Эпизоотологик маълумотлар. Диоктофимознинг табиий ўчоқ- лари мавжуд. Бизда диоктофим личинкалари Орол денгизида ва Айдар- кўлда учрайди.
Патогенез ва касалликнинг клиник белгилари. Жинсий вояга етган паразитларнинг кўпчилиги буйракда, фақатгина баъзан қорин бўшлиғида жойлашиб паразитлик қилади. Нематодалар буйракка етиб боргач, дастлаб ошқозон-мушак қатламига кириб, у ерда турли катталикдаги гематомаларни ҳосил қилади, сўнгра қорин бўшлиғига тушиб жигарга яқинлашиб қолади. Жигарнинг паренхимасига, сўнгра эса буйракка кириб олади. Натижада унинг деворлари тортилади, юпқалашади, буйрак атрофияга учрайди. Нематодалар баъзан уретрага кириб қолиши мумкин. Буларнинг оқибатида ушбу ор- ганларнинг функсияси бузилади, бутун организмда, танада оғриқ пайдо бўлади. Одам ёки ҳайвонларда иштаҳа йўқолади, қусиш кузатилади, ориқланади, лоҳасланади. Буйрак ичида лойқа қон ара- лаш суюқлик тўпланади, унинг ҳиди худди сийдик ҳидига ўхшаш бўлади. Буйракнинг ички шиллиқ пардаси кўкимтир-оқ ёки сариқ тусга киради. Ўзгарган жойларда оҳак моддаси тўпланади.
Ташхис ҳайвонларни ёриб паразитларни топиш асосида қўйилади. Гўштхўр ҳайвонларнинг ҳамда одамларнинг сийдиги гелмин- тоовоскопия усулида текширилиб, паразит тухумларини топиб қў- йилади. Балиқларда эса ичакларда, қорин деворларида капсулага ўрал- ган личинкаларни топиш асосида қўйилади.
Даволаш фақат жарроҳлик йўл билан амалга оширилади.
Профилактикаси. Диоктофимоз учун носоғлом сув ҳавзаларини аниқлаш, гўштхўр ҳайвонларга хом, пиширилмаган балиқларни едирмаслик, диоктофимоз бўйича носоғлом хўжаликларда балиқ- ларни овлаш ва унга ишлов бериш ҳудудларига итларни йўлатмаслик, мўйнали ҳайвонлар ратсионидан хом балиқларни олиб ташлаш, балиқ- чилик хўжаликларида ишловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш касалликнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга.
Рафидаскаридоз — бу балиқларнинг нематодоз касаллиги бўлиб, Анисакидае оиласига мансуб Рапҳидасcарис аcус нинг ҳам ли- чинкалари ва ҳам вояга етган шаклининг паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилади. Вояга етган паразитлар йиртқич балиқлар- нинг ичакларида, личинкалари эса кўпчилик балиқ турлари (кў- пинча карп туридаги)нинг ички органларида паразитлик қилади.
Қўзғатувчиси. Жинсий вояга етган нематодалар оқ ёки оқ-сарғиш тусда, эркакларнинг узунлиги 18—19,5 мм, урғо- чилари эса 40—45 мм. Кутикуласи кўндалангига чўзилган бўлиб, тананинг олдинги қисмида бўйин қанотларини ҳосил қилган. Оғиз тешиги 3 та лаблар билан ўралган, қизилўнгачи цилиндрсимон шаклда бўлиб, орқа қисмида кўр ўсимтани ҳосил қилган. Эркак- ларнинг иккита бир-бирига тенг спикуласи бор, рулети эса йўқ. Ур- ғочиларнинг вулва тешиги тананинг олдинги қисмида жойлашган. Личинкалари бигизсимон шаклда, узунлиги 3—3,5 мм. Балиқлар ичагининг деворларида, чарвисида, жигарида, қорин деворида ва ёғ безида жойлашиб паразитлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |