Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#29437
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   90
Bog'liq
6.1.-Pedagogik-mahorat-2017

3. Ҳозирги замон 
ўқитувчисининг педагогик 
фаолияти 
ўзгаришларни ифодалайдиган педагогик ўлчамдир. Тарбиявий фаолият 
самарадорлигини аниқлаш масаласи мураккаб масаладир. Ҳеч қачон тарбия 
натижаларини ўтказилган тадбирлар, иштирок этган таълим олувчилар сони 
билан белгилаб бўлмайди. Тарбиявий иш самарадорлиги таълим 
олувчиларнинг тарбияланганлик даражаси билан баҳоланади. 
Тарбиячи-ўқитувчи таълим олувчиларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларини 
чуқур ҳис этган ҳолда, вазиятни ҳисобга олиб мавзу танлаши, уни тайёрлаш 
ва ўтказишда таълим олувчиларни кенг кўламда жалб этиши, юксак 
самарадорликни таъминланишига эътибор бериш билан бирга, ҳар бир 
таълим олувчинииг хоҳишини ҳисобга олиши, кескин рад этмасдан, яна 
ўйлаб кўриш, қизиқарлироқ, соддароқ йўлларини топишинг мумкин, деб 
умидвор қилиш ўринлидир. Тарбиячи ижодкор бўлиши, таълим олувчиларни 
ҳам ижодий фаолият юритишга жалб этиши, ҳар бир тарбияланувчида ўзини 
ва ўзгаларни ҳурмат қилишга ишонч ҳосил қилиши лозим. 
Ўқитувчи 
таълим 
жараёнида 
ўқитиш шаклларини оптимал даражада 
ташкил этишни, баркамол шахсни 
шакллантириш назариясини турли янги ғоялар билан бойитишни пухта 
билиши лозим. Ҳозирги кунда ўқитувчининг педагогик маҳоратида “Билиш, 
тушуниш, қўллаш, таҳлил қилиш, синтез қилиш, баҳолаш” каби дидактик 
қонуниятлар таълим беришнинг муҳим категориялари сифатида эътироф 
этилган. Шахсга таълим–тарбия бериш ниҳоятда мураккаб жараён, қадимдан 
ушбу фаолиятга жамиятнинг етук кишилари жалб этилган. Мазкур ҳолат ёш 
авлод тарбияси, уни ташкил этиш мазмуни нафақат шахс камолоти, балки 
жамият тараққиётини ҳам белгиловчи муҳим аҳамиятга молик бўлган омил 
эканлиги таъкидланади.
Ўзбекистон Республикасида ўқитувчи кадрларнинг маънавий қиёфаси, 
ақлий салоҳияти ҳамда касбий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар 
қўйилган.


124 
Бугунги кун ўқитувчисига нисбатан қўйилаётган талаблар мазмуни йил 
сайин янгиланиб, замон талабларига мослашиб бормоқда. Замонавий 
ўқитувчи таълимни қандай ташкил этиши зарур? 
• Аввало у ўз мутахассислиги бўйича таълим берадиган фанлардан 
педагогик технологияларга асосланган маъруза, семинар, амалий ва 
лаборатория машғулотларини мазмунан яхлитлигини таъминлаши. 
• Педагогик ва ахборот технологиялари ҳамда таълим олувчилар ўқув 
фаолиятини фаоллаштирувчи методларни қўллаши, ўқув машғулотларида 
педагогик 
ва 
ахборот 
технологияларининг 
сўнгги 
ютуқларини 
уйғунлаштириш малакасига эга бўлиши. 
• Таълим муассасаларида фанларни ўқитиш мазмунига мос равишда 
педагогик тизимни лойиҳалай олиши. 
• Таълим 
берадиган 
фанлар 
туркумини 
ривожлантириш 
истиқболларини очиб беришга қаратилган илмий изланишларни мунтазам 
амалга ошира олиши. 
• Таълим-тарбиявий фаолиятда жаҳоннинг ривожланган мамлакатла-
рида педагогика ва психология соҳасида эришилаётган илғор тажрибаларни 
амалда модернизация қилган ҳолда қўллаши. 
• Ўрта Осиё мутафаккирларининг педагогик қарашлари ва маънавий 
меросларидан таълим-тарбиявий фаолиятда фойдалана олиши. 
• Дарснинг барча турларида, машғулотларда замонавий ахборот 
технологиялари асосида ўқитиш методларидан фойдаланиши. 
• Ўқитадиган фан туркуми бўйича автоматлаштирилган таълим 
тизими учун амалий дастурлар пакетини яратиши лозим. 
Бизнинг назаримизда, замонавий ўқитувчи қиёфасидаги шахс педагогик-
психологик жиҳатдан юксак тайёргарликка эга бўлиши учун, унда қуйидаги 
фазилатлар намоён бўлиши керак (сўз юритилаётган сифатлар моҳиятан 
ўқитувчи томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифа, бурч ва 
масъулиятларни ифодалайди): 


125 
1. Ўқитувчи жамият ижтимоий ва сиёсий ҳаётида рўй бераётган 
ўзгаришлар, олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар моҳиятини чуқур 
англаб етиши ҳамда бу борада ўқувчиларга тўғри, асосли маълумотларни 
бера олиши лозим. 
2. Замонавий ўқитувчининг илм-фан, техника ва технология 
янгиликлари ва ютуқларидан хабардор бўлиши талаб этилади. 
3. Ўқитувчи ўз мутахассислиги бўйича чуқур, пухта билимга эга 
бўлиши, ўз устида тинимсиз изланиши шарт. 
4. Ўқитувчи педагогика ва психология фанлари асосларини пухта 
билиши, таълим-тарбиявий фаолиятда ўқувчиларнинг ёш ва психологик 
хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўз фаолияти ташкил этиши керак. 
5. Ўқитувчи таълим-тарбиявий фаолиятда педагогик ва ахборот 
технологияларининг энг самарали шакл, метод ва воситаларидан унумли 
фойдалана олиш имкониятига эга бўлмоғи лозим. 
6. Ўқитувчи ижодкор, ташаббускор ва ташкилотчилик қобилиятига эга 
бўлиши давр талабидир. 
7. Ўқитувчи 
юксак 
даражадаги 
педагогик 
маҳорат, 
чунончи, 
коммуникатив лаёқатни, педагогик техника сирларини (нутқ, юз, қўл-оёқ ва 
гавда ҳаракатлари, мимика, пантомимика, жест) чуқур ўзлаштириб олишга 
эришиши лозим.
Айниқса, ўқитувчи ўзининг индивидуал нутқ маданиятига эга бўлиши 
зарур, унинг нутқи қуйидаги хусусиятларни акс эттириши керак: 
а) нутқнинг тўғрилиги; 
б) нутқнинг аниқлиги; 
в) нутқнинг ифодали баён этилиши; 
г) нутқнинг софлиги (яъни, нутқ тозалигига салбий таъсир кўрсатувчи 
сўзлардан ҳоли бўлиши, фақат абадий тилда ифода этилиши); жаргон 
(муайян касб ёки соҳа мутахассисликларига хос бўлмаган сўзлар); варваризм 
(муайян миллат тилида баён этиладиган, ўзга миллатларга хос сўзларни 
ноўрин қўлланилиши); вульгаризм (ҳақорат қилишда қўлланиладиган қўпол 


126 
сўзлар) ҳамда канцеляризм (ўрни бўлмаган вазиятларда расмий сўзлардан 
фойдаланиш) сўзларидан ҳоли бўлиши;
д) нутқнинг равонлиги; 
ж) нутқнинг бойлиги (ҳикматли сўзлар, ибора ва мақоллар, маталлар 
ҳамда кўчирма гаплардан ўринли ва самарали фойдалана олиш). 
ўқитувчининг нутқи содда, равон ва тушунарли бўлиши керак. 
Ўқитувчи 
педагогик-психологик 
мулоқот 
жараёнининг 
фаол 
иштирокчиси сифатида ўзида бир қатор сифатларни таркиб топишига 
эришиши зарур. Чунончи, у энг аввало, мулоҳазали, босиқ, вазиятни тўғри 
баҳолай оладиган, мавжуд зиддиятларни ўз ирода кучи билан бартараф 
этишнинг уддасидан чиқа олиши зарур. Ўқитувчининг мазкур талабларга 
мувофиқ келувчи қиёфаси унинг таълим олувчилар, ҳамкасблар ҳамда ота-
оналар орасида обрў-эътибор қозонишини таъминлайди. 
Маълумки, ўқитувчининг таълим олувчиларга педагогик таъсир 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish