-“Акушерлик ва гинекологияда ҳамширалик иши” фани ҳомиладор, туғувчи ва туққан аёлларнинг физиологик хусусиятлари, уларни парвариши ҳақида муаммоларини ўз вақтида аниқлашни ўргатиш;
-ҳомиладор, туғувчи ва туққан аёлларнинг касалликларида патологик ҳолатларида ёрдам кўрсатиш, беморларга ҳамширалик парваришини амалга оширишни ўргатиш;
-гинекологик касалликлар, ва бу касалликларда аёлларни ҳамширалик парваришини ўргатиш;
-аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳақидаги билимларини ўргатиш;
-янги педагогик технологиялар асосида мавзулар бўйича билим, малака, кўникма ва шахсий фазилатларни шакллантириш;
-фанни бошқа тиббиёт фанлари узвий боғликликка ўргатиш.
Билим
-Акушерлик ва гинекологияда ҳамширалик иши фани тўғрисида тушунчани;
-оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид давлат қонунлари ва қарорларини;
-акушерлик ва гинекологик ёрдам кўрсатиш муассасаларида ҳамширанинг тутган ўрни, вазифалари, маънавий қиёфасини;
-эпидемияга қарши санитар-гигиеник тартибларни;
-аёлнинг ташқи ва ички жинсий аъзолари тузилиши ва вазифаларини;
-аёл ҳаёти даврлари ва аёл гигиенасининг хусусиятларини;
-xомиладорлик физиологияси ва диагностикасини;
-xомиладорлик даврида ҳамширалик парваришини;
-патологик ҳомиладорликда ҳамширалик парваришини;
-экстрагенитал касалликларида хамширалик парваришини;
-туғруқда ҳамширанинг вазифалари ва парваришини;
-чилла даври физиологияси ва патологиясида ҳамширалик парваришини;
-гинекологик беморларни текшириш усулларини;
-репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилишда ҳамширалик парваришини биладилар;
Кўникма
- ишлатиладиган асбоб-анжомларни зарарсизлантиришни;
-дезинфекцияловчи эритмаларни тайёрлаш ва қўллашни;
-биксга асбоб-анжомларни жойлаш ва стериллашни;
-ташқи жинсий аъзоларни кўздан кечиришни;
-қин кўзгулари ёрдамида ва бимануал текширувга беморни тайёрлашни;
-чаноқнинг ташқи ўлчамларини ўлчашни;
-ташқи акушерлик амалларини ўтказишни;
-ҳомиладорлик билан боғлиқ касалликлар ривожланиши ҳавфи бўлган ҳомиладорларни аниқлашни;
-экстрагенитал касалликлари бор ҳомиладорларни патронаж қилишни;
-экстрагенитал касалликларда оқилона овқатланиш бўйича тавсияномалар беришни;
-туғруқда тугувчи аёлни парвариш килиш -чилла даврида ва чилла даврини патологик кечишида аёлни парваришини;
-гинекологик беморларни текширишда хамширанинг вазифалари;
- репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилишда бажариладиган ишларда хамширанинг вазифалари хакида кўникмаларга эга бўладилар