Макарон маҳсулотларини қадоқлаш ва жойлаш.Тайёр макарон маҳсулотлари қадоқланади ёки уюм ҳолида жойланади. Маҳсулотларни қадоқлаш,яъни кичик (истеъмолчи) идишларига жойлаш қадоқлашавтоматларида,яримавтоматларидаёкиқўлда амалга оширилади.
Қўл ёрдамида қадоқлашда савдо тарозилариданфойдаланилади. Қўл ёрдамида қадоқлаш кўп сонли жойловчиларни талаб қилади:бир киши бир сменади 250...400 кг маҳсулотни қадоқлайди.
Массаси 1кгдан ортиқ бўлмаган макарон маҳсулотлари картондан (ГОСТ 7933 га кўра) ёки қоғоздан (ГОСТ7247 гакўра), целлофан (ГОСТ 7730 га кўра) ва полиэтилендан (ГОСТ 10354 га кўра) тайёрланган қутичаларга ва халтачаларга ёки соғлиқни сақлаш вазирлиги томониданрухсатэтилган бошқа материаллардан тайёрланган идишларга қадоқланади.
Макарон маҳсулотлари массасидан камтомонгачетгачиқиш, қадоқлаш бирлигининг 2 % дан кам бўлмаслиги керак. Юқори чегарадан четга чиқиш чегараланмайди.
Қадоқлаш воситасида товар белгиси, ишлаб чиқарган корхонанинг номи, унинг жойлашган ўрни, маҳсулотнинг номи, унинг гуруҳи ва синфи, стандарт намликдаги соф массаси, қайнатиш қоидаси ва тайёрлаш усули,ишлаб чиқарилган вақти,стандарт белгиси (ГОСТ 875),100 г маҳсулотнинг энергетик қиймати,оқсил, ёғ ва углеводлар миқдори ҳақида маълумотлар келтирилган бўлиши керак.
Уюм ҳолида маҳсулотлар сиғими 30 кг дан ортиқ бўлмаганташиш жойлаш воситаларига:ёғочяшикларга (ГОСТ 11354 га кўра),тахта яшикларга (ГОСТ 13360 га кўра), фанер ящикларга (ГОСТ 10131 га кўра), гофрланган картондан тайёрланганқутиларга(ГОСТ 13511 га кўра),тўқилган шпон ва қуйма картондан тайёрланган яшикларга жойланиши керак.
Жойлашдан олдин яшиклар ва қутиларнинг ичига тоза ўраш қоғози ёйилади.Қадоқланган маҳсулотлар барчатурдагияшикларга жойланиши мумкин, тортиб сотиладиган маҳсулотлар эса фақат гофрланган ва қуйилган картондан тайёрланган янги яшикларга жойланиши керак.Маҳсулот ва яшик деворлари орасидаги бўш жойлар эзилган қоғоз билан тўлдирилади. Кассеталарда қуритилган макаронларни тахлаш вақтида уларнинг ёнлари орасига вертикал қоғоз қатламлари қўйилади.
Баъзи ҳолларда, макарон маҳсулотларияқин ҳудудларга ёки 500 км дан ортиқ масофага юборилишгамўлжалланганбўлса,улар тўрт қаватлиқоғоз қопларга (ГОСТ 2226) жойланиши мумкин.Аммо бундай идишга узун маҳсулотларни жойлаш мумкин эмас ваидишдаги маҳсулот 20 кг дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Макарон маҳсулотлари массаси кам томонга оғиши жойлаш бирлигининг массасидан 0,5 %дан ортиқбўлмаслиги керак.
Қадоқланган маҳсулотлар ГОСТ 24831 бўйича тайёрланган жойлаш воситаларига жойланиши мумкин.
Ҳар бир жойлаш воситасига маҳсулотни тавсифловчи: савдо белгиси ва тайёрловчи корхонанинг номи, макарон маҳсулотининг номи, уларнинг гуруҳи ва синфи, соф массаси, идишнинг массаси, сақланиш муддати, стандарт белгиси,"Намликдан сақланг" каби ёзувларбўлган ёрлиқ ёпиштирилади.Қадоқлашбирлигидабир турдаги ва типдаги макарон маҳсулотлари бўлиши керак.
Сув васув-темир йўл транспорти воситасида ташишга мўлжалланган макарон маҳсулотлари фақат тахта ва фанердан тайёрланган яшикларга жойланган бўлиши керак.
Яшиклар ва бошқа жойлаш материаллари мустаҳкам, тоза, қуруқ, зараркунандалар билан зарарланмаган, бегона ҳидларсиз бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |