Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис


I.Мавзу. Туризм операторлик хизматини



Download 1,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/134
Sana21.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#29031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134
Bog'liq
turizm operatorlik xizmatini tashkillashtirishning asoslari

 
I.Мавзу. Туризм операторлик хизматини 
ташкиллаштиришнинг асослари фанининг мақсади ва 
вазифалари. Туроператор тушунчаси 
 
Режа: 
1.1. Фаннинг предмети, объекти. Туроператорлик тушунчаси. 
1.2.Туроператор туризм бозорининг субъекти сифатида. 
1.1. Фаннинг предмети, объекти. Туроператорлик тушунчаси. 
Чакана агентлар билан бир қаторда товар ўтказиш каналида 
улгуржичилар ҳам муҳим рол ўйнайди. Бу тижорий воситачилик 
корхоналари товарлар (хизматлар)ни сотиб олиш ва уларни чакана 
савдо тармоқлари орқали сотиш билан шуғулланади. Туризм 
соҳасида кўпроқ улгуржи сотувчи туроператор ҳисобланади. Унга 
туристик хизматлар бозорини шакллантиришда алоҳида ўрин 
ажратилади. 
Туроператорлар фаолияти бош йўналиши оммавий истеъмол 
талабларига мўлжалланган туристик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга 
қаратилган. Улгуржичилар 
серияли 
хизматларни 
йиғиб 
комплектлашади. Уларни сафар маршрутларини стандартлаш
дастурлар ва комплекс хизмат кўрсатиш йўли билан туристларга 
ягона пакетда (пэкиж-турлар) сотадилар. Бу эса уларга бозорга 
рақобатбардош таклифлар билан чиқишга имкон беради. 
Туроператорлар томонидан ташкил қилинган хизмат 
кўрсатиш турлари узоқ йиллар давомида сезиларли ўзгаришларга 
дуч келди. Хизмат тўпламлари улар томонига камаяётган пэкидж – 
турлар эволюцияси руй бераяпти. Бир томондан туристик 
фирмаларни бу қисқартиришга ўткир рақобат мажбур этаяпти. 
Мижоз учун курашда ҳар бир туроператор жалб қиладиган 
нархларни белгилашга интилади. У пакетдан айрим хизматларни 
чиқариб ташлайди. Бу билан арзон сафар тасаввурини уйғотади. 
Масалан, кўпчилик фирмалар ўзлари сотаётган сафарларда фақат 
маршрут бўйича жойдан-жойга олиб бориш ва аэропортдан 
(вокзалдан) меҳмонхонага ва яна орқага трансферни сақлайди. 
Бошқа хизматлар (овқатланиш, экскурсия, багажни олиб бориб 
бериш ва бошқ.) ни туристлар сафар чоғига қўшимча пул тўлаш 
орқали олишади. Натижада саёҳатчиларнинг асосий ва қўшимча 
хизматларга харажатлари 60 га 40 нисбатга келади. Бундай 



пропорцияга турган гап туризм инфрструктураси юксак 
ривожланган шароитда (кофе, барлар, аттракционлар, казино ва 
бошқ.) гина эришилади. 
Туроператор 
хизматлар 
етказиб 
берувчилар 
билан 
шартномалар бўйича ва туристлар эҳтиёжларига мос равишда 
турлар 
комплектацияси 
билан 
шуғулланадиган 
туристик 
фирма(ташкилот)дир. Туроператор - бу туристик пакет ишлаб 
чиқарувчидир. У туристик йўналишлар ишлаб чиқиш ва турлар
комплектацияси билан шуғулланади, уларнинг амал қилишини 
таъминлайди, рекламани ташкил қилади, бу йўналишлар бўйича 
нархларни ҳисоблайди, турларни тўғридан-тўғри ёки туристик 
агентликлар воситасида туристларга сотадилар. 
Туроператор туристларни турли туристик хизматлардан 
танлаш имконини таъминлаб беради ва бир вақтнинг ўзида бошқа 
шаҳар ва жойларда хизмат кўрсатишга буюртма бериш вазифасини 
ўз зиммасига олиб осонлаштиради. 
Туроператорлар туризм индустриясида махсус ролни 
бажарадилар. Улар турмаҳсулотларни (жойларни-самолётда, 
номерларни-меҳмонхонада) сотиб оладилар, туристик хизматлар 
пакетини шакллантирадилар ва фойда олиш мақсадида турли тўғри 
ёки билвосита фойдаланувчиларга (туристларга) сотадилар. 
Туроператор туристик хизматларни алоҳида ҳам сотиши мумкин. 
Бу ё фойда олиш, ёки зарурият юзасидан қилинади. Масалан, 
имтиёзли нархларда сотиб олинган самолётдаги жойлар сонини 
тўлдириш учун у чипталарни ҳам сотиши мумкин ва бунда у 
воситачи сифатида келади. 
Биринчи ҳолда, яъни, туроператор пакет шакллантираётганда 
у турмаҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси сифатида фаолият юритади. 
Иккинчи ҳолда, яъни, туроператор хизматларини алоҳида 
сотаётганда туристик хизматларнинг улгуржи дилерига айланади. 
Бу ҳолат туроператор ишлаб чиқарувчидан туристик пакетни 
шакллантириш учун керагидан ортиқча туристик хизматлар сотиб 
олганда бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳозирда оммавий (кўп) 
сотиб олгани учун меҳмонхоналар ва хизматлар етказиб 
берувчилар орасида тегишли имтиёзларга эга бўлган махсуслашган 
улгуржи туроператорлари мавжуд. Туроператорнинг яна бир 
аҳамиятли жиҳати шундаки, у туристлар учун иқтисодий қулай 
бўлган туристик пакетларни шакллантириш учун оладиган 
хизматларининг 
нархи 
ўзгаришидан 
кафолатлана 
олиш 



қобилиятига эга. Улгуржи туроператор нархлари ҳар доим 
меҳмонхоналар нархларидан арзон бўлади. 
Аммо барибир туроператорлар маҳсулотларнинг кенг 
кўламининг улгуржи сотувчиси сифатида эмас, балки янги 
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи сифатида кўриб чиқиш лозим. 
Шунда у ҳақиқатга тўғри бўлади, туроператорнинг асосий 
фаолияти турлар ёки турпакетларни шакллантиришдан иборатдир. 
Туроператорлар ва турагентлар ҳамкорлиги ҳар иккала 
томонга манфаат келтиради. Туроператорда мавжуд тармоқланган 
контрагентлик тармоғи унга туристик сафарларни сотиш ҳажмини 
ўстиришга имкон беради, янги бозорга чиқади, жумладан чиқиш 
туризмининг провинциал бозорига кириб боради. Бу билан ўз 
ходимларини таъминлаш харажатларини, ижара биноларини, 
уларни ускуналарини тежайди. Ўз навбатида турагент сафарларни 
охирги истеъмолчисига сотиб бергани учун воситачилигига 
комиссион мукофат олади. Унинг ҳажми одатда сотилган туристик 
масҳулот баҳосига нисбатан фоиз ҳисобида аниқланади ва 10 % ни 
ташкил қилади. У кўпайтирилиши ҳам мумкин (масалан, 
келишилган ҳажмдан кўпроқ туристик хизмат сотилганда). 
Комиссион мукофат турагентликнинг асосий даромад манбаи 
бўлиб хизмат қилади. 
Туроператор ҳар доим сотиш учун турмаҳсулот заҳирасига эга 
бўлади, турагент бўлса мижоз сотиб олиш истагини билдирган 
ҳолдагина маълум хизматларни талаб этади. 
Бироқ амалиётда баъзан туроператор ва турагент орасидаги 
фарқни ажратиб бўлмайди, чунки ҳар иккаласи ўхшаш вазифаларни 
ҳал қилишлари мумкин. Масалан, фирма туроператор сифатида 
йўналишлар ишлаб чиқиши, туристлар ва бошқа агентликларга 
сотиши ҳам мумкин. Худди шу вақтда айнан шу туристик ташкилот 
турагент сифатида бошқа фирмалардан хизматлар сотиб олиши ва 
туристларга сотиши ҳам мумкин. 
Туризм индустриясининг шиддат билан ривожланиши, туризм 
бозорида рақобатнинг юзага келиши ва кучайиши - ҳаммаси 
туроператорлар структурасига таъсир кўрсатди ва уларнинг 
кейинги махсуслашувини қайта аниқлаб берди. 
Туроператорлар қуйидагиларга ажратилади: 

Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish