Баскетбол:
Баскетболчининг майдондаги ҳаракатлари: юриш, югуриш, йўналишни ўзгартириб юриш ва югуриш; майдонда жой танлаш, тўхташлар ва бурилишлар, сакрашлар. Тўпни бир ёки икки қўллаб илиш. Юқорилаб кетаётган тўпни илиш. Пастлаб кетаётган тўпни илиш, майдондан сапчиган тўпни илиш. Тўпни икки қўллаб кўкракдан узатиш елкадан бир қўллаб пастдан узатиш усулларини ўргатиш. Тўпни ерга уриб олиб юриш. Тўпни бир қўл билан кетма-кет ерга уриб олиб юриш техникасини мустаҳкамлаш. Тўпни йўналиш баландлигини ўзгартириб ерга уриб олиб юришнги ўргатиш. Жойида турган ҳолда елкадан бир қўллаб тўпни саватга ташлашни мустаҳкамлаш. Ҳаракат жараёнида тўпни бир қўллаб саватга ташлашни ўргатиш. Жарима тўпларни ташлаш. Зона бўйлаб турли ҳимоя гуруҳларини ўргатиш. Икки томонлама ўқув ўйини.
Волейбол:
Волейбол ўйинининг жисмоний тайёргарликни такомиллаштиришдаги аҳамияти. Волейбол ўйинининг мусобақа қоидалари. Волейбол майдонида ўйинчиларнинг ҳаракатлари: олдинга, орқага узатиш. Тўпни икки қўллаб кўп марта бош устида юқорига узатиб ўйнаш. Тўпни пастдан тўғри ўйинга киритиш ва киритилган тўпни қабул қилиб иккинчи, учинчи зонага тўғри узатиб бериш. Тўпни ён томондан ўйинга киритиш. Тўпни икки қўллаб пастдан қабул қилиш. Тўрдан қайтган тўпни қабул қилиш усулини ўргатиш. Тўпни пастдан бир ва икки қўллаб узатиш. Ҳужум зарби бериш ва тўсиқ қўйиш билан танишиш. Икки томонлама ўқув- машғулот ўйини. Тайм-брек” усулида ҳисобни санашни ўргатиш.
Қўл тўпи:
Қўл тўпи билан шуғулланувчилар учун хавфсизлик қоидалари. Қўл тўпи ўйинчисининг ҳаракатлари: юриш, йўналишни ўзгартириб югуриш, майдонда жойни танлаш, сакраш. Тўпни икки қўллаб кўкракда илиш, ҳар хил баландликда учиб ўтаётган тўпларни илиш. Тўпни елка баландлигида тирсакни букиб узатиш. Тўпни ёндан, пастдан узатиш. Тўпни ерга уриб олиб юриш, жуфт бўлиб ҳаракат жараёнида тўпни узатиб олиб юриш. Тўпни таянч ҳолатда дарвозага ташлашни ўргатиш. Зона ҳимояларидан 6*0,5*1 системаларини ўргатиш. Ўқув машғулот ўйини.
Футбол (минифутбол):
Мусобақа қоидалари. Ўқувчиларда жисмоний сифатларни ривожлантиришда футболнинг аҳамияти.
Футболчининг майдон бўйлаб ҳаракатлари. Юриш йўналишини ўзгартириб юриш ва югуриш, майдонда жойни танлаш. Думалаб келаётган ва тушиб келаётган тўпларни оёқнинг панжа қисмининг ички ва ташқи томонлари билан тўхтатишни ўргатиш. Тўпни оёқни панжа қисмининг ички ва ташқи томонлари билан тепиб олиб юриш. Думалаб келаётган тўпни оёқнинг панжа қисмининг ички, ташқи ва юқори томонлари билан тепишини ўргатиш. Думалаб келаётган тўпни дарвозабон томонидан илиб олиш. Ҳар хил баландликда учиб келаётган тўпларни мушт билан уриб юбориш. Тўпни ён томонидан икки қўллаб бош устидан ўйинга киритиш. Тўпни узатиш, чалғитиш усулларини ўргатиш. Гуруҳли тактик ўйин билан таништириш. Ўқув машғулот ўйини.
Бадминтон:
Бадминтон ўйинида ҳавфсизлик қоидалари, ўтказиш жойи ва жиҳозларга қўйилган гигиеник талаблар. Бадминтон ўйини орқали жисмоний сифатларни тарбиялаш. Бадминтон ўйини қоидаси ва атамалари. Бадминтончининг майдондаги туриш ҳолати ва ҳаракатлари, ракетка билан ишлаш ва ракетка, билан ишлаш усуллари. Бадминтон ўйинида кўникма ва малакаларни шакллантириш, майдонда туриш ҳолати, ҳаракатланиш усуллари, юруш, югуриш, сакраш, зарба бериш. Бадминтончининг ракетка ва волан билан ишлаш усуллари. Бадминтон ўйинада қўлланиладиган атама ва тушунчаларни ҳамда бадминтон ўйин қоидасини ўрганиш. Бадминтон ўйинида махсус машқларни ўргатиш. Якка ва жуфтлик ўйинларида воланни ўйинга киритиш ва узатиш усуллари.
|
6
|
А
|
4
|
4
|
Ўзбек кураши (ўсмирлар учун)
Рақс елементлари ва ритмик гимнастика (қизлар учун)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |