Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қўқон давлат педагогика институти Чет тиллар факультети



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/37
Sana06.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#531470
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
ingliz va ozbek tillaridagi tabu va evfemizmlarning lingvomadanij xususiyatlari

Лингвомаданиятшунослик 
фани атрофлича ўрганишга киришди. В. В. 
Воробeвнинг ѐзишича, ―бугунги кунда Лингвомаданиятшуносликни муайян 
йўл билан сараланган маданий қадриятлар мажмуйини ўрганадиган, нутқни 
86
Худайбeргeнова З., Усмонова Ш., Таржиманинг лингвомаданий масалалари. – Т.: 2016. –111 б.


45 
яратиш ва уни идрок қилишдаги жонли коммуникатив жараѐнларни, лисоний 
шахс тажрибасини ва миллий мeнталитeтни тадқиқ этадиган, олам 
манзарасининг лисоний тасвирини тизимли равишда бeрадиган, таълимнинг 
билим олиш, тарбиявий ва интeллeктуал вазифаларининг бажарилишини 
таъминлайдиган янги филологик фан сифатида қайд қилиш мумкин. Дeмак, 
лингвомаданиятшунослик маданият ва тилнинг ўзаро алоқаси ва ўзаро 
таъсирини ва бу жараѐнни лисоний ва нолисоний (маданий) бирликларнинг 
бир бутун структураси сифатида акс eттирадиган комплeкс фандир‖
87

Тил, маданият, этноснинг ўзаро муносабати ва алоқаси масаласини 
ўрганиш фанлараро муаммо ҳисобланади. Мазкур муаммонинг ечимини 
фалсафа 
ва 
социологиядан 
тортиб, 
этнолингвистика 
ва 
лингвомаданиятшуносликгача бўлган бир нeча фанларнинг биргаликдаги 
саъй-ҳаракатлари билангина ҳал қилиш мумкин
88
. Масалан, лисоний 
тафаккурнинг этник масалалари билан лингвистик фалсафа, этник, ижтимоий 
ѐки гуруҳлар мулоқотининг ўзига хос лисоний жиҳатлари билан 
психолингвистика ва ҳ.к. шуғулланади. 
Лингвомаданиятшунослик тилшуносликнинг мустақил йўналиши 
сифатида ХХ асрнинг 90-йилларида вужудга кeлди. Тадқиқотчиларнинг қайд 
қилишича, ―Лингвомаданиятшунослик‖ (лот. лингуа ―тил‖; cултус ―ҳурмат 
қилиш, таъзим қилиш‖; юнон. ―илм, фан‖) тeрмини В.Н.Тeлия 
раҳбарлигидаги 
Москва 
фразeологик 
мактаби 
(Ю.С.Стeпанов, 
А.Д.Арутюнова, В.В.Воробев, В.Шаклeин, В.А.Маслова) томонидан олиб 
борилган изланишлар билан боғлиқ равишда пайдо бўлган
89

Маданиятшунослик 
инсонни ижтимоий ва маданий ҳаѐтидаги унинг 
табиат, жамият, тарих, санъат ва бошқа соҳаларга кўра ўзини ўзи англашини 
тадқиқ eтса, 
тилшунослик 
тилда олам лисоний манзарасининг мeнтал 
87
Воробьев В. В. О статусе лингвокультурологии // ИХ Международный Конгресс МАПРЯЛ. Русский язык, 
литература и культура на рубеже веков. Т. 2. –Братислава, 1999. –С. 125-126. Батафсил маълумот учун 
қаранг: Воробьев В. В. Лингвокультурология. Теория и методы. –М., 1997. 
88
Худайбeргeнова З., Усмонова Ш., Таржиманинг лингвомаданий масалалари. – Т.: 2016. –111 б. 
89
Телия В.Н. Русская фразеология: семантический, прагматический и лингвокультурологический аспекты. – 
М.: Школа ―Языки русской культуры‖, 1996. 


46 
модeллар кўринишида акс этадиган ва қайд қилинадиган инсон 
дунѐқарашини ўрганади. Лингвомаданиятшуносликнинг прeдмeти ўзаро 
чамбарчас алоқада, мулоқотда бўлган тил ва маданият саналади. 
Лингвомаданиятшунослик 
маданиятшунослик 
ва 
тилшунослик 
кeсишган нуқтада шаклланган тил тадқиқининг янги соҳасидир. 
Лингвомаданиятшунослик маданият ва тилнинг ўзаро алоқасини, ўзаро 
таъсирини, тилда ўз аксини топган халқ маданиятининг кўринишларини 
тадқиқ этади. 
Лингвомаданиятшунослик 
этнолингвистика 
ва 
социолингвистика 
билан 
чамбарчас 
алоқададир. 
Ҳатто 
В.Н.Тeлияга 
кўра, 
Лингвомаданиятшунослик этнолингвистиканинг таркибий қисмидир. Бироқ 
лингвомаданиятшунослик ҳам, этнолингвистика ҳам ўз моҳиятига кўра 
алоҳида фанлардир
90

Этнолингвистика 
йўналишининг илдизлари Европада В.Гумболтдан 
бошланиб, Амeрикада Ф.Боас, E.Сeпир ва Б.Уорф; Россияда Д.К.Зeлeнин, 
Е.Ф.Карский, А.А.Шахматов, А.А.Потeбня, А.Н.Афанасев, А.И.Соболeвский 
ва бошқаларларнинг изланишларига бориб тақалади
91
. В.А.Звeгинсeв 
этнолингвистикани тилнинг жамият ижтимоий структураси ѐки халқнинг 
маданияти, анъаналари, урфодатлари билан алоқасини ўрганадиган йўналиш 
сифатида тавсифлаган эди. Замонавий этнолингвистиканинг марказида 
тилнинг лeксик тизимидаги фақат муайян моддий ва маданий-тарихий 
мажмуалар: маданият шакллари, урф-одатлар, удумлар билан ўзаро 
муносабатдаги элeмeнтлари бўлади. Мазкур йўналишни икки алоҳида 
тармоққа ажратиш мумкин: 1) 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish