2.3. Туризм соҳаси ўқув жараѐнига илғор хорижий тажрибаларини
жорий этиш
Мамлакатимиз азалдан ўзининг бой тарихий, меъморий обидалари,
буюк алломалари билан дунѐнинг энг ривожланган мамлакатлари аҳолисини
ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан
сўнг, туризм соҳаси юқори суръатлар билан ривожланиб бормоқда.
Туризм бу кўп тармоқли бизнес бўлиб, дам олишни ташкил этиш
бўйича хизматларнинг бутун мажмуасини қамраб олади.Туризмнинг
замонавий саноати жаҳон иқтисодиѐтининг энг юқори даромадли ва жадал
ривожланаѐтган соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳорижда дам олиш
учун чиқишни ҳоҳлаганлар сони ҳар йили 20-22%га кўпаймоқда. Бундан
ташқари бутун оламда бизнинг мамлакатимизга саѐҳат қилмоқчи бўлган
хорижий туристларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бунинг тасдиғи
сифатида Самарқанд шаҳри 2014 йилда АҚШ нинг машҳур Интернет нашри -
―The Huffington Post‖ томонидан эълон қилинган рейтингга мувофиқ
сайѐрамизнинг сайѐҳлар бориб кўриши лозим бўлган 50 та энг гўзал
42
шаҳарлари қаторидан ўрин олди. Эътиборлиси, МДҲ давлатлари
шаҳарларидан ушбу рўйхатга фақат Самарқанд шаҳри киритилган.
35
Республикамизда ҳозирги кунда мазкур соҳага эътибор кучайиб
бормоқда ва айтиш жоизки шаҳарларимиз халқаро конференцияларга,
кўргазма ва кўплаб нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ш.М.Мирзиѐевнинг
―Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни
таъминлаш чора тадбирлари тўғрисидаги‖ Фармонида ўрта муддатли
истиқболда туризм соҳасидаги давлат сиѐсатининг мақсадли вазифалари ва
устувор йўналишлари этиб,туризм тармоғи учун, айниқса менежмент ва
маркетинг соҳасида малакали кадрларни сифатли тайѐрлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш,
гидлар
(экскурсия
етакчилари)
тайѐрлаш,
туризмфаолияти субъектлари ходимларини мунтазам равишда қайта
тайѐрлаш ва малакасини ошириш белгиланган.
Ушбу вазифаларни ҳал қилишда Республикамизда туризм ва
меҳмонхона йўналишидаги мутахассисликлар таълим жараѐнини янада
кучайтириш, таълим жараѐнида турли хорижий таълим тизимларидан,
технологиялардан фойдаланиш ва албатта етук, рақобатбардош кадрларни
тайѐрлаш масаласи долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Олий таълим тизимини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 21 апрел 2017 йилдаги
қарорига
36
асосан Олий таълим тизимида ўз йўналишлари бўйича дунѐнинг
етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари
ўрнатиш, ўқув жараѐнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш,
айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-
таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш
борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмагани кўрсатиб ўтилган эди.
Ўқув жараѐнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш ва Олий
таълим
муассасаларида
таълим
жараѐнида
ўқитишни
янада
35
Дунѐда-элликтадан бири //XXI аср.2014 й., 24-июль., №29(557).
36
uza.uz – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги сайтидан олинди. 2017 й., 20 апрель.
43
такомиллаштириш мақсадида турли хорижий таълим тизимларидан
жумладан ―Дуал‖ тизимидан фойдаланиш ижобий самарани беради. Дуал
таълим тизими бу таълим тизимининг шундай турики, фаннинг назарий
қисми олийгоҳнинг ўзида, амалиѐт қисми эса маълум корхоналарда олиб
борилади. Бундай шаклдаги таълим тизими илк маротаба Германия
37
олий
таълим муассасаларида қўлланила бошланган ва ҳозирги кунда ўзининг
самарасини берган таълим тизимларидан ҳисобланади. Дуал таълим
тизимини ҳозирда кўпгина ривожланган мамлакатлар Финландия,
Швецария, Швеция, Дания
38
олийгоҳларида қўллаб келинмоқда.
Мазкур таълим тизимида талабалар дарсдан бўшамаган ҳолда
ташкилотларда амалиѐтни ўтаб борадилар. Бунда олийгоҳ ва корхона
ўртасида шартнома тузилади. Бу тизимнинг фарқли томони шундаки, одатда
таълимнинг кўпроқ қисми ташкилотларда камроқ қисми эса олийгоҳларда
ўтади(яъни икки куни олийгоҳда, тўрт куни ташкилотларда).
Мазкур таълим тизимидан туризм таълим йўналишларида фойдаланиш,
туризм учун янада малакали,етук кадрларни етказиб беришда замин
ҳисобланади. Зеро талабалар фақат институтда назарий билимлар билан
чекланмай,олган
билимларини
амалда
меҳмонхоналарда,
туристик
фирмаларда, туристик агентликларда ва бошқа туризмга доир турли
ташкилотларда бир вақтнинг ўзида синаб, тажриба орттиришга муяссар
бўладилар. Туризмда бу тизимда ўқитишни ташкил қилишнинг ижобий
томонлари юқори малакали туризм мутахассисларини тайѐрлаш ва уларни
ишлаб чиқариш шароитига мослашишини таъминлашдан иборат. Дуал
тизимида ўқитиш бакалавриат таълим йўналишларининг учинчи курс
талабалари учун фақат мутахассислик фанлари бўйича ўтказилади. Бу
тизимда ўқитиш технологияси институт ўқитувчилари ҳамда тур
корхоналарнинг юқори малакали мутахассислари ҳамкорлигида бевосита
корхоналарнинг бўлинмаларида фанларни ўқитишни назарда тутади. Ўқитиш
37
https//ru.wikipedia.org/wiki/dualnoe obrazovanie
38
https//www.deutschland.de
44
тасдиқланган ҳамда тегишли ишлаб чиқариш корхонаси раҳбарияти билан
келишилган дастурлар бўйича ўтказилади.
Туризм соҳасидаги талабалар корхонани бошқариш,ишлаб чиқариш ва
меҳнатни ташкил қилиш, ишлаб чиқариш технологиялари, амалдаги
стандартлар, ихтисослик бўйича услубий ва меъѐрий материаллар, ички
тартиб қоидалари тўғрисида билим оладилар ва олган билимларини корхона
шароитида амалда қўллаш усуллари тўғрисида тасаввурга эга бўладилар.
Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастурда белгиланган вазифалардан
тайѐрланаѐтган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг
талабларини,
корхоналар
ва
ташкилотларнинг
буюртмаларини
шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқишда Бутунжаҳон туристик
ташкилотининг (БМТ) TedQual сертификатлаштириш тизимини ўрганиш
фойдадан ҳоли бўлмайди.
Бутунжаҳон туристик ташкилоти (Мадрид, Испания) ва унинг «Темис»
туристик таълимининг сифат институти (Андорра) туристик таълимни
ташкил этиш қоидаларига сифат ва самарадорликни жорий этиш мақсадида
TedQual (ТедКвол — туристик таълим сифати) сертификатлаштириш
тизимини жорий этдилар. TedQual тизими ИСО стандартларига мос равишда
тартибга солинади.
TedQual тизимини батафсил кўриб чиқадиган бўлсак, TedQual
сертификатлаштириш тизими дунѐнинг барча давлатларидаги давлат ѐки
хусусий, барча ўқув муассасалари учун очиқ ҳисобланадиган туристик
таълимнинг сифат дастурини таъминлаш тизимидир, ўз манфаатларини
белгиланган жараѐн орқали БТТда намойиш қилувчи ўқув муассасалари
талабномаси
бўйича
амалга
оширилади.
Сертификатлаштиришга
даъвогарлик қилувчи туристик таълим дастурлари академик даража ва
таълим давомийлигидан қатъий назар белгиланган сифат стандартларига мос
келиши шарт бўлади.
ИСО 9001:2000 халқаро стандартларидан фарқли равишда WТО
TedQual
малакавий
туристик
таълим
соҳасида
ташкилотларнинг
45
ихтисослашувига мос келадиган фаолият кўрсатувчи сифат менежменти
тизими (СМТ)ни такомиллаштириш учун мўлжалланган. WТО TedQual
сертификатлаштириш тизими талабларининг мазмунидан шу нарса келиб
чиқадики
ташкилот
жамоаси
умумқабул
қилинган
халқаро
сертификатлаштириш тизимида сифат тизими терминлари, ташкилотнинг
жараѐнли моделини тузишнинг замонавий тамойиллари, ташкилотдаги
ҳужжат айланувини шакллантиришга бўлган талаблар ҳамда СМК
фаолиятига кўмаклашиш ва уни такомиллаштириш жараѐнларида ўз ўзини
бошқариш талаблари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши керак экан.
TedQual тизими олий таълим муассасасида аникланган камчиликларни
бартараф этиш учун зарурий чора тадбирларни қабул қилиш ҳамда вазиятни
реал баҳолашга имкон берувчи қатор кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва ҳамда
уларни жорий этишни тавсия этади. Биринчи кўрсаткич қуйидагиларни ўз
ичига олади:
-
олий ўқув юртини ўқув йилининг биринчи йилида тарк этувчи
талабалар фоизи, талабалар сафидан чиқарилиш сабабини аниқлаш;
-
ўқув машғулотларига келмайдиган талабалар фоизи, ҳамда
уларнинг сабабларини аниқлаш;
-
имтиҳонлардаги талаблар таълим даражасига мослигини аниқлашга
имкон берувчи турли фанлар бўйича талабаларнинг имтиҳонлардан оладиган
баҳоларининг таҳлили;
-
шартнома асосида таълим олаѐтган талабаларнинг тўлов суммасини
тўламаган талабалар сони (тўлов қандайдир даврийликда амалга оширилиш
шарти билан), бу кўрсаткич талабаларнинг таълим хизматлари даражасидан
қониқмаганлигидан далолат беради;
-
таълимни тугатгандан сўнг ҳам таълим муассасаси билан
алоқаларни узмайдиган талабалар сони, бу эса ўз навбатида олинган
билимлардан битирувчининг қоникқанлигидан далолат беради;
-
битирувчиларнинг тавсияларига қўра ўқишга кирган талабалар
сони.
46
Таълим тизимидаги самарадорликнинг иккинчи кўрсаткичи бўлиб
битирувчиларнинг касбий муҳитга мослашиши ҳисобланади.Мазкур
жараѐннинг мақсади таълим маҳсулотининг иш берувчи (туризм бозори)
талабларига мослигини аниклаш бўлиб.якуний натижада битирувчиларнинг
тайѐргарлик
даражасини
баҳолашга
имкон
беради.
Талабанинг
мутахассислигини танлашига таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири
бўлиб, унинг мувафақиятли ишга жойлашиши ҳисобланади.Бунда энг
муҳими юқоридаги жараѐн қанчалик тез кечиши ҳамда у ижтимоий ва хизмат
погонасига қанчалик тез кўтарилиши муҳимдир.Тес1(3иа1 олий ўқув юрти
битирувчиларнинг касбий ва хизмат погоналарида ўсишини кузатишни
ҳамда уларни қайд қилишни талаб этади, мазкур йўналишни ўрганишга
имкон берувчи қатор сифат кўрсаткичлзрини шшклашни тавсия этади.
Жумладан:
-
ўқишни тугатганларининг биринчи йилидаѐқ туризм индустриясига
ишга жойлашган битирувчиларнинг фоизи, бу эса уларнинг олган
малакалари соҳа талабларига жавоб беришини белгилашга имкон беради;
-
ўзларининг мутахассислиги бўйича ишга жойлашган битирувчилар
фоизи, бу эса уларнинг тайѐргарлик даражаси соҳа талабларига мос
келишини белгилашга имкон беради;
-
олий ўқув юртининг ҳатти ҳаракатлари ѐки мустақил тарзда ишга
жойлашган битирувчилар сони. Битирувчиларнинг талаб этилиши муассаса
нуфузини яратиб унинг даражасини аниқлашга имкон беради;
-
ишга жойлаштириш бўлимлари ѐки таълим муассасасида шунга
ўхшаш бўлинмалар амал қилса шулар орқали ишга жойлашган талабалар
сони.
Учинчи кўрсаткич бу академик ўқув ҳужжатларининг ташкил
этилишидир.Талаба
учун
академик
ҳужжатлаштиришни
тўгри
расмийлаштириш
дастур
доирасида
таълим
беришнинг
ҳуқуқий
кафолатидир.Одатда ҳужжатларни расмийлаштириш намуналари ҳар бир
таълим тизими учун белгиланган ҳуқуқий меъѐрларга мос равишда
47
белгиланади.бирок катор умумий тавсифлар амал қилади: бажариш
муддатини ҳамда жавобгар шахсларни белгилаш талаб этилади; қонуний
меърларга
мос
равишда
талабаларнинг
шахсий
хужжатларни
расмийлаштириш тартиби ва меъзонлари қатьий белгиланади; такдим
этилаѐтган маълумотлар махфийлигига риоя этилади; мазкур хизматда
фаолият кўрсатаѐтган хизматчилар учун ҳужжатларнинг очиқлиги тартибга
солинади.
TedQual сертификатларида қуйидагилар тасдиқланади:
-
академия ўқув режалари Бутунжаҳон туристик ташкилоти
стандартларига мос келади. туризм индустрияси учун кадрлар тайѐрлаш
тизимининг ўзи эса етарли даражадаги сифат даражасида амалга оширилади;
-
ўқув муассасаси Themis Foundation - БТТ таъсис этган махсус
институт белгилаган талабларга мос келади, ҳамда халқаро микиѐсда тан
олинган ўз обрўйига эга;
-
ўқув муассасаси таълим хизматларининг халқаро бозорида
мутахассислар тайѐрлаш дастури сифати билан тан олинганлиги;
-
ўқув муассасаси туризм индустрияси учун кадрлар тайѐрловчи
дунѐдаги янада нуфузли. ўқуЕ муассасаеини. ташкил этувчи Бутунжахон.
туристик ташкилоти қошидаги таълим бирлашмаси таркибига кириш
ҳуқуқини олади.
тизимини жорий қилиш oлий таълим муассасасида мавжуд
камчиликларни бартараф эташ ва зарурий чора тадбирларни қабул килиш
хамда вазиятни реал баҳолашга имкон берувчи катор кўрсаткичларни ишлаб
чиқишга ѐрдам беради..
Do'stlaringiz bilan baham: |