Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

Фаолият турига кўра: 



1. Оммавий бозор туроператорлари. Улар оммавий туризм 
жойларига чартер авиарейслардан фойдаланган ҳолда турпакетлар 
сотадилар. 
2. Махсуслашган туроператорлар - бозорнинг маълум 
сегменти ёки маҳсулотига махсуслашган туроператорлардир. Булар 
ўз навбатида қуйидагилар бўлиши мумкин: 
· махсус қизиқишлар туроператорлари (масалан, спорт-
саргузашт туризми, Африкада сафари уюштириш ва 
бошқалар); 
· махсус бориладиган жойлар туроператорлари (масалан, 
Англия, Франция ва бошқа жойларга сафарлар); 
· маълум мижозлар гуруҳи туроператорлари (ёшлар, оилалар, 
иш одамлари ва бошқалар); 
· махсус жойлаштириш жойлари туроператорлари (дам олиш 
уйлари, турбазалар ва ҳоказо); 
· маълум 
транспорт 
турларидан 
фойдаланадиган 
туроператорлар (теплоход, поезд ва бошқалар). 
Фаолият жойига кўра: 
1.Маҳаллий (ички) туроператорлар. Улар ўзи яшаётган 
мамлакат чегаралари доирасида йўналишлар билан биргаликда 
турпакетлар тузадилар. 
2.Чиқиш 
туроператорлари 
турпакетларни 
хорижий 
давлатларга йўналтирадилар. 
3.Қабул қилувчи туроператорлар. Улар туристлсрлар 
борадиган мамлакатда жойлашган бўлади ва уларга хизмат 
кўрсатишади. 
Бундан ташқари, туроператорларни Инициатив ва Рецептив 
туроператорларга ҳам бўлиш қабул қилинган. 
Инициатив туроператорлар - булар туристларни қабул 
қилувчи (Рецептив) операторлар ёки тўғридан-тўғри туристик 
корхоналар билан шартнома асосида хорижга ёки бошқа 
регионларга жўнатадиган операторлардир. Бу операторларнинг 
фақат ўзгалар 
турларини сотиш 
билан шуғулланадиган 
турагентлардан фарқли томони улар БТТ меъёрлари бўйича камида 
учта хизматлардан (жойлаштириш, туристлар транспортировкаси 
ва юқоридаги иккитасидан бошқа исталган хизмат тури) ташкил 
топадиган турмаҳсулот комплектацияси билан шуғулланишади. 
Классик Инициатив туроператор турли жойлардаги маҳаллий 
туроператорлар хизматларидан фойдаианиб, мураккаб йўналишли 



турларни шакллантиради, саёҳат бошланадиган жойга боришни ва 
у ердан қайтиб келишни таъминлайди. Шу билан биргаликда 
йўналиш ичида транспорт хизмати кўрсатилишини ташкил этади. 
Рецептив туроператорлар - қабул қилиш жойида қабул қилувчи ва 
хизмат етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар 
асосида иш олиб борадиган туроператорлардир. 
Реал туризм тадбиркорлигида, кўпинча, туризм бозори учун 
характерли бўлган вазифаларнинг аралашуви учраб туради. 
Туристик фирма ўзининг баъзи маҳсулотларига нисбатан ҳам 
Рецептив, ҳам Инициатив туроператор, баъзи ҳолларда эса бошқа 
туроператор томонидан шакллантирилган тайёр турларни сотиш 
бўйича турагент сифатида ҳам келиши мумкин. 
"Туризм тўғрисида"ги Қонун бўйича ўз туристик маҳсулотини 
шакллантирадиган ва унга ўз йўлланмасини чиқарадиган туристик 
ташкилотгина туроператор ҳисобланади. Бундай талабларни 
турфирма бажаради. Йўлланма туристлар билан қилинадиган 
битимга 
расмий 
иловадир (хизмат 
кўрсатиш 
жойига 
кўрсатиладиган асосий ҳужжат - ваучердир).
Рецептив туроператор қабул қилиш учун турларни 
шакллантириш билан шуғулланади. Инициатив махсуслашган 
туроператор, қоида бўйича, бир неча пунктларда қабул 
қилишлардан мужассамлаштириб турларни шакллантиради. Бунга 
мисол қилиб ижарага олинган махсуслаштирилган транспортдаги 
транстурлами олиш мумкин. 
Туроператор буюртма ёки инклюзив тур бўлиши мумкин 
бўлган (сотиш чоғида ўзгармайдиган, олдиндан аниқ бўлган 
хизматлар тўплами) дастурлар пакети, турпакет (пекидж-тур) 
тузади. Мос равишда биринчиси хизмат кўрсатиш вариантлари 
билан, иккинчиси - вариантларсиз, хизматлар комплекснинг 
тўплами билан сотилади. Бу қабул қилиш имкониятлари ва 
саёҳатлар йўналишига боғлиқ. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish