5.3.Туризмда анимация.
Туристларга хизмат кўрсатиш менежментининг долзарб
йўналишларидан бири анимация, яъни, хизмат кўрсатиш
дастурлари, туристлар дам олиши ва ҳордиқ чиқаришини
жонлантиришдир. Бу ҳодиса туризмда интерер ҳашаматлилиги ва
сервиси бўйича тенг бўлган курортлар рақобати натижасида юзага
келган. «Хизмат кўрсатишни анимациялаштириш» формуласи
топилган.
Анимация - бу бўш вақтни ўтказишнинг махсус дастурларини
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятдир.
Бунга туристлар ва экскурсантларни «тирилган» тарихий
персонажлар кутиб оладиган анимацион шоу-музейлар ёки кечаси
59
меҳмонхонада туристлар иштирокида шоулар ташкил қилишлар
киради.
Анимацион дастурлар спорт ўйинлари ва мусобақаларини,
рақс кечаларини, карнавал, уйин, маънавий қизиқишлар соҳасига
кирувчи машғулотларни ўз ичига олади.
Турли хил либосларга асосланган туристик маҳсулотлар - бу
анимацион туризмнинг авангард йўналишларидан яна биттасидир.
Бунга мисол -туристларнинг Америка ранчосида дам олиши билан
бирга ташкил этилган тур бўлиб, унда туристларга кийим, ковбой
нарсалари берилади, отда юриш ва ковбойлик маҳоратлари
ўргатилади.
Венада туристлар бориши мумкин бўлган анъанавий
профессионал баллар: Австрия қуролли кучлари офицерлари бали,
фармацевтлар, овчилар, қандолатчилар, кир ювувчилар баллари
ўтказилади. Бу балларга борувчилар ХIX асрга мослаб тикилган
кийимларни ижарага олишлари мумкин. Бундай турлар
туристларда катта қизиқиш уйғотади. Баллар исталган сарой ёки
қалъаларда ташкил этилиши мумкин.
Спорт ёки этнофолклор, саргузашт ёки хобби турлар
анимацияси сценарийси ва характерига кўра ўзига хос
хусусиятларга эга. Бироқ бу ерда бевосита туристларни
қатнаштириш асосида дастурни жонлантириш умумийдир.
Бошқа йўналиш - бу меҳмонхона ва дам олиш марказларида
туристлар дам олишини бевосита анимациялаштириш.
Аниматорлар (кўп ҳолларда ёшлар) туристлар билан доимий
равишда ишлашади. Уларнинг асосий вазифаси - мижозларни
зериктириб қўймасликдир. Кўпинча, бундай ишчилар алл-
инклусиве типидаги клубларда учрайдилар. Туристлар кундузи
уларни бутик растасида ёки кортда, спорт мусобақалари ёки балиқ
овида кўришлари мумкин, кечаси эса айнан шу ходимлар туристлар
қатнашиши кўзда тутилган қизиқарли шоу ташкил қиладилар.
Аниматорлар, одатда, форма сифатида туристлар узоқдан
кўришлари ва таниб олишлари учун очиқ рангли футболкаларни
танлашади. Футболкада унинг исми ва у биладиган тиллар
давлатлари байроқлари бор карточка бўлади. Улар хушмуомала
бўлишади ва туристлар билан эски танишлардек кўришадилар:
"Қалай, кечаги экскурсия ёқдими? Келинг, биз билан волейбол
ўйнайсиз". Мижозлар юзини эслаб қолиш - уларнинг профессионал
мажбуриятидир.
60
Аниматорлар иши қизиқ ва қувноқ бўлиши билан бирга оғир
ҳамдир. Эрталаб улар аэробик машғулотларини ўтказадилар,
плажда туристларни кўнгил очишларини ташкил қиладилар.
Кундузи туристлар билан экскурсияга ва дўконларга борадилар.
Кечқурун шоу ва бардагилар зерикиб қолмаслигини ҳам
таъминлашлари керак. Кимнидир рақсга таклиф қилиш, ким
биландир шунчаки суҳбатлашиш лозим. Шунинг учун ҳам, одатда,
ёшлар аниматор бўлиб ишга кирадилар.
Тил тўсиғи мавжудлиги бемалол суҳбатлашишга ёрдам
бермайди ва аниматорларга қўйиладиган биринчи талаблардан
бири камида икки хорижий тилни билишдир. Агар ундан кўп бўлса
янаям яхши. Шунда аниматор турли давлатлардан келган туристлар
билан ишлай олади ва жуда керакли мутахассисга айланади.
Аниматорлар ишининг яхши мисоли сифатида "Клуб Мед"
курортлари тизими клубларини келтирса бўлади. "Клуб Мед"га
аниматор бўлиб ишга кирган одамлар ҳақиқатда ҳам билими ва
универсаллиги билан ажралиб туради. Улар нафақат ёш, чаққон
бўлиши, балки камида иккита тилни билиши, ҳамма билан тил
топишиб кета олиши лозим. Бу ерда алоҳида лавозим - ГО -.
француз тилидан олинган Гентилс Органисатеурс сўзининг
қисқартмаси - "ёқимли ташкилотчилар" бўлиши мумкин. ГОнинг
асосий вазифаси - "Клуб Мед"нинг барча шаҳарчалари ажралиб
турадиган эркинлик ва табиийлик муҳитини яратишдан иборат.
Агар барда бирор киши зерикаётган бўлса, албатта, ГОнинг ёнига
ўтказишади ва суҳбатга тортишади. Улар доимо бирор ҳазил ёки
қизиқарии нарсани билишлари мумкин. Мижозларни ҳам бу ерда
ҳурмат билан - ГМ - Гентилс Мемберс сўзининг қисқартмаси -
"клубнинг ёқимли аъзолари" деб аташади. Аниматорлар сабабли
"Клуб Мед"нинг исталган шаҳарчасида дам олиш ҳақиқий байрамга
айланади.
Турларни анимациялаштириш ва ташкил этиш учун
байрамлар нишонланадиган саналар календаридан фойдаланиш
катта аҳамиятга эгадир Туристнинг у ёки бу санага қизиқиши, бу
қизиқишларнинг "жонлантирилган", туристнинг ўзи қатнашадиган
кўринишда ташкил этилиши хизмат кўрсатиш дастурини янада
жонлантиради. Ҳар сафар янги байрамларни ташкил қилиш
қимматга тушиши боис, доимий ҳаракатдаги анимацион
дастурларни сотиш мақсадга мувофиқдир.
61
Шундай қилиб, юқорида айтилганларни умумлаштириб,
туризмда анимация формуласини қуйидаги комплекс кўринишида
қабул
қилиш
мумкин: қизиқишлардан
фойдаланиш,
экспозицияларни жонлантириш, ҳаракатларга туристларни жалб
қилиш, томошаларнинг турли-туманлиги.
Шундан келиб чиқиб, туризм анимацияси услубий асосларини
қуйидагича шакллантириш мумкин:
· операторнинг ҳордиқ чиқариш ва томошалар марказлари,
фестивал ва карнаваллар ташкилотчилари билан ўзаро яқин
муносабатда бўлиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш
дастурига тадбирлар маълумотларини фаол қўшиб бориш;
· содир бўлаётган тадбирнинг психологик қабул қилиниши
ва тематикасини ҳисобга оладиган дам олиш (тадбир)
сценарийсини тузиш;
· йўналишда туристларнинг ҳар хил бўлиш эҳтимоли бор
хизматлар боғлиқлигини кўзда тутган ҳолда ишлаб
чиқилган сценарий асосида тўлиқ хизмат кўрсатиш
комплексини амалга ошириш;
· об-ҳаво ва бошқа сабабларга кўра дастурга ўзгартириш
киритилганда аниматорларнинг туристлар билан ишлаши.
Умуман анимацион туризм фаолияти деганда хордиқ
чиқариш-томоша ва сервис комплексларининг ҳар бир
турист дам олишига ва хизмат кўрсатишга шахсий
ёндашувнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини тушунишимиз
мумкин.
Асосий вазифа туристга қизиқарли бўлиши, ўзини дастур
қатнашчиси сифатида ҳис қилиши, яхши дам олиш учун қулайлик
мавжудлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |