6-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
27. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шу жумладан, суд тартибида ҳал этилади.
28. Жамғарма тугатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги 433-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июндаги 391-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
8 бандда:
биринчи хатбошига «тасарруфида қолдириладиган» сўзларидан кейин «шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10 фоизи» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошига «Савдо-саноат палатасига» сўзларидан кейин «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари қўшилсин;
тўртинчи хатбошига «маҳаллий бюджетларига» сўзларидан кейин «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига» сўзлари қўшилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/433/1335-сон; 15.05.2019 й., 09/19/404/3135-сон, 10.09.2019 й., 09/19/751/3720-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Челак томорқа хизмати» МЧЖнинг асосий фаолият йўналишлари.
Мен ўзимнинг битирув олди амалиётимни 2020 йилнинг 23 мартидан то 02 майигача Самарқанд вилояти Паяриқ туманида жойлашган «Челак томорқа хизмати» МЧЖда онлине ўтадим. «Челак томорқа хизмати» МЧЖ асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатувчи корхона ҳисобланади. Амалиётда мен битирув олди амалиёт дастури бўйича онлине қуйидаги ишларни бажардим:
«Челак томорқа хизмати» МЧЖнинг фаолият йўналишлари, ташкилий мақоми, тарихий фаолияти, “Устав”и, таъсисчиларини ўрганиш.
Корхонанинг асосий фаолият натижалари, яъни хизмат кўрсатиш кўрсаткичлари, таъминотчилари, маҳсулотлари манбалари, улардан ҳаридни амалга ошириш жараёнини таҳлил қилиш.
Корхонанинг маркетинг фаолиятини ўрганиш: товар сиёсати: таклиф этилаётган хизматлари, нарх белгилаш жараёни, асосий мижозлари, воситачилари, реклама, сотишни рағбатлантириш тадбирларини ўрганиш.
Корхонанинг ички ва ташқи муҳитини ўрганиш, SWOT таҳлилини амалга ошириш.
Сервис кўрсатиш сифати, персонални мижозлар билан ишлаш тартиби, сервис турларини таҳлил қилиш, маркетинг тадқиқотлар олиб бориш.
Амалиёт даврининг дастлабки кунлари «Челак томорқа хизмати» МЧЖнинг умумий фаолият йўналиши, фаолият кўлами, асосий хизмат кўрсатиш қуввати, мижозларга таклиф этиладиган хизматларини онлине ўргандим.
Do'stlaringiz bilan baham: |