Клиник белгилари. Касал ҳайвонлар ҳолсизланган бўлади, ўсиш- ривожланишдан орқада қолади, иштаҳаси бузилади (кераксиз нарса- ларни истеъмол қилади).
Ташхис. Жинсий вояга етган паразитларнинг бор-йўқлигини аниқлашда гелминтокопрологик текширув ўтказилади. Балиқларни эса гелминтологик текширув асосида плеротсеркоидларни топиб қў- йилади. Бунинг учун компрессорум усули ишлатилади. Мушак бўлагидан, ички органлардан намуна олиниб, компрессорум ойнаси орасига қўйиб яхшилаб эзамиз ва микроскопда текшира- миз. Бунда плеротсеркоидларни топишимиз мумкин.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш. Одам ва ҳайвонларда гелминтсизлантириш усули қўлланилади. Балиқларда даволаш усули ишлаб чиқилмаган. Дифиллоботриоз бўйича носоғлом хўжаликлар- дан овланган балиқларни хом ёки яхши пиширилмасдан туриб ҳайвонларга едирмаслик. Қишда балиқларни истеъмолга чиқаришдан олдин уларни музлатиш. Хом балиқларни 14 кун давомида тузлаш.
Диоктофимоз — бу ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонларнинг не- матодоз касаллиги бо ълиб, Диоcтопҳймидае оиласига мансуб Диоcтопҳйме ренале нинг ҳайвонларнинг сийдик пуфагида, сийдик чиқарувчи каналда, қорин ва кўкрак қафасида, баъзан эса юрагида паразитлик қилиши натижасида қўзғатилади.
Қўзғатувчиси. Д. ренале катта қизил тусдаги паразит бўлиб, айрим жинсли. Оғиз тешиги 12 та лаблар билан ўралган, улар икки қатор ҳалқага ўхшаш шаклда жойлашган. Эркакларнинг узунлиги 14—40 см, думдаги жинсий бурмаси худди қўнғироққа ўхшаш шаклда, спикуласи битта, ингичка узунлиги 5—6 мм. Урғочилар- нинг узунлиги 20—100 см, вулва тешиги қизилўнгачнинг бош- ланғич қисми тўғрисида очилади. Паразитнинг тухумлари овал- симон, диаметри 0,077—0,083 мм. Эпителиал қобиғида ярим юмалоқ, унчалик чуқур бўлмаган худди киссага ўхшаш майда чуқурчалар мавжуд.
Биологик ривожланиши. Паразит биогелминт. Асосий хўжайинлари ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонлар бўлса, оралиқ хўжайинлари оли- гохетлар (қуртлар), резервуар хўжайини эса балиқлар.
Жинсий вояга етган урғочи диоктофимлар ўзларининг ту- хумларини ҳайвонларнинг буйрагида, сийдик пуфагида, сийдик чиқа- рувчи каналида қўйгач, улар сийдик орқали ташқи муҳитга чиқариб ташланади. Сувга тушган тухумларнинг ичида 25—30 кун ичида личинка ҳосил бўлади. Ичида инвазион личинкаси бор бўлган тухумларни оралиқ хо ъжайинлари алиментар равишда истеъмол қилишганларида, уларнинг ичакларида тухумдан личинка чиқиб қориндаги қон томир ичига кириб олади, ўсади, ривожланади, 45— 60 кун ўтгач биринчи маротаба туллаб ИИ босқичдаги личин- кага, 3,5—4 ой ўтгач эса иккинчи маротаба туллаб ИИИ бос- қичдаги личинкага айланади. Танасида инвазион личинкаси бор бўлган олигохетларни балиқлар истеъмол қилишганларида, уларнинг организмида диоктофимлар ўсмайди, ривожланмайди, бироқ ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб қолади. Ана шундай инвазияланган ба- лиқларни ит ва бошқа гўштхўр ҳайвонлар истеъмол қилганларида касалликка чалинадилар. Ичакнинг деворини тешиб тўғридан тўғри буйрак томон ҳаракатланиб, унинг паренхимасини тешиб кириб олади, ўсади, ривожланади ва 9 ойдан сўнг жинсий вояга етади. Латент даври 3—5 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |