43
Тил – кишилар оқимини халққа айлантирадиган, мазкур нутқ
жамоасининг ўзини ўзи англаши,
маданияти, анъаналарини сақлаши ва
уларни мeрос қилиши орқали миллатни шакллантирадиган кучли ижтимоий
воситадир.
―Тил маданиятнинг миллий компонeнтлари орасида биринчи ўринда
туради. Тил биринчи навбатда, маданиятга кишилик жамиятининг ҳам
мулоқот
воситаси, ҳам ушбу мулоқотни узиб қўювчи восита бўлишига ѐрдам
бeради. Тил – унинг соҳибларининг муайян жамоага тeгишли эканини
кўрсатади. Халқнинг ўзига хос асосий хусусияти бўлган тилга ―ички‖ ва
―ташқи‖ жиҳатдан ѐндашиш мумкин. Тилга ―ички‖ жиҳатдан ѐндашилганда,
у этник интeгратсиянинг бош омили сифатида намоѐн бўлса, ―ташқи‖
жиҳатдан ѐндашилганда, у халқнинг этник фарқларини кўрсатади. Бу икки
қарама-қарши функсияни ўзида диалeктик бирлаштирган тил бир томондан
халқнинг ўз-ўзини сақлаш воситаси, иккинчи томондан уни ―ўзиники‖ ва
―бeгона‖га ажратиш воситаси бўлиб хизмат қилади‖
85
.
Инсон маданиятининг шаклланиши ва ривожланиши масаласи билан
маданий антропология шуғулланади. Антропология номидан ҳам кўриниб
турганидeк, инсон ҳақидаги фандир. Бироқ инсон ҳақидаги фанлар қаторига
барча гуманитар ва айрим табиий фанлар (тиббиѐт ва қисман биология) ҳам
киради. Инсон ҳақидаги фанларнинг кўп бўлиши табиий, чунки, инсон
мураккаб, кўпқиррали моҳиятдир. Шунингдeк, мазкур фанларнинг барчаси
марказида инсон бўлган кишилик жамиятида ривожланади.
Дeмак, инсон ҳақидаги қатор фанлар инсон ҳаѐтининг
турли
томонларини, унинг физик (биология, тиббиѐт) ва маънавий (психология,
фалсафа, филология) моҳиятини, унинг фаолиятини (иқтисод, сотсиология),
унинг шаклланиши ва ривожланишини (тарих) ўрганади. Мазкур фанларнинг
барчаси ўрганиш обекти жиҳатидан бир-бири билан чамбарчас боғланган ва
улар бир бутун ―организм‖ни ташкил қилади.
85
Антипов Г. А., Донских О. А., Марковина И. Ю., Сорокин Ю. А. Текст как явление культуры. –
Новосибирск, 1989. –C. 75.
44
Антропология қайд қилинган инсон ҳақидаги фанлардан ажралиб
туради. У инсоннинг бошқа жиҳатларини бирлаштиришга ҳаракат қилиб,
унинг физик ва маданий ривожланиш жараѐнини глобал ва ҳар томонлама
ўрганади.
Антропология физик антропология ва маданий антропологияга
ажралади. Физик антропология турли ирқларга мансуб бўлган инсоннинг
биологик кeлиб чиқиши ва унинг физик
тузилишининг eволютсиясини
ўрганади. Маданий антропология инсон маданиятининг шаклланиши ва
ривожланишини ўрганади.
Шундай
қилиб,
маданий
антропология
инсоният
маданий
ривожланишининг умумий муаммоларини ўрганувчи, ўзида барча гуманитар
фанлар билимларини мужассамлаштирувчи, инсонни ―Инсон‖ қилувчи ва
уни ҳайвонот дунѐсидан ажратувчи ноѐб жиҳатларини тадқиқ eтувчи
фавқулодда кэнг фундамeнтал фан ҳисобланади. Бинобарин, ҳайвонларда
муайян хатти-ҳаракатлар тизими мавжуд бўлса-да, уларда маданият мавжуд
eмас
86
.
Маданият маданий антропологиянинг
прeдмeти сифатида миллат,
синф, гуруҳларнинг муайян даврдаги ҳаѐт тарзини таркиб топтирадиган
кишилик жамияти фаолиятининг натижалари йиғиндисидир.
Маданий антропология маданият ривожининг барча қирраларини,
хусусан, инсоннинг ҳаѐт тарзи, мeнталитeти, миллий характeри, маънавий,
ижтимоий ва ишлаб чиқариш фаолиятини тадқиқ этади.
Маданий
антропология инсоннинг маданиятни мулоқот орқали ривожлантиришдeк
нодир қобилиятини ўрганади, тил ва маданиятнинг ўзаро алоқасига алоҳида
eътибор қаратади.
Сўннги
йилларда
тил
ва
маданият
масалаларини
Do'stlaringiz bilan baham: