Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

Кутиладиган натижа: Дарсда ҳаммани фаоллаштириш, ҳар бир 
талабада ўз фикрини ифода эта олишга эришиш. Бу технологияни қўллаш 
орқали дарс мақсади ва мазмунига бакалаврларнинг ўзлари тезроқ етиб 
келадилар ва келгуси фаолиятларида нималарга эътибор бериш 
лозимлигини ўзлари англайдилар. 
1. Аҳолининг иш билан таъминлашнинг ижтимоий-иқтисодий 
моҳияти ва унинг турлари 
Аҳоли иш билан бандлигининг ижтимоий-демографик муаммолари 
ҳар доим долзарб, аниқ ва равшан бўлгани учун улар мукаммал ўрганишга 
арзийди. 
Президентимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни 
ривожланишига алоҳида урғу бериб, “... кичик бизнес ва тадбиркорлик 
яхши йўлга қўйилса, айниқса, қишлоқ хўжалигида бўшаган ишчи 
кучларини иш билан таъминлаш маҳаллий хом-ашё, деҳқончилик ва 
қурилиш ресурсларини қайта ишлашни такомиллаштириш ички истеъмол 
бозорини халқ истеъмол моллари ҳамда хизматлар билан таъминлаш каби 
долзарб муаммоларни бартараф этиш мумкин. Шундай қилайликки, 
иқтисодиётимиз тизимида аҳоли бандлигини таъминлашда кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик етакчи кучга айлансин” – дея бежиз 
таъкидланмаган
1

Замонавий статистик маълумотлар ва социологик тадқиқотлар шуни 
кўрсатадики, аёлларнинг иш билан бандлиги муаммоси фақат бизнинг 
республикмиз эмас, балки тенг ҳуқуқли бошқа мамлакатларда ҳам қонун 
1
Каримов И.А. «Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз» Т.7-том 415-бет. «Халқ сўзи» газетаси 
2005 йил 28-29 январ. 


46 
ва Конституция билан ҳимоя қилинади. Лекин дискриминация расмий 
ташкилотларнинг қарори ва назоратига қарамасдан сақланади. Масалан, 
давлат идоралари ва профсоюзлар даражасида меҳнат муносабатлари 
бўйича реабилитация қарор қабул қилинганда тармоқ, ҳудуд иш 
берувчилари бу қарорни бажармасликка келишиб олади, яъни ўз 
қарорларини ифодалайди ва ҳимоя қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 1995 йил 2 
мартда чиқарилган Фармони, 17 март 1999 йилдаги Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг «Аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни 
кучайтиришни қўшимча меъёрлари ҳақида»ги Фармони, Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин-
қизлар қўмитасини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги Фармони
1
ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури 
тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 
шундан далолат беради
2

Кўпчиликнинг ўз фикри бўлгани учун, бунга ҳамма ҳар хил 
ёндашади. Баъзида бандликдаги жинслараро тенгсизлик тасодифий 
ҳисобланади ва унча аҳамиятга эга бўлмай қолади. 
Социологик далил сифатида аёллар ишсизлиги баъзи бир хусусий 
ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради: 
- алкоголизм, наркомания, булар натижасида эса наслсизлик ва 
фарзандсизлик; 
- жамиятни орқага судровчи иллат – фоҳишабозлик. 
Меҳнат муносабатларида аёллар дискриминацияси далиллари, 
уларнинг ижтимоий аҳволига таъсир этиши, ҳатто жинслараро ижтимоий 
низоларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. 
Аёлларнинг 
ўзлари 
иш 
билан 
бандликнинг 
жинслараро 
муаммоларига қандай қарайди? Бу савол кўп мамлакатларда етарли 
даражада ўрганилган. 
Баъзи бир тадқиқот натижаларига кўра аёлларнинг аксарият қисми, 
айниқса, маълум бир маълумотга эга бўлганлари, уйда ўтириб, уй бекаси 
вазифасини бажариб, ҳеч қаерда ишламасликка қарши. Шунингдек, аёллар 
орасида тўлиқсиз иш куни ва ҳафтаси, эгилувчан иш графиги бор ишларда 
ишлаш хоҳловчилари ҳам кам эмас. Сўров натижаларига қараганда, аёллар 
бандлиги муаммоси болаларнинг мактабгача тарбия муассасаларини 
муаммолари билан ҳам боғлиқ. Турмуш тарзи сифати муаммосига ҳам 
алоҳида эътибор берилган. Агарда турмуш тарзи яхшироқ бўлса, 
аёлларнинг ишга муносабати ва уларни ишга қизиқтириш осонроқ бўлар ва 
ўз самарасини берар эди. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасини 
қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, «Халқ сўзи» газетаси, 
2004 йил 26 май. 
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, «Халқ сўзи» газетаси, 2004 йил 30 июнь. 


47 
Сўров натижалари шуни кўрсатадики, аксарият эркаклар аёлларни 
иш билан банд бўлишини қўллаб-қувватлайдилар ва уларни маълум бир 
жойда ишлашларини хоҳлайдилар. Чет эл тадқиқотлари эса бошқача 
натижаларни кўрсатади: бу ерда аксинчса, аёлларнинг ишлашига салбий 
муносабат билдирган эркакларнинг фоизи юқори. 
Тадқиқотчилар аёлларнинг ишлашида ўзига хос бўлган қуйидаги 
даъватларига катта аҳамият берган: 
а) шахсий маблағга эга бўлиб, эридан иқтисодий қарам бўлмаслик 
учун; 
б) жамият билан ҳар доим алоқада бўлиб туриш учун; 
в) ўзларинниг амалий ва касбий иззат нафсониятларини ишга тадбиқ 
этиш учун; 
г) оилада бир кишининг иш ҳақи нормал турмуш фаолияти 
юргизишга етмаслигини таъкидлаб, шунинг учун ишлашга мажбур 
эканликлари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31-
январда 42-сонли қарорига мувофиқ «Меҳнат ресурслари балансини тузиш 
ва ишга жойлашишга муҳтож шахсларни аниқлаш» бўйича услубият 
яратилди. 
Аҳолини ҳисобга олишнинг амалий эҳтиёжи иш билан 
таъминлашнинг турларини ажратиб кўрсатиш зарурлигини назарда 
тутади. Масалан, тўлиқ, оқилона ва эркин танланган иш билан таъминлаш 
бўлади. 
Тўлиқ иш билан таъминлаш – бу, касбга оид меҳнат билан 
таъминланиш бўлиб, у шахсга даромад келтиради ва ўзи ҳамда оиласининг 
муносиб турмуш кечиришига шароит яратади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish