Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази



Download 2,43 Mb.
bet24/135
Sana10.07.2022
Hajmi2,43 Mb.
#771921
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   135
Bog'liq
3540303-Нефт ва газ қудуқларини бурғулаш техниги

Хомитов К.З. и.ф.н., доц. - Тошкент Банк коллежини «Банк иши» кафедраси
мудири
Қаҳҳоров С.Ю. - Тошкент Банк коллежини «Банк иши» кафедраси
ўқитувчиси


Тақризчилар:


Хадаев М.О. - Бозор Кўникмаларини ривожлантириш
Маркази Бош директорининг биринчи
ўринбосари


Мирзаев Х. - Ўзбекистон Республикаси АТ«Микрокредит-
банки», Инвестиция ва ўз маблағларидан
кредит бериш департаменти бош мутахассиси
«Тадбиркорлик ва бизнес асослари» фанининг ўқув дастури «Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ» билим соҳаси бўйича ўқув-методик шўъбанинг 20.06.2008 йил 8-сонли йиғилиши ҳамда Олий ва ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2008 йил 20 августдаги 4-сонли йиғилиш баённомасига мувофиқ Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2008 йил 28 августдаги 267-сонли бўйруғи билан тасдиқланди ўқув жараёнига жорий этилди.


1. Фан дастурининг асосий қисмлари
Кириш
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, унинг қонуний-меъёрий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган иқтисодий ислоҳатлар долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ушбў масала Ўзбекистон ҳуКуматининг иқтисодиёт соҳасида амалга ошираётган ислоҳатларида энг устивор, давлат сиёсати даражасида Кутарилган масалалардан бири бўлиб, бў хусусда мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов изоҳлаб берганидек: “...кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳолининг бандлиги ва фаровонлигини ошириш муаммоларини ҳал этишдан иборат”.1
Кичик бизнесни ривожлантириш асосида бир қатор ижтимоий-иқтисодий вазифалар ҳал этилиши назарда тўтилади.
Биринчидан, жаҳон тажрибаси шуни Кўрсатадики, кичик бизнес ички бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган, иқтисодиётнинг таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади, шунингдек, аҳолини иш билан таъминлашда, унинг даромадларини оширишда энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.
Иккинчидан, ҳозирги шароитда жаҳон ва минтақавий бозорларда рақобат кескинлашиб бораётгани ҳаммага аён. Айнан кичик бизнес ўзининг ҳаракатчанлиги, кам сармоя талаб қилиши ҳисобидан ишлаб чиқаришни енгилроқ ва тез модернизация қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янгилаш имкониятига эга экани ва шу тариқа бозор конъюнктурасининг ўзгарувчан талабларига яхши мослаша олиши билан эътиборлидир.
Учинчидан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ўсиши билан мамлакат таянчи ва суянчи бўлган мулкдорлар ўрта синфини шакллантириш вазифаси бевосита ҳал этилади. Умуман айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бўгунги Кунда аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва унинг асосий даромад манбаи бўлган муҳим бўғин ҳисобланмоқда.
Шу жиҳатдан, республикамизнинг бозор иқтисодиётига ўтиши шароитида иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилишини Кучайтириш, ишлаб чиқаришни истеъмолчилар талаблари асосида амалга ошириш ва ташкил этиш ҳамда фуқароларни тадбиркорлик билан шуғулланишларига кенг йўл очиб бериш, уларнинг мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланиши, юқори самара, ташаббўс ва ташкилотчилик асосида тадбиркорлик фаолиятини олиб боришларига катта эътибор қаратилаяпти.
Тадбиркорларимиз олдиларига қўйган юксак мақсадларига эришишда бир қатор муаммоларга дуч келмоқдаки, бў- қонуниятлари даражасида тўла англамаслик, бизнесни ташкил этиш, режалаштириш, молиялаштириш ва бошқаришда керакли билим ҳамда Кўникмага эга эмасликларида намоён бўлмоқда. Бў эса албатта, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимизда суст ривожланишини асосий сабабларидан биридир.
Юқоридаги муаммоларни Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва унинг бир гуруҳ мутахассислари томонидан тайёрланган, Шарқий Европа, Кения ва Мустақил Ҳамдўстлик Мамлакатларининг (МДҲ) бир қатор республикаларида апробациядан ўтган «Бизнес билан танишув» номли модуллар кетма-кетлигига асосланган «Тадбиркорлик ва бизнес аслслари» фани доирасида ҳал этишга эътибор қаратилган. Ушбў фан доирасида бизнес ва тадбиркорлик, бўндай фаолиятни ташкил этиш, унинг турлари, иш фаолиятини режалаштирилиши, молиялаштириш ва корхонани бошқариш, бизнес-режалар тузишга оид билимлар, иш ўйинлари, кейс-стадилар, схемалар ва интерфаол каби ўқитиш усуллари қамраб олинган.

Download 2,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish