Хулоса ва таклифларда
битирув малакавий ишни
тайёрлаш, олинган
натижаларни расмийлаштириш, ҳимоя қилиш жараёнида шаклланган фикр-
мулоҳазалар ва таклифлар баён этилади. Яъни, тингловчи ишнинг боблари ва
параграфлари бўйича олинган натижаларга умумлаштирилган тарзда
хулосалар беради, амалий таклифлар киритади. Берилган таклифларни
амалий татбиқига доир механизми, уларни оммалаштириш, профессионал
таълимини ривожлантиришга ҳисса қўшиш нуқтаи назардан ёритилади.
18
Бунда таклифлар аниқ кўрсатмалар, рақамлар ва маълумотларга таянган
бўлиши керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Битирув малакавий ишни тайёрлаш (ёзиш)да кенг фойдаланилган турли
нашрлар: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбарий, илмий ва ўқув
адабиётлар, луғатлар, кўрсатмалар, шунингдек, веб сайтлар келтирилади.
Шу ўринда кўп сонли манбалардан фойдаланиш бошқа муаллифлар фикрини
тўғридан-тўғри кўчириб олишни англатмасдан, балки ишлаб чиқилган ёки
тингловчининг ўз фикри, қарашларини баён этиши талаб қилинади.
Адабиётлар рўйхати миқдор жиҳатдан эмас, балки мазмунан мавзуни тўлиқ
ёритиш ва қўйилган масалаларни атрофлича ҳал этиш учун етарли бўлиши
мақсадга мувофиқ.
Илова(лар)да
битирув малакавий ишга оид ва унинг мазмун-моҳиятини
янада мукаммалроқ ёритиш учун хизмат қиладиган материаллар ўз аксини
топиши зарур.
6. БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
ҚОИДАЛАРИ
6.1. Умумий қоидалар.
профессионал таълими муассасалари
ходимларининг малкасини ошириш ўзига хос ҳусусиятларидан келиб чиққан
тарзда битирув малакавий ишга қўйиладиган умумий талаблар турличадир
(2-жадвал).
2-жадвал
Битирув малакавий ишни расмийлаштиришнинг
УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
Ёзув шакли
Ҳажми
Изоҳ
Профессионал таълими муассасалари ходимларининг малкасини ошириш учун
Компьютер
ёзувида Times
New Roman
шрифтида
25-30 бет,
14 шрифт,
1интервалда
Илова ва презентациялар битирув малакавий
ишнинг умумий ҳажмига кирмайди. Улар алоҳида
рақамлар кетма кетлигида, илованинг тепа
қисмида араб рақамларида кўрсатилади. Битирув
малакавий иш матнида эса илова рақамлари
кўрсатилади, яъни “ссилка” қилинади.
Битирув малакавий иш матни, таълим туридан қатьий назар А4 форматли
стандарт оқ қоғознинг бир томонига варақнинг чап томонидан 30 мм, юқори
ва қуйи томонидан 20 мм, ўнг томонидан 15 мм қолдириб берилади. Абзац 10
мм. Сахифаларнинг тартиб рақами варақнинг остки қисми марказига
қўйилади. Битирув малакавий иш матнида бузилган сўзлар ва
ўзгартиришларга йўл қўйилмайди.
Ҳар бир боб янги бетдан бошланади. Мазкур қоида ишнинг бошқа
тузилма қисмларига (аннотация, кириш, назарий ва амалий қисмлар, хулоса
19
ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалар ва бошқалар) ҳам
тааллуқли. Битирув малакавий ишнинг барча бетлари кетма-кет номерланган
бўлиши лозим. Биринчи бет титулдан иборат бўлиб, у номерланмайди. Ишда
матн, айниқса қўлёзмада, тушунарли ва мантиқан тугалланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |