Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

шакллантирувчи 
функцияларини 
бажарилиши 
учун 
номутаносибликни юзага келтиради. Бу асосан кам ривожланган 
давлатларда, иқтисодий 
тизимлари 
кам 
самарага 
эга 
мамлакатларда, беқарор банк тизими ҳукм сураётган бир вақтда 
кучли инвестиция имкониятидан маҳрум минтақаларга хос 


12 
хусусиятдир. Бир муҳим нуқтаи-назарни диққат эътибордан 
қочирмаслик зарур, яъни туроператорлар авиякомпаниялар, 
транспорт ташкилотлари, меҳмонхона индустрияси корхоналари, 
экскурсия 
фирмалари, умумий 
овқатланиш 
корхоналари, 
кўнгилочар хизматларни кўрсатувчи ташкилотларни иш билан 
таъминлайди, келиб-кетувчи туристлар ҳисобидан фойда олишга 
имконият яратади. Ҳозирги кунда кўпгина минтақаларни ва ҳатто 
дунё давлатларини туризм соҳасини иқтисодий тизим билан 
чамбарчас боғлиқ равишда иш юритияпти десак муболаға 
бўлмайди албатта. 
Туроператорни интеграцияловчи функцияси бевосита ёки 
билвосита 
мамлакат 
ташқи 
сиёсати, унинг 
йўналиши, 
устиворлигини жаҳон миқиёсида ташқи сиёсатда белгилаяпти десак 
хато қилмаймиз. Нафақат ташқи иқтисодий алоқалар шаклини 
ўзида мужассамлаштириш балки халқаро туризм маданий, 
ижтимоий, илмий алмашувлар воситаси ҳамдирки, ўз навбатида 
бундай ҳолат дипломатик алоқалардан ҳам кучлироқ қувватга 
эгадир. Бир томондан реципиент мамлакат барқарор сайёҳлар 
оқими дегани бу валюта тушуми, иш ўринлари, аҳоли бандлигини 
ўсиши, иқтисодий инфратузилмани ривожланишидан маҳрум 
бўлиб қолишдан ҳеч бир манфаат топмайди. Иккинчи томондан 
донор мамлакат ўз фуқороларини четга чиқишига тўсқинлик 
қилмайди, бу дегани тадбиркорликни барқарор ривожланиши, янги 
иш ўринларини яратиш, барқарор солиқ тўловлари, мамлакат учун 
иқтисодий фаолликни йириклашишидир. Пировардида қарабсизки 
икки мамлакат сайёҳлик айирбошлов фаолиятига қўл урган, икки 
томон ҳам иқтисодий ҳамкорлик ришталарини ҳозир этишганлар.
Юқорида таъкид этилган функцияларидан ташқари яна 
биттаси постиндустриал иқтисодий тизимига оид давлатлар 
тавсифига мансубликни ифода этувчи оператор лоббилик 
функциясидир. Функцияни бундай номланишига кўпроқ сиёсий 
термин изоҳларини иштироки сабаб бўлган. Туроператорлар 
ҳақиқатдан ҳам иқтисодиётни ҳоҳлаган гўшасида фаолият 
юритувчи корхоналарга ўз таъсирини ўтказиш имкониятига эга 
бўлдилар. Ушбу корхоналарни ишлаб чиқариш йўналиши бўйича 
туроператор лоббиси таъминотчи – корхона яъни туристик 
хизматларни таклиф этувчилардир. 
Туроператорларнинг 
қарорлари 
ва 
иродаси 
нафақат 
авиякомпанияларни фаолиятида, балки авияқурувчи концернлар ва 


13 
келажакдаги фрахт хизматини кўрсатувчи кучлар учун ҳам ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга. Аналогик вазиятга автотранспортлар ва 
темир йўл корхоналари фаолияти таалуқлидир. Ҳақиқатни айтиш 
кераккки 
туроператор 
лоббилари 
фақат 
постиндустриал 
иқтисодиётга хос, юқори даромадли турист потенциалини 
мужассамлаштирган, юқори даражадаги рақобатни тақозо этувчи 
тизимга хос ва мосдир. 
Шундай қилиб, туроператор замонавий дунёда кўпгина инфра 
ва суптузилмали туристик индустрия корхоналарига потинциал 
мижозлар таклиф этишда кафолат рамзига айланди, бу ўз навбатида 
уни ҳақиқий куч салоҳиятини қулга киритишга олиб келдики, охир 
оқибатда у функцияланган тобе корхоналаргагина ўз таъсирини 
ўтказиб қолмасдан, бошқа соҳаларда ҳам ўз устиворлик 
томонларини намоён эта бошлади. 
Мамлакат ва минтақаларда туристларнинг тутган ўрни, 
иқтисодий тизимга таъсирини кенг тус ола бошлаганидан 
туооператорлар хусусида дунё давлатлари ўртасида ўзаро риоя 
этиладиган тартиблар ишлаб чиқилган. Биринчи ўринда 
туроперейтингга оид фаолият учун рухсатнома, давлат органини 
аниқлаш рухсатнома ваколатлари талаб этилади. Талаб этиладиган 
рухсатномани (лицензия) давлат қонунчилигига муофиқ ва 
маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб уч гуруҳга бўлиш мумкин: 
-мустақил фаолият юритувчи ҳуқуқини берувчи туроператор 
рухсатномасини (лицензияни) юридик шахс сифатида қонуний 
шаклланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдимоти, энг авволо 
юридик шахсларни таъсисчилари ҳақида маълумот, унинг 
ташкилий-ҳуқуқий шакли, устав капиталини ўлчами, иштирокчи 
фирмасининг мулки тўғрисида маълумот; 
-туризм соҳасида тажрибага эга бўлган ишчилар гуруҳининг, 
штатларнинг мавжудлиги ёки маълумоти муофиқ келадиган, яъни 
келажакда сифатли туроператор хизматлари кўрсата олиш 
мумкинлиги исботловчи ҳолатларни талаб этилиши; 
- келажакда туроператорлик фаолияти истиқболлари учун 
шартномалар (юк ташувчилар, бошқа туроператорлар билан 
шартнома муносабатлари) мавжудлиги. 
Туроператор таваккалчилик даражасини ҳисобга олиб 
оператор иши билан боғлиқ юк ташувчилар, консуллик хизматлари, 
форс-можор ҳолатлари ва туристлар хуқуқларини бузилиши 
эҳтимоллари, уларга маънавий зарар етказишларни ҳисобга олиб 


14 
жаҳон туроператор рейтинги томонидан туроператорлар учун 
молиявий кафолатлар ишлаб чиқилган. Бу пул кўринишида банка 
депозит сифатида қўйилади, у албатта маълум сумма қиймати 
ифодалайди. Бу чора туризм бозорида кичик ва ўрта даражали 
туроператорларни фаолиятини қисқариш ва чекланишга олиб 
келдиким, бу ўз ўрнида йирик туроператорларга рақобатда 
енгиллик ҳосил қилади. Молиявий кафолат нақдлиги туроператор 
учун кутилмаган муаммоларни бартараф этишда имконият яратади, 
туристлар ҳуқуқларини ҳимоясини кафолатлайди. 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish