Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

 
3. Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш 
 
«Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш» ва «мамлакатнинг меҳнат 
потенциали» тушунчалари бир-бири билан ўзаро боғлиқдир. 
Биз бу ерда фойдаланиш деганда иқтисодиётнинг ресурсларидан 
бири бўлган меҳнат ресурсларини таърифловчи икки йўналишни 
тушунамиз. Бу, биринчидан, меҳнат ресурсларининг тақсимланиши ва 


39 
иккинчидан, уларнинг меҳнатидан ҳалқ хўжалигида фойдаланиш 
самарадорлигидир. 
Меҳнат ресурсларини тақсимлаш деганда pесурсларнинг халқ 
хўжалигида ишлайдиган қисмлари ва ишламайдиган қисмлари 
тушинилади. Ўз навбатида, ишламайдиган қисм меҳнат қилиш 
қобилиятига эга бўлган ёшдаги ўқувчилapгa ва шахсий ёрдамчи хўжалик 
билан шуғулланувчиларга, ҳарбий кучлар сафида хизмат қилаётганларга, 
ишсизларга, шунингдек, ҳеч ерда ишламайдиганларга, ўқимайдиганларга 
ва иш қидирмайдиганларга бўлинади. 
Меҳнат билан бандлик турлари бўйича меҳнат реурсларининг 
тақсимланишини фақат фуқоро аҳоли (яъни бунга ҳарбий хизматчилар 
кирмайди) бўйича кузатиш мумкин. 
Ишлайдиган аҳоли (меҳнат билан банд аҳоли), ўз навбатида, айрим 
тармоқлар, касб гуруҳлари бўйича тақсимланиши, шу жумладан, ақлий ва 
жисмоний меҳнат бўйича, меҳнат режими бўйича (тўлиқ йиллик бандлик, 
тўлиқ бўлмаган иш куни ва ҳафтаси ва ҳоказо), ниҳоят ижтимоий-
иқтисодий соҳалар бўйича қарaб чиқилади. 
Халқаро жиҳатлардан бири меҳнат билан бандларни «иқтисодий 
фаолият турлари бўйича» тақсимлашдир. Бу жиҳатнинг мазмуни 
иқтисодий фаолият турлари классификатори, маҳсулот ва хизматлар 
классификатори, деб белгиланган. Унга халқаро стандарт тармоқ 
таснифлаши ва халқаро асосий маҳсулотлар классификатори киради. Улap 
БМТнинг статистика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган. 
Меҳнат ресурсларининг тузилишига ёш нуқтаи назардан мурожаат 
қилиш, айниқса, муҳимдир. У, айниқса, бозор шароитида кўпроқ аҳамиятга 
эга. Амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар муваффақияти 
ёшларнинг сонига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ёшлар янги иқтисодий «руҳ»ни 
ўзлари ва мамлакат фойдаси учун муваффақиятлироқ ўзлаштириб 
оладилар. 
Меҳнат ресурсларини тақсимлашга боғлиқ равишда инсон 
ресурсларининг имкониятлари ривожланиш омиллари сифатида катта ёки 
кичик бўлиши мумкин. Масалага ана шу тарзда ёндашиш жамиятнинг 
меҳнат потенциалини, ҳудудни, корхоналарни ўрганиш ва аниқлаш 
имконини беради. Меҳнат потенциалини сифат ўлчовидаги меҳнат 
ресурслари сифатида таърифлаш мумкин. 
Юқорида айтилганлардан шу нарса аниқки, «меҳнат потенциали» 
тушунчаси меҳнат ресурслари ва иқтисодиётнинг ўзаро таъсирини 
ўрганишга ёрдам берадиган алоҳида омилдир. 
Биз яна «меҳнат самарадорлиги» деган таърифни ҳам аниқлаб 
олишимиз керак. У меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичларидан 
биридир. Ҳар қандай фаолият туридаги самарадорлик пировард натижада 
вақт билан ўлчанади, вақт маҳсулот бирлигини ёки хизматлар бирлигини 
ишлаб чиқаришга сарфланади. Бунда маҳсулот ва хизматлар сифатига 


40 
қўйиладиган талабларга катта эътибор берилади. Шу нуқтаи назардан 
меҳнатни татбиқ этиш самарадорлиги – юқори сифатли пировард натижага 
меҳнат сарфини камайтиришдир. 
Меҳнат ресурсларини тақсимлаш турларидан бири мамлакат ҳудуди 
бўйича тақсимлаш бўлиб, у ҳам муайян фойдали ахборотга эга. Республика 
ҳудуди иқтисодий ривожланиш даражаси кишиларнинг фаровонлиги ва 
демографик ривожланиши билан фарқ қилади. Меҳнат ресурсларини 
шакллантиришнинг минтақавий хусусиятлари, аввало, демографик ва 
ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсири билан боғлиқдир. Демографик 
омилларга аҳолининг такрор ишлаб чиқарилишидаги жадаллик киради. У 
ҳал қилувчи даражада туғилиш даражаси билан боғлиқ. Бy даража 
қанчалик юқори бўлса, меҳнатга қобилиятли ёшдаги аҳоли, демак, меҳнат 
ресурслари шунчалик тез ўсади. 
Ижтимоий-иқтисодий 
омиллардан 
меҳнат 
ресурсларини 
шакллантириш учун анча аҳамиятлиси минтақадаги ишлаб чиқариш ва 
иқтисодий 
коньюнктура 
тузилмасининг 
хусусиятлари 
(меҳнат 
унумдорлигининг ўсиши)ни айтиб ўтиш мумкин. Бу ҳол ишловчи 
ўсмирлар ва ишловчи пенсионерлар сонига таъсир қилади. Иш 
ўринларининг, айниқса, ўсмирлар ва катта ёшдаги ишловчилар меҳнатидан 
фойдаланишга мос келадиган иш ўринларининг мавжудлиги ишлаб 
чиқариш тузилмаси билан боғлиқ. 
Иқтисодий коньюнктура иш кучига бўлган талабни ошириш ёки 
камайтириши мумкин. Бу билан меҳнат соҳаси кенгаяди ёки тораяди, 
тегишли равишда қараб чиқилаётган меҳнат ресурсларининг ишлаши учун 
имкониятлар кўпроқ ёки озроқ бўлади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish