51
БОБ 3.МЕҲМОНХОНА ХЎЖАЛИГИГА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР
ДАРАЖАСИГА МОС ОЛИЙ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ
3.1. Ўқув жараѐнини ташкил этиш технологиялари бўйича халқаро
интеграция жараѐнлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий таълим тизимини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 21 апрел 2017 йилдаги
қарорига
41
асосан Олий таълим тизимида ўз йўналишлари бўйича дунѐнинг
етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари
ўрнатиш, ўқув жараѐнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш,
айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-
таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва
малакасини ошириш
борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмагани кўрсатиб ўтилди.
Шу туфайли Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш,
мамлакатни
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг
устувор
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайѐрлаш мазмунини тубдан
қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига
мос олий маълумотли
мутахассислар тайѐрлаш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш
мақсадида:
- ҳар бир олий таълим муассасаси жаҳоннинг етакчи илмий-таълим
муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараѐнига
халқаро таълим стандартларига асосланган илғор
педагогик технологиялар,
ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш, ўқув-
педагогик фаолиятга, мастер-класслар ўтказишга, малака ошириш курсларига
хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва
олимларни фаол жалб қилиш, уларнинг базасида тизимли асосда
республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ѐш ўқитувчи ва илмий
41
uza.uz – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтидан олинди. 2017 й., 20 апрель.
52
ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта
тайѐрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш вазифаси белгиланди.
Бугунги
кунда
Европанинг
минглаб
талаблари,
Европа
ҳамжамиятининг ERASMUS (European Community Action Scheme for mobility
of University students), Tempus ва бошқа дастурлари
асосида чет элларда
таҳсил олиш имкониятига эга бўладилар.
Erasmus дастури бўйича Европа ҳамжамияти университетлари
ўртасидаги талабалар алмашинуви схемаси, даставвал 145 олий ўқув
юртларини қамраб олган эди.
Erasmus
дастурининг
ютуқларидан
бири,
бу
Европа
унивеситетларидаги ўқитиш натижаларини ўзаро тан олиш тизими –
European Credit Transfer System (EСTS) ни яратиш, синаш ва амалиѐтга кенг
қўллаш деб айтиш лозим. 2001 йилда, ўқув жараѐнини
ташкил этишнинг
кредит технологияси ECTS, Европанинг 1200 та университетларида
аллақачон қўлланилган эди. 2001 йилда, 29 та
Европа давлатлари таълим
вазирлари томонидан Болонья декларациясининг имзоланиши, Европа
таълим ҳудудини яратилишида, муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Болонья декларациясига кўра, дипломларнинг ўзаро тан олиниши яъни
ўқитиш натижаларини якуний кўрсаткичларнинг ўзаро тан олиниш муддати
– 2010 йилга белгиланган. Болонья декларациясига кириш учун қўйидаги
дастлабки талаблар қўйилади:
Олий ўқув юртигача, 12 йиллик таълим;
Икки босқичли олий таълим-бакалавриат ва
магистратура;
Ўқув жараѐни ва ўқитиш натижаларини баҳолаш, EСTS кредит
технологияси асосида ташкил этилиши.
Ўқув жараѐнини ташкил этишнинг ECTS кредит технологиясига
ўтишда қуйидаги мақсадлар кўзланади:
Хорижда ўқишни давом эттириш учун олий ўқув юртини танлашда
шарт-шароит яратиш
53
Ўзбекистонда таълим олган муддатини
хорижий давлатларда тан
олинишини таъминлаш.
Европа олий ўқув юртлари ўқув режаларини ўрганиш ва шу асосида
ўқув жараѐнини такомиллаштириш;
Талаблар қобилиятини тўлароқ очилишига ва ўқитишнинг юқори
натижаларига эришиш;
Дипломларни ўзаро тан олинишига эришиш.
Do'stlaringiz bilan baham: