиий ишсизлик дейилади. 


53 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish